Мустақил таълим:
|
Мустақил таълимнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, бунда асосий эътибор талабанинг берилган мавзулар (амалий масалалар, топшириқлар ва кейс-стадилар)ни мустақил равишда, яъни аудиториядан ташқарида бажариши, ўқиб ўрганиши ва шу йўналиш бўйича билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришига қаратилади.Шунингдек,амалий ва лаборатория машғулотларимавзуларига мосвазифаларини бажарадилар. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
мустақил ишлар, кейс-стадийлар билан ишлаш;
махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
фанга оид статистик маълумотларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш;
талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
масофавий (дистанцион) таълим.
«Социлология» фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат, маъруза, тайёрлаш ва бошқа шаклларда ташкил этилиши тавсия этилади. Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза, амалий ва семинар машғулотларининг мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.
Мустақил таълим учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Социология фанининг объекти ва предмети.
Социологиянинг асосий вазифалари.
Cоциологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши омиллари.
Платоннинг идеал жамият қуриш ғояси.
Аристотелнинг ижтимоий-фалсафий ва сиёсий таълимоти.
Шарқ мутафаккирларининг (Форобий, Беруний, Абу Али ибн-Сино, ва бошқалар) ижтимоий-фалсафий қарашлари.
Социологияни мустақил фан сифатида Ғарбий Европада вужудга келиши сабаблари ва унинг ривожланиш босқичлари.
О.Контпозитивистик социология асосчиси.
Г.Спенсернинг эволюционистик назарияси.
Э.Дюркгейм асарларида ижтимоий муаммолари таҳлили
М.Вебернинг рационалистик таълимоти
Х1Х аср охири ва ХХ аср бошидаги классик социология.
Cоциологиянинг ижтимоий–гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Социология ва аниқ фанлар муносабатлари.
Социология ривожига табиий фанлар таъсири.
Социология структураси шаклланиши.
Фундаментал социологиянинг тадқиқот объекти.
Амалий социология ва унинг аҳамияти.
Назарий социологиянинг ривожланиш динамикаси
Социологиядаги махсус ва тармоқ йўналишлари.
Р.Мертоннинг “Ўрта назария” таълимоти ва унинг аҳамияти
Макро ва микро социология
Cоциологиядаги муҳим тармоқ ва махсус йўналишлар.
Фанда илмий тушунчаларнинг аҳамияти.
Социологик тушунчаларни яратиш.
Тушунча назариянинг асосий таркибий элементи.
Табиий фанларнинг социология фани тушунчаларини яратилишига таъсири.
Замонавий социологияга математика фани тушунчаларининг кириб келиши.
XIX асрнинг охири ва XIX бошида фалсафий тушунчаларнинг назарий социологияга таъсири.
Методология тушунчаси.
Социологик назария билимлар синтези сифатида.
Социология методологияси шаклланишининг эволюцияси
Позитивизм, психологизм, неопозитивизм, эмпиризм, структуравий функционализм методологиялари.
Ҳозирги замон социологиясидаги асосий йўналишлар.
Парадигма тушунчаси ва моҳияти.
Фаннинг парадигмали статуси.
Асосий социологик парадигмалар
Фанда қонун тушунчаси.
Табиат ва жамият қонунлари: ўхшашликлар ва ўзига хослик.
Ижтимоий қонуннинг социологияни предмети сифатидаги умумий характеристикаси.
Ижтимоий механизм тушунчаси.
Ижтимоий қонун турлари: динамик, статистик ва бошқалар.
Метод ҳақида умумий тушунча.
Умумилмий методлар (индукция, дедукция, анализ, синтез, тарихийлик, қиёсий, эксперимент, кузатиш, гипотезалар тузиш ва бошқалар).
Махсус-социологик ва эмпирик методлар.
Социологик маълумотларни тўплаш методлари: сўров, кузатиш, социал эксперимент, хужжатларни ўрганиш.
Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш методлари: гуруҳлаш, шкалалаштириш, корреляциялаш ва бошқалар.
Социологияда математик методлар, уларнинг ўзига хосликлари ва қўлланиш соҳалари.
Шахс тушунчасини турли фанлардаги талқини.
Шахс, инсон, индивид тушунчалари.
Шахс шаклланишига таъсир этувчи асосий омиллар.
Шахс тўғрисидаги асосий социологик назариялар.
Шахснинг анъанвий ва замонавий турлари.
Социализация кишиларга ижтимоий-маданий меъёрларни сингдириш ва социал ролларни ўзлаштириш сифатида.
Социализацияда универсаллик ва ўзига хослик.
Социализация механизм ва жараён сифатида.
Социализация жараёни: босқич ва даврлари.
Бирламчи ва иккиламчи социализация.
Социализация агентлари ва институтлари.
Социализация ва шахснинг шаклланиши.
Социал «Мен»ни пайдо бўлиши. Ч.Кулининг «Кўзгудаги Мен» назарияси.
Десоциализация ва ресоциализация.
Социал статус тўғрисида тушунча.
Кишининг статуси мазмуни, моҳияти ва уни ижтимоий ҳаётда тутган ўрни.
Асосий ва асосий бўлмаган (лаҳзали) статуслар.
Статусларни турларга ажратиш.
Социал ва шахсий статуслар ўртасидаги фарқлар.
Белгиланадиган ва эришиладиган статуслар
Шарқ мутаффакирларнинг қарашларида вақтдан унумли фойдаланиш масалаларининг таҳлили.
Ғарб социологиясида бўш вақт муаммосининг тадқиқотлари.Социал меъёрлар ва социал роллар.
Бўш вақтдан унумли фойдаланиш таснифи.
Ёшларнинг бўш вақти ва унинг социологик таҳлили.
Талабаларнинг бўш вақти ва уни мазмунли ўтказиш тамойиллари.
Замонавий шароитларида бўш вақт масалаларининг долзарб аҳамият касб этиши сабаблари.
Рол ҳатти-ҳаракатнинг модели сифатида.
Рол ва статуснинг мос келиши.
Девиант хулқ-атвор (оғма хулқ-атвор) тушунчаси.
Социал меъёрва аномия девиант хулқ-атворназариясининг марказий тушунчаси сифатида.
Социологияда девиант хулқ-атвормуаммосини ўрганиш.
Девиант хулқ-атвор тўғрисидаги назариялар.
Девиант хулқ-атворбелгилари, уларнинг структураси.
Девиант хулқ-атвортурлари: қонунни бузиш, ўз-ўзини ўлдириш, гиёҳвандлик, алкоголизм ва бошқалар.
Девиант хулқ-атворнинг тиббий-биологик, ижтимоий-психологик ва ижтимоий томонлари.
Девиант, делинквент ва криминал ҳатти-ҳаракатлар.
Профессионал ва уюшган жиноятчилик.
Дунёда жиноятчилик ҳолати.
Жиноятчиликни ошиши ва жамият криминаллашуви сабаблари ва намоён бўлиш шакллари.
Ўсмирлар ва ёшлар жиноятчилиги.
Жамиятда коррупция муаммоси.
Социал назорат кишилар ҳатти-ҳаракатини тартибга солиш механизми сифатида.
Социал назорат элементлари: меъёрлар ва санкциялар.
Социал меъёр турлари: ҳуқуқий, диний, анъанавий ва ахлоқий.
Ички ва ташқи назорат.
Ўз-ўзини назорат қилиш муаммоси.
Жамоатчилик фикри социал назоратнинг шакли сифатида.
Социал гуруҳ тушунчаси, унинг асосий белгилари.
Социал гуруҳ турлари: синфлар, миллатлар, демографик бирлашмалар, жамоалар ва бошқалар.
Квазигуруҳлар.
Катта ва кичик гуруҳлар.
Қон-қариндошликка асосланган гуруҳлар: уруғ, қабила, қариндошлар, оила, элат, миллат.
«Жамият» тушунчаси, унинг сифатий таснифлари.
Жамият структураси: маънавий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий.
Жамият турлари: анъанавий, индустриал, постиндустриал.
Жамият ва унинг асосий шакллари.
Ўзбекистонда жамият ҳаётини эркинлаштириш.
Ўзбекистонда ёшларга оид сиёсат ва унинг хусусиятлари.
Социал муносабатлар тушунчаси, структураси, моҳияти.
Социал муносабатлар тизимидаги плюрализм.
Ҳамфикрлик, барқарорлик ва кооперация - социал тизимларнинг муваффақиятли ишлашининг омиллари сифатида.
Э.Дюркгейм концепциясида ҳамфикрлик тушунчаси. Кооперация ижтимоийликнинг асосий белгиси сифатида.
Бегоналашув турлари ва уларнинг ижтимоий оқибатлари.
Миллий ғоя ва миллий мафкуранинг социал муносабатлар тизимидаги ўрни.
Социологияда социал институт тушунчаси.
Социал институтнинг асосий вазифалари.
Социал институт турлари: оила, сиёсат, дин,иқтисод, таълим, ҳуқуқ ва бошқалар.
Жамият ҳаётида социал институтларнинг ўрни.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
Дин социомаданий институт сифатида.
Ўзбекистонда динийлик ва дунёвийлик муносабатлари.
Замонавий жамиятда диннинг ижтимоий аҳамияти ва унинг давлат билан ўзаро муносабати.
Изох: Мустақил таълим мавзулари намунавий ўқув дастуридаги талаб асосида ўқув режадаги соат ҳажмига мос холда танлаб олинади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |