Мутлақ устунлик назарияси
Меркантилистларга кескин зарба берган иқтисодчилардан бири Адам Смит булди. Адам Смит миллат бойлиги тупланган олтин микдорига эмас, балки мамлакатнинг пировард товар ва хизматлар ишлаб чикара олиш кобилиятига купрок богликлигини аник-равшан асослаб берди. Шунинг учун ҳам асосий масала олтинга эга булишда эмас, асосий масала меҳнат таксимоти ва меҳнат кооперацияси хисобига ишлаб чиқаришни ривожлантириш хисобланади. Ишлаб чикарувчилар иқтисодий жихатдан мутлак эркин, мавжуд конунлар доирасида ўз фаолиятлари турини мустакил равишда танлай оладиган шароитларда энг яхши натижага эришиш мумкин. Бу сиёсат "лессе-фер" номини олди.
@ «Лессе-фэр» (фр. fr. laissez-faire) — иқтисодиёт ва эркин рақобатга давлатнинг аралашмаслик сиёсати.
Адам Смитнинг ташки савдо сиёсати бир канча фаразларга асосланган. У қуйидагиларни аксиома сифатида кабул килади:
-Меҳнат ягона ишлаб чиқариш омили;
-Тўлик бандликка эришилган, яъни барча мавжуд ресурслардан товар ишлаб чиқаришда фойдаланилади;
-Халқаро савдода икки мамлакат иштирок этади, бу мамлакатлар икки хил товар билан ўзаро савдо олиб боради;
-Ишлаб чиқариш харажатлари доимий, уларнинг камайиши товарга булган талабни купайтиради;
-Бир товарнинг нархи иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан ифодаланган;
-Товарни бир мамлакатдан иккинчисига ташиш бўйича транспорт харажатлари нолга тенг;
-Ташки савдо чеклашлар ва регламентациялардан холи. Адам Смит карашларига мувофик равишда:
-Ҳукумат ташки савдога аралашмаслиги, очик бозорлар режими ва эркин савдони куллаб-кувватлаши керак;
-Миллатлар, хусусий шахслар ҳам узлари устунликка эга бўлган товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши ва бу товарларни ишлаб чикарилишида бошка мамлакатлар устунликка эга булган товарларга айирбошлаш асосида савдо килиши керак;
-Ташки савдо бозорни мамлакат сархадларидан ташкарига кенгайтириш оркали меҳнат самарадорлигини ривожлантиришни рагбатлантиради;
-Экспорт мамлакат иқтисодиёти учун ижобий омил саналади, зеро у мамлакат ичкарисида сотиш имконияти булмаган ортикча товарларни сотиш имкониятини беради
-Экспортга субсидиялар ажратилиши ахоли учун ортикча солиқ ҳисобланади ва ички нархларнинг ортишига олиб келади, шунинг учун бу субсидиялар бекор килиниши керак.
@ Мутлоқ устунлик назарияси — мамлакатлар ўзлари энг кам харажатлар билан ишлаб чиқарадиган (ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни экспорт қилади ва бошқа мамлакатларда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқариладиган (ишлаб чиқаришда савдо ҳамкорлари мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни импорт қилади.
Агар икки мамлакат савдо ҳамкорига нисбатан кам харажатлар билан ишлаб чиқарадиган (яъни мамлакат ишлаб чиқариш харажатлари бўйича мутлақ устунликка эга бўлган) товарлар билан ўзаро савдо қилганда халқаро савдо фойдали бўлади. Меҳнат ягона ишлаб чиқариш омили бўлганлиги боис ишлаб чиқариш харажатларида мутлақ устунлик шарти бир бирлик товарни ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт бир мамлакатда иккинчисидан камроқ бўлишини англатади. Агар тўлиқ бандлик ҳукмрон бўлса, яъни товарлар ишлаб чиқаришда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиляпти деб фараз қилайлик, бир мамлакат доирасида бу шартнинг бажарилишини қуйидаги формула орқали ифодаланилиши мумкин:
A1Q1 + A2Q2 L, (1)
Бу ерда A1 — бир бирлик биринчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, A2 — бир бирлик иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, Q1 — ишлаб чиқарилган биринчи товар миқдори, Q2 — ишлаб чиқарилган иккинчи товар миқдори, L — мамлакатдаги мавжуд меҳнат ресурслари. Формуладан кўриниб турибдики, биринчи товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун мамлакат иккинчи товар ишлаб чиқаришини қисқартиришга мажбур. Ва, аксинча, иккинчи товар ишлаб чиқарилишининг ҳар қандай кўпайтирилиши биринчи товар ишлаб чиқарилишининг камайишига олиб келади.
Иккинчи мамлакатни кўриб чиқайлик. Бу мамлакатда А1 — бир бирлик биринчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, A2 — бир бирлик иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт.
Агар биринчи мамлакатда биринчи товарни ишлаб чиқариш учун иккинчи мамлакатга нисбатан кам вақт сарфланса (бу биринчи мамлакат иккинчисига нисбатан мутлақ устунликка эга эканлигини билдиради) бу мамлакат бу товарни иккинчи мамлакатга экспорт қилади: A1A1
Агар иккинчи мамлакатда иккинчи товарни ишлаб чиқариш учун биринчи мамлакатга нисбатан кам вақт сарфланса (бу иккинчи мамлакат биринчисига нисбатан мутлақ устунликка эга эканлигини билдиради) бу мамлакат иккинчи товарни биринчи мамлакатга экспорт қилади: A2A2
Мутлақ устунлик назариясининг кучли томони шундаки, у меҳнатнинг қиймат назариясига асосланган ва меҳнат тақсимотининг яққол устунликларини нафақат миллий миқёсда, балки халқаро миқёсда ҳам кўрсатиб беради. Халқаро савдони тушунтириб беришда унинг чекланганлиги ҳам яққол кўриниб туради.
Бу назария у ёки бу товарларни ишлаб чиқаришда мутлак устунлик бўлмаганда мамлакатлар нима сабабдан ўзаро савдо олиб боришини тушунтириб бера олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |