94
5-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИНГ ЯНГИЧА НАЗАРИЯСИ.
5.1. Иқтисодий ўсиш моделларида инсон капиталини инобатга олиниши
Сўнги йилларда инсон кариталига инвестиция қилиш узоқ муддатли
барқарор иқтисодий ўсиш омили сифитида қаралмоқда.
Инсон капитали
ҳақидаги илк қарашлар иқтисод сиѐсат ва статистика отаси инглиз олими
Уильям Петти (1623-1687) ўз ишларида тўхталиб ўтган. Унинг 1676
йилда
ѐзилган ―Сиѐсий арифметика асарида‖ инсон капиталини умумий
иқтисодиѐтдаги улушини ҳисоблашга ҳаракат қилган. Инглиз иқтисодчиси ўз
асарида инсон капиталини барча моддий капиталдан устун қўйган. У
Англия
аҳолисини 417 млн. фунтга ва унинг қолган моддий бойлигини 250 млн. фунтга
баҳолаган.
Петти ғояларини ривожлантирган иқтисодчи олим Адам Смит (1723-
1790) бўлиб ҳисобланади. Адам Смит индивид қобиляти ғояси устида иш олиб
борган. А. Смит фикрича индивидлар қобиляти билан бир биридан фарқ
қилишади ва бу уларнинг камчилиги эмас балки устунлиги бўлиб ҳисобланади.
Индивид ўз қобилятидан келиб чиқиб маълум фаолият тури билан
шуғулланади. Таълим тарбия жараѐни ҳам қобилятига қараб
олиб борилиши
керак. Натижада эса шахс ўз қобиляти билан маълум фаолият тури билан
шуғулланиб ундан кўпроқ даромад олади деб фикр юритади.
Агарар жамиятда асосий эътибор ерларнинг жойлашуви унинг ҳажмига
қаратилса, индустриал жамиятда капитал ҳажми, яъни ресурслар ҳажми
уларнинг яқинлиги ва бир қатор омиллар эътиборга олинган. Ҳозирги
информацион даврда асини ахборот ташкил
этиб унда ахборотнинг сони,
сифати ва тури мавжудлиги жамиятнинг устунлигини белгилаб бермоқда.
Ахборот даврининг бошланишидан то ҳозиргача жамият ва информацион
технологиялар ўртасидаги алоқа тобора жадалллашиб бормоқда, бу эса ўз
навбатида инсон капиталига бўлган талабни ошишига олиб келмоқда.
Умумийлаштириб айтиш мумкинки аграр жамиятда ер, индустриал жамиятда
95
табиий ресурслар устунлик қилса информацион жамиятда илмий тадқиқот
институтлар ва марказлар бўлиб ҳисобланади.
Демак, иқтисодиѐт ривожланиши инсон
капитали концепциясини
шаклланишига ва уни жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми бўлишига
сабаб бўлган.
Замонавий инсон капитали назарияси Герри Беккер (1930) томонидан
―Инсон капитал‖ (1964) номли асарида шакллантирилган.
Унинг фикрича,
инсон капитали қуйидаги элементлардан ташкил топган: индивид билими,
ишлаб чиқаришдаги малакаси ва мотивация. Г. Беккер фикрича инсон капитали
техника технологиялардан ҳам юқори капитал қайтимига эга бўлиб, уни
ривожлантириш учун келажакдаги мутахасисларни ўқитиш, ишлаѐтганларнинг
малакасини оширишга инвестиция қилиш зарур деб ҳисоблайди.
Иқтисодчи олимлар олиб борган натижаларида кўра
инсон капиталини
икки аспектга бўлишади:
Do'stlaringiz bilan baham: