I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


-расм. Иқтисодий ўсишнинг чўққилар тури



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

1.1.4.-расм. Иқтисодий ўсишнинг чўққилар тури. 
Текисликлар, 
ушбу иқтисодий ўсиш туридаги давлатлар географик номи 
каби иқтисодий ўсиш паст бўлган мамлакатларга мисол бўла олади йиллик жон 
бошига иқтисодий ўсиш 1.5 % гача кўзатилади. Ушбу гуруҳга кирувчилар 
иқтисодий ўсиш мавжуд булиши мумкин ва аксинча иқтисодий ўсиш умуман 
кўзатилмаслиги мумкин. Иқтисодий ўсиш кўзатилмаган иқтисодий ўсиш 
воҳалар деб юритилади. Бу гуруҳга қуйидаги мамлакатлар иқтисодий ўсиши 
мисол бўлиши мумкин: Непал, Гаити, Венесуэла, Ангола, Бурунди, Бенин, 
Марказий-Африканска Республикаси, Буркина-Фасо, Мадагаскар, Мали, 
Мавритания, Сомали, Уганда, Зимбабве (1.1.5.-расм). 


12 
1.1.5.-расм. Иқтисодий ўсишнинг текисликлар тури. 
Дневерлар ѐки тезлашиш, 
бунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 
1.5 %гача йиллик ўсиш 1.5 %дан юқори суръатлар билан ўсишни кўзатилган 
мамлакатлар мисол бўла олади. Бу мамлакатлар қуйидагилар: Индонезия, 
Ҳидистон, Шри-Ланка, Чили, Уругвай, Гана, Маврикий. 
1.1.6.-расм. Иқтисодий ўсишнинг дневер тури. 
Мустақилликнинг илк йилларида мамлакат иқтисодиѐтида тақчиллик, 
озиқ овқат етишмовчилиги ва бир қатор муаммолар мавжуд эди. Бунинг сабаби 
собиқ иттифоқ даврида олиб борилган бир томонлама иқтисодиѐтнинг 
ихтисослашуви эди. Леки давлатнинг самарали иқтисодий ислоҳотлари 
натижасида мамлакатимиз иқтисодиѐти қисқа муддат ичида ўз иқтисоди 
ўсишини тиклаб барқарор ўсиш тенденцияларини қўлга киритди.


13 
1.1.7.-расм. Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
ЯИМ ўсиш суръатллари %да 
1.1.7.-расмга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакат реал ЯИМ аҳоли жон 
бошига 1992-1996 йиллар оралиғида пасайиш тенденциясига эга бўлган ва 
иқтисодий ўсишнинг воҳалар турига мансуб бўлган, 1997-2003 йилларда 
иқтисодий ўсишнинг тезланиш турига эга бўлган. Мамлакат иқтисодий ўсиши 
2003 йилдан ҳозиргача чўққилар турига мансуб бўлиб келмоқда ва 
мамлакатимизда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари кўзатилмоқда. Бу эса ўз 
навбатида давлатнинг мустақиллик илк йилларида олиб борган самарали 
иқтисодий сиѐсатининг келажакдаги яъни ҳозирги кундаги ҳосиласи 
ислоҳотларнинг аниқ мақсадга мувофиқ олиб борилаѐтганлигидан далолат 
беради. ҳозирги кунда мамлакатимизда иқтисодий ривожланишга эришиш ва 
ўзоқ муддатли иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида, давлат 
томонидан кўплаб иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар олиб борилмоқда бу сай 
ҳаракатлар эса келажакда ижобий ўз ҳосиласини бериши керак. 
Жамият эҳтиѐжлари ишлаб чиқариш ресурсларига муносабатда доимо 
биринчи бўлсада, бу эҳтиѐжларни қондирувчи ишлаб чиқариш махсулотлари 
маълум мамлакатнинг ишлаб чиқарувчилари ѐки импорт махсулотлар 
воситалари ўзлаштирганда вужудга келади. Буни шу билан тушунтириш 
мумкинки, эҳтиѐжларининг вужудга келиши қадам - бақадам оммавий тус 
олади ва ишлаб чиқаришнинг ўзлукчиз ривожланишини назарда тутади. 


14 
Ишлаб чиқариш имкониятларининг ривожланиши жамият эҳтиѐжлари ўсиши 
миқдори билангина эмас, уларнинг таркибида бир эҳтиѐж улушининг ортиши 
ва бошқасининг улуши пасайиши билан ифодаланилади. Ишлаб чиқариш 
ресурслари ва чиқариш таркиби, қоидага мувофиқ эҳтиѐжлар тўзулмаси каби 
тез ўзгариши мумкин эмас. Маҳсулот ѐки хизматга янги эҳтиѐж туғилиши учун 
унинг бир вақтда ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва бозорда истеъмолчилар 
талабларига мос, тулаш қобилиятига эга ўз сифати ва нархи билан улар 
талабига жавоб берадиган янги маҳсулотнинг пайдо бўлиши факти етарли. 
Шу билан бирга маълум товар ишлаб чиқаришни оммовий ўзлаштириш 
учун маълум муддат зарур. Ишлаб чиқарувчилар ортда қолишни 
камайтиришгагина 
эришишлари 
мумкин, 
лекин 
уни 
бутунлай 
эскиртираолмайдилар. Бундан келиб чиқадики, иқтисодиѐтнинг асосий 
субъектларининг иқтисодий ўсиши томон интилиши жамиятда қандай 
ривожланиш даражасига эришилганга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади. 
Бироқ ишлаб чиқариш реал шартлари ўсиш потенциалини реализация қилишга 
ҳар доим ҳам йўл қўймайди. Бундай шароитларда дипрессия ѐки худди ички 
иқтисодий омиллар, каби миллий иқтисодиѐтга муносабатдаги ички омиллар 
(масалан, урушлар, ички ва халқаро сиѐсатдаги ўзгариш ва бошқалар) билан 
изоҳланиши мумкин бўлган иқтисодий таназзул бошланади. 
Иқтисодиѐт назариясида иқтисодий ўсишнинг юзага келиши шакллари 
изоҳида икки асосий ѐндашув мавжуд. Улардан кенг тарқалгани иқтисодий 
ўсишни ЯИМ (МД) реал ҳажми ўсиш суръати ѐки бу кўрсаткичларни аҳоли 
эҳтиѐжи ҳисобида ошириш суръати билан ўлчанадиган аниқ вақтда миллий 
иқтисодиѐт ривожланишининг жами характеристикаси билан тушуниш 
ҳисобланади. Иқтисодий ўсишни ҳисоблайди у ѐки бу услубни қўллаш 
зарурати одатда тадқиқот масалалари билан боғлиқ. Иқтисодий ўсишни 
ҳисоблашнинг биринчи усули, қоидага кўра, мамлакатнинг иқтисодий 
салоҳияти кенгайиш суръатларини баҳолашда қўлланилади, иккинчисидан эса 
аҳолининг қулай шароити динамикаси таҳлилида ѐки турли худудлар ва 
мамлакатларнинг ҳаѐтийлик даражасини солиштиришда фойдаланилади. 


15 
Ҳозирги вақтда ўсиш назариясида иккинчи ҳисоблаш усули афзал деб 
қаралади. 
Иқтисодий ўсишда реал миллий даромад ошиш суръатлари аҳоли ўсиши 
суръатларини оширадиган миллий иқтисодиѐт ривожланиши назарда тутилади. 
Бу ўсиш муаммоларини ташқи кўзатувчи нуқтаи назаридан эмас, мамлакат 
аҳолиси позициясидан туриб кўриб чиқишни тақозо этади. 
Иқтисодий ўсишни ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошиш суръатлари нуқтаи 
назаридан қараб чиқишда одатда (аниқ ва ноаниқ шаклда) иқтисодиѐтда чуқур 
тўзилмавий ва институционал ўзгаришлари юз бермаслиги таҳмин қилинади. 
Ишлаб чиқариш тўзилмаси ва институционал муҳит мураккаб ва ўзгармас 
ҳисобланади. Бундай ривожланиш характери ташқи муҳит билан ўзаро 
таъсирда балансланган ва яхлитлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий тизим 
учун ўзига хос. 
Иқтисодий ўсиш назариясидаги бошқа ѐндашув индустриал ва 
постиндустриал жамиятни такрор ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу 
назариялар қачонки, ўзгаришларга хокимлик, бошқарув, инфратўзилма 
объектлари, иқтисодиѐтдаги тўзилмавий ўзаро таъсир ва унинг ташқи муҳит 
билан ўзаро алоқасининг асосий институтлари дуч келганда, ―юқори узун‖ 
даврда иқтисодий динамика муаммоларини таҳлил қилади. Таъкидлаш керакки, 
―ўзоқ муддатли‖ ва ―Юқор узун‖ даврлар тушунчалари динамика назариясида 
иқтисодий вақт ҳақида гап борар экан, худди ўзининг вақтинчалик масофаси ва 
концептуал йўналиш каби фарқланади (ходисалар содир бўлиш тезлиги). 
―Юқори узун‖ давр ўзининг вақтинчалик масофаси ходисалари қаторида ўзоқ 
муддатли давр ва унинг анъанавий тушунчасида қисқа бўлиши мумкин. 
Хусусан, бу мамлакатимиз ривожланишининг замонавий босқичида, унинг 
учун характерлидир. Бунда тўзилмавий, институционал ва функционал 
ўзгаришлар ишлаб чиқариш реал ҳажми табиий ўсиш жараѐнини аниқлайдиган 
ишлаб чиқаришнинг текис олимлари ўзгаришидан кўра тезроқ юз беради. 
Юқори ўзун даврдаги иқтисодий ўсиш таҳлилининг икки асосий 
хусусиятини ажратиш мумкин: 


16 
- иқтисодий ўсиш иқтисод ривожланишининг ташкилий элементи сифатида 
қаралади. У бир томондан ривожланишнинг циклик характерини ифодалайди, 
иккинчи томондан ўзи пасайиш ва депрессия даврларига тайѐрловчи 
ўзгаришлар результати ҳисобланади. Шунинг учун асосий эътибор иқтисодий 
ўсиш суръатларига эмас, балки иқтисодиѐтдаги глобал ўзгаришлар, барқарор 
тенденция ва қонунчиликлар ва уларнинг янги сифат ўзгаришларига 
қаратилади.
- макроиқтисодий танаффуслар қаторида иқтисодий ривожланишнинг ва 
индустриал асослари, тадбиркорлик муаммолари, ишлаб чиқарувчилар 
қизиқишлари зиддиятли силжишлари, истеъмолчилар ва давлат хокимияти 
институтлари иқтисодий фаолият самарадорлигини ошишига йўл қўймайдиган 
янги иқтисодий тўзилманинг шаклланиши ва унинг ташқи муҳит 
ўзгарувчанлиги шароитидаги барқарорлигини текширади. 
Жамият аъзоларининг хилма-хил ва юксалиб бораѐтган эҳтиѐжларини 
қондиришнинг бирдан бир воситаси иқтисодий ўсишдир. Агар иқтисодий ўсиш 
бўлмаса ҳеч қандай жамият ривожлана олмайди, эски иқтисодий тизим ўрнига 
янгиси кирмайди , хуллас ижтимоий тарақиѐт юз бермайди . Бу объектив 
қонуният бўлиб, аҳоли ўсиши ва фан – техника жараѐнлари билан боғланган. У 
миллий иқтисодиѐт ривожланиш ҳаракатини қўрсатади ва шу сабабли вақтнинг 
маълум даврларига (чорак, йил ва ундан ўзоқ вақтга) макроиқтисодий 
кўрсаткичларни (ЯИМ ва СММ) таққослаш йўли билан ўлчанади. 
Иқтисодий ўсиш деганда, одамларнинг талаб – эҳтиѐжини қондириш 
учун зарур бўлган моддий маҳсулот ва хизматларни , яъни барча ноз – 
неъматларни ишлаб чиқаришнинг кўпайиб бориши тушунилади. Иқтисодий 
ўсиш нафақат истеъмол буюмлари , балки ишлаб чиқариш воситалари, яъни 
ресурсларни ҳам кўплаб ишлаб чиқаришини англатади, чунки ўсиш жамият 
аъзоларининг жорий истеъмолини қондириш билан чекланмай, келажакда 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали бўлғуси истеъмолни қондиришни 
ҳам мўлжаллайди. Ишлаб чиқариш фаолияти жамият ҳаѐтининг бирламчи 
асоси бўлганидан иқтисодидан ўсиш ижтимоий тараққиѐт учун моддий замин 


17 
яратиб беради . Жамиятдаги чуқур ва сифатли ўзгаришлар иқтисодий ўсиш 
суръатларига қараб юз беради. Ҳозирги босқичда жамият ҳаѐтидаги шиддатли 
ўзгаришлар барқарор ўсиш натижасидир. Иқтисодий ўсиш жамиятдаги ишлаб 
чиқариш ҳажмини ѐки аҳоли жон бошига яратилган маҳсулотлар ва хизматлар 
ҳажмини ортиб бориши билан ўлчанади. Уни албатта реал ялпи миллий 
маҳсулот ѐки реал миллий даромаднинг кўпайиши ифода этади. 
Макроиқтисодий ўсиш – бутун жамият миқѐсидаги, масалан, мамлакат 
миқѐсидаги иқтисодиѐтни ўсишдир. У жамият ишлаб чиқариш фаолиятининг 
натижаси бўлади, турли корхона ва тармоқлардаги макроиқтисодий ўсишнинг 
мазмуни сифатида юзага келади. 
Микроиқтисодий ўсиш – бу корхона , хўжалик фирма ва тармоқ 
доирасидаги ўсишдир , шу доирадаги меҳнат қилувчилар иқтисодий аниқроғи 
гурухий фаолиятнинг натижасидир. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish