I. Полимерларнинг тузилиши ва хоссалари
Полимер физикаси мажмуаси
Кристалланиш механизмини n миқдори билан аниқлаш кўпгина тажрибалар орқали исботланган. Масалан, тажрибавий равишда кристалланиш механизмини, ҳамда кинетикасини ўрганишда ҳосил бўлаётган кристалл фаза ҳажмининг ошиб боришини назорат қилиш кенг қўлланилади. Бу дилатометрия усули деб ҳам юритилади. III.4. Полимерлар устмолекуляр тузилиши шакллари Полимерлар турли хил устмолекуляр (аморф, аморф-кристалл, кристалл) тузилишларга эга бўлиб, уларнинг энг кўп тарқалган шакллари полимер толалар, пленкалар, пластиклар, сорбентлар, геллар, золлар ва бу шакллар таркибида макромолекулалар ўзаро кимёвий ёки физикавий боғлар ҳосил қилган ҳолда жипслашган бўлади. Бунда макромолекулаларнинг изотропик ёки анизотропик (тартибсиз ёки ориентацияланган) бўлиши полимер материалнинг маълум шаклни эгаллашига имкон беради ва унинг деярли барча физикавий, физик-механик хоссаларини белгилайди. Физикавий шакли бўйича барча полимер материаллар шартли равишда уч гуруҳга ажратилади: ҳажмий, ясси ва толасимон. Ҳажмий, яъни ўлчамларини уччала йўналишларида (уч ўқли координата бўйича) таққослаб олинадиган полимер материаллар. Турли шаклдаги монолит (моно қуйма) маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, масалан, машиналар деталлари, конструкцион жиҳозлар ва мосламалар ясашда қўлланилади. Улар одатда барча йўналишлар бўйича физик хоссаларининг бир жинслиги (изотроплиги) билан характерланадилар. Ясси-япроқсимон ва пленкасимон материалларни шартли равишда икки ўлчамли, яъни бўйи ва эни бўйича таққослаб бўладаган, аммо қалинлиги нисбатан анча кичик бўлган материаллар деб ажратилади. Пленкалар қалинлиги 50 мкм гача бўлади ва улар анизотропик хоссаларга ҳам эга бўлиши мумкин. Толалар - бу юқори молекуляр бирикмалар устмолекуляр тузилишининг ўзига хос тури бўлиб, уни шартли равишда бир ўлчамли материал деб қаралади. Чунки, унинг узунлиги қолган икки ўлчамига нисбатан таққослаб бўлмас даражада каттадир. Одатда, толалар думалоқ кесимли ва самаравий диаметрлари 10-50 нм атрофида, узунлиги ҳатто бир неча километрларгача (масалан, табиий ипак толаси) етади. Макромолекулалар деярли барча толаларнинг узунлиги бўйлаб параллел жипслашган, ориентирланган бўлиб, аморф-кристалл тузилишда бўлади. Бу эса уларнинг ёрқин ифодаланган анизотропик физик ва механик хоссаларга эга бўлишини таъминлайди. Материаллар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: - тартибланмаган тола материаллар (момиқлар (вата), жипслаштирувчилар); - толалардан нотўқима, қатламли материаллар (изоляцияловчи, филтрловчи қатламлар, тикувчи нотўқима иплар, қоғозлар); - буралма маҳсулотлар (арқонлар, каноплар, шнурлар, буралма иплар); - газмол ва сиртмоқли материаллар (одатий ва ворс газмоллар, гиламлар, сочиқлар, сиртмоқлар ва тўрлар); - композицион материаллар (бир йўналишли, арматураланган пластиклар, текстолитлар, пластмассалар, қисқа арматураланган толалар); - резинали техник маҳсулотлар (шиналар, конвейер тасмалари, шланглар, камарлар, толали газмолсимонлар). Хуллас полимер толалар макромолекуларнинг ўзига хос устмолекуляр тузилишга эга шакли бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши бир қатор физик жараёнларнинг амалга ошиши билан боғлиқдир. Бу жараёнларни қанчалик самарали ўтиши ҳосил бўладиган тола хоссаларини белгилайди. III.5. Синов саволлари 1. Полимер устмолекуляр тузилиши деганда нимани тушинасиз? 2. Полимер кристалл тузилиши ва уни тола ҳосил бўлишидаги ролини тушунтиринг? 3. Кристалланиш термодинамикаси ва кинетикаси асослари нимадан иборат? 4. Полимер аморф тузилиши ва уни физик ҳолатлари ҳақида маълумот беринг? 5. Полимер қовушоқлиги нимани ифодалайди ва унга молекуляр масса ҳамда ҳароратни ўзгариши қандай таъсир кўрсатади? 6. Полимерлар қандай устмолекуляр тузилишларга эга бўлади ва у толада қандай кўринишга эга? 7. Кристалланиш механизмлари қандай фарқланади? 8. Фибриллар қайдай тузилган ва қандай тадқиқот қилинади? Download 2,22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |