I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси



Download 286,05 Kb.
bet59/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

Яна бир марта қайтарамиз!
1.Объектнинг қайси томонларини ўрганиш мақсад қилиб қўйилганига қараб,изланиш эмпирик ва назарий тадқиқот турларига бўлинади.
2.Эмпирик тадқиқотда объектнинг ташқи, ўзгарувчан, бевосита ёки приборларда кузатса бўладиган, фактларда қайд қилинадиган белгилар ва хоссалар ўрганилади.
3.Назарий тадқиқотда айнрим хосса ёки ўзгаришларни келтириб чиқарадиган, ўзларини бевосита кузатиб бўлмайдиган, лекин ҳодисаларнинг ўзгариши ва йўналишини бошқарадиган сабабий боғланишлар, қийматлар, қонуниятлар очилади,уларнинг моҳияти тушунтирилади.
4.Назарий тадқиқотнинг асосий қуроли таҳлил қилиш, мавҳумлаштириш, тафаккурда фактлар ва образларни таққослаш ва умумлаштиришдир. Шу жараёнда объектни тушунтирадиган дастлабки тасаввурлар ва ғоялар шаклланади.
5.Назарий тадқиқот маълум тартибда амалга оширилади:
-эмпирик тадқиқот натижаларнини таҳлил қилиш;
-очилган хосса ёки боғланишларни ифодалайдиган тушунчаларни
шакллантириш;
-хоссаларнинг мавжудлиги ва ўзгаришини белгилаб берадиган сабаб, асос ва қонуниятларни очиш, тушунтириб бериш, тегишли ғоя ёки назарияни ишлаб чиқиш.
6.Ҳар қандай назарий тадқиқот режалаштирилади, амалга ошириладиган тадбирлар конкретлаштирилади, тадқиқот олдига қўйилган мақсад, вазифа, фойдаланиладиган восита ва усуллар белгиланади.
7.Назарий тадқиқотнинг самарали натижаси ўрганилаётган огбъект ҳақида бир-бутун тасаввур берадиган, айрим ҳолларда уларни башорат қила оладиган назарияни ишлаб чиқишдир.Бунга А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси яққол мисол бўлиши мумкин.
8.Ишлаб чиқилган назария кейинги эмпирик ва назарий тадқиқотларни ўтказиш, технологик ва ижтимоий лойиҳаларни яратиш,уларни амалиётга татбиқ қилиш учу насос бўлиб хизмат қилади.
9.Кенг ва тор маънода ишлатиладиган назариялар мавжуд бўлиб,улар бир-биридан ички концептуал тузилиши, тушунтириш ва башорат қилиш миқёси, ғоя ва тамойилларини аниқлиги, етуклиги билан фарқланади.
10.Ижтимоий-гуманитар фанларда тадқиқот объекти хусусияти, тадбиқ қилинаётган тушунчалар ва тамойиллар мазмунидаги аниқлик даражаси, ижтимоий ҳаёт қонуниятларини қанчалик тўла қамраб олишига қараб билимлар назария ёки таълимот кўринишига эга бўладилар.
11.Етук холатга эришган назария 3-та функцияни –тавсифлаш,тушунтириш ва башорат қилиш вазифаларини бажаради.
12.Назарий тадқиқотлар асосини фактлар ташкил қилади. Факт объект ҳақида маълум аниқлик даражасида ахборот беради. Ахборотни ўрганиш, фактларни таққослаш ва умумлаштиш жараёнида назарий умумлашмалар,хулосалар ва ғоялар ишлаб чиқилади.
13.Факт ва назарияни бир-биридан фарқи: факт ахборот беради,ечимни тасдиқлайди, назария эса тавсифлайди, объектга доир хосса ва қонуниятларни тушунтиради,унинг бир-бутун тасвирини беради.
14.Назарий тадқиқот ўзаро фарқланадиган даврий босқичларга эга. Россиялик олим В.П.Бранскийнинг фикрича булар:
-эмпирик изланиш;
-бирламчи назарий тадқиқот;
-мушоҳадали назарий тадқиқот;
-фундаментал назарий тадқиқот босқичларидан иборат. Шу босқичлардан ўтган тадқиқот кашфиёт, объектнинг моҳиятини тушунтирадиган назарияни ишлаб чиқиш билан якунланади.

Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish