I. Умумий қоидалар



Download 25,27 Kb.
bet1/4
Sana20.06.2022
Hajmi25,27 Kb.
#679642
  1   2   3   4
Bog'liq
Курс ишини тайёрлаш талаби


Курс ишини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар





  1. Курс иши Давлат таълим стандартлари талабларига мос шаклда

ёзилади.

  1. Курс иши ихтисослик бўйича назарий ёки амалий масалалар (муаммолар) юзасидан олиб борилган тадқиқотнинг тугалланган натижаси бўлиб, унда танланган мавзунинг ечими белгиланган талабларга мос шаклда мустақил таҳлил этилганлиги бу борадаги талаба салоҳияти акс этиши лозим.

  2. Курс ишида талаба таълим жараёнида олган билимлари ва шакллантирилган компетентлигига таянган ҳолда ўзининг касбий фаолияти билан боғлиқ масалаларни замонавий талабларга мувофиқ равишда ҳал этиши, ўзлаштирган махсус билимларини мутахассис кўникмалари сифатида намоён этилиши ва ўзининг нуқтаи назарини илмий асослаб бера олиши зарур.

II. Курс ишининг мавзуси

  1. Курс иши мавзуси малака ошириш йўналиши ва объектига мувофиқ бўлиши зарур.

  2. Курс ишининг объекти, предмети ва мазмуни талабанинг мутахассислигига мувофиқ келиши шарт.

  3. Курс ишининг мавзуси тегишли кафедралар томонидан соҳасига қўйилган талабларга мос равишда умумжаҳон тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

  1. Ўқув жараёни бошлангунга қадар курс ишлар учун тахминий мавзулар рўйхати кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан шакллантирилади.

  2. Курс ишининг мавзусини шакллантиришда давлат ва хўжалик бошқарув соҳасидаги, шунингдек иқтисодиёт, банк ва молия тизимларидаги амалий муаммолар эътиборга олинади.

  3. Курс иши мавзулари таълим жараёни бошлангунга қадар Институтнинг Илмий кенгаши (кафедра йиғилиши) томонидан муҳоқама қилинади ва тасдиқланади.

III. Курс ишига раҳбарлик қилиш ва уни тайёрлашда маслаҳат бериш тартиби


  1. Курс ишининг тайёрланиши (методологик ва орфографик жиҳатлари)ни мувофиқлаштириш тегишли кафедра профессор-ўқитувчиси бўлган илмий раҳбар томонидан бажарилади. Курс ишининг белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилиши юзасидан назорат кафедра мудирлари ва “Ўқувларни ташкил этиш” бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.


  1. Курс иши раҳбарининг мажбуриятлари:

  1. курс иши режа-жадвалида (мундарижа) белгиланган тегишли вазифаларни бажариш юзасидан талабаларга маслаҳат бериш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

  2. курс иши мавзуси доирасида фойдаланиладиган адабиётларни танлаш бўйича тавсиялар бериш;

  3. курс ишининг тузилишини ишлаб чиқишда талабага ёрдам бериш;

  4. курс иши матнини таҳлил этиш ва унда аниқланган камчиликларни тўғирлаш юзасидан тавсиялар бериш (кириш, параграфлар ва хулосалар бўйича);

  5. курс иши ҳимояси билан боғлиқ жараённинг тартиби ва мазмуни бўйича талабага ахборот бериш ҳамда ҳимоя жараёнида иштирок этиш;

  6. ҳимоя нутқи ва кўргазмали маълумотларни тайёрлаш бўйича маслаҳат ва ёрдамлар бериш;

  7. курс иши ҳимоясига ахборот-комммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда талаба томонидан тайёрлаган тақдимотни кўриб чиқиш ва қўшимча таклифлар бериш;

  8. курс иши учун раҳбар хулосасини тайёрлаш;

  9. курс ишининг Давлат стандартлари қоидаларига мувофиқ тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек, унинг тузилиши, услуби, тили, мазмуни ҳамда маълумотларни таҳлил қилишда жадваллар ва графикадан фойдаланганлик даражасининг баҳолаш;

  10. курс иши муаллифининг профессионал билимлари, маҳорати ва малакасини қўллай олганлик даражасини баҳолаш.

  1. Ҳар бир раҳбар талаба билан курс иши устида ишлаш юзасидан консультация ташкил этиш вақтини ўзи белгилайди.

  2. Курс ишида келтирилган маълумотлар ва берилган тавсияларнинг тўғрилигига илмий раҳбар ва мазкур ишнинг муаллифи жавобгар бўлади.


Download 25,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish