Факт эмпирик билиш натижаси сифатида ўрганилаётган ҳодиса ҳақида маълумот беради. Назария эса битта фактни эмас, балки факт ортида бўлган ҳодиса, у билан турдош ҳодисалар, улар ўртасидаги алоқадорликлар, улар бўйсинадиган қонуниятларни тавсифлайди, тушунтиради.
факт якка, индивидуал ҳодиса ҳақидаги ахборотни сақлайди. Назария объектга оид барча фактларни умумлаштиради, улар учун умумий бўлган қоида ёки хулосага эга бўлади. Бундан келиб чиқадики, факт яккаликни, назария умумийликни ифодалайдилар. Мазкур қатъий фарқ айни пайтда улар ўртасида диалектик боғланишни тақозо этади. диалектик боғланишни асосида:
Назария фактларда ифодаланган мазмунни умумлаштиради, тушунтиради, шу асосда объектнинг ҳолати ва функцияларини башорат қилиши мумкин.
Факт назарий қоида ва хулосаларни асослайди, исбот қилади, намойиш этади.
Ҳар қандай назария структураси ва таркибида (заминида) фактлар қатлам мавжуд.
Янги фактларни тушунтириш асосида янги назарияни ишлаб чиқиш имконияти мавжуд.
Ҳозирги замон постноклассик ижтимоий – гуманитар фанларда фактнинг методологик хусусияти янгича талқин қилинмоқда. Янги ёндашувга кура фактни мазмуни битта ҳодиса ҳақида маълумот, эмпирик билим бериш билан чекланмайди. Маммоли вазият мазмунни тушунишда, унга берилаётган талқинда намоён бўлади.
Сабаби, факт ортидаги ҳодиса кўп бошқа ҳодисалар билан боғланган, турли вазиятда ўзини турлича кўрсатиши мумкин.
Демак, фактни тушуниш ва тушунтириш очиқ, кўп вариантли бўлиб, ҳар хил шароит ва воқелик доирасида турли мазмунга эга бўлади, бир қанча услубий ёндашув негизида талқин қилиш имконияти мавжуд.
4. Назарий тадқиқот босқичлари
Тадқиқотни структураси ҳақида гапирганимизда унинг кўп босқичли жараён эканлигига эътибори қаратган эдик. Ҳар бир босқичда тадқиқотнинг маълум муаммолари ҳал бўлади.
Россиялик олим В.П.Бранскийнинг фикрича тадқиқот жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
Объектни эмпирик, тажрибавий ўрганиш;
Бирламчи назарий тадқиқот;
Мушоҳадали назарий тадқиқот;
Фундаментал назарий тадқиқот
Эмпирик тадқиқот босқичида, қайд қилганимиздек, кузатиш, фактларни йиғиш, муаммога оид материалларни қайд қилиш, уларни қайта ишлаш, таснифлаш ва бирламчи умумлаштириш амалга оширилади.
Бирламчи назарий тадқиқотда олдинги босқичда олинган маълумотлар ва фактлар ўрганилади, улар мавжуд назарий тасаввурлар ва тушунчалар билан таққосланади. Бу эса янги назарий тасаввурлар ишлаб чиқишни зарур шартидир. Шу тарзда бўлажак назариянинг унсурлари шаклланади.
Бирламчи назария тадқиқот эмпирик билишда назарий билишга ўтишда оралиқ бўғин ролини ўйнайди.
Мушоҳадали назарий тадқиқот босқичда объект, унинг хоссалари ва томонларини идеаллаштирилган образи, шу образдан мумлаштирилган тушунча ҳосил қилинади. Бунда тадқиқот жараёнида объектнинг бирон-бир хоссасини акс этадиган ёки объектни тушунишга ёрдам берадиган мавҳум образ, идеал модель (математикада «нуқта», «ноль» тушунчалари), тушунча ишлаб чиқилади.
Фундаментал назарий босқичда олдинги, энди шаклланаётган илмий образлар ва тушунчалар мазмуни янги олинаётган фактлар билан солиштирилади, ўзида назарий зиддиятни сақлаймайдиган назария, тушунтирадиган тавсиф ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқилган назария билан янги олинган экспериментал фактлар яна таққосланади, олинган натижани назарий ва амалий, технологик аҳамиятини аниқланади.
Биз илмий тадқиқот жараёнини, унинг мазмуни ва йўналишини умумлаштирилган моделни кўриб чиқдик.
Энди шу моделни, яъни тадқиқот жараёни ва мазмунини фан тарихи мисолида конкретлаштирамиз. Мисол сифатида ёруғликннг электромагнит назариясини яратилишини оламиз. XIX асрда олимлар эмпирик тадқиқот даражасида электр токини физик, химик, ёруғлик ва иссиқлик хоссаларини ўрганишда илмий фактлар тўпланади.
Савол туғилади: бу хоссалар бир-бирлари билан қандай боғланган? Бу саволга жавоб бериш учун олинган фактлар назарий таҳлил қилинади, электр ҳақидаги мавжуд тасаввурлар билан таққосланади. Шунда маълум бўладики, симдаги мусбат ва манфий электр зарядларни ўзаро таъсирини ифодалайдиган тушунча, яъни атама йўқ экан.
Тадқиқот мушоҳадали – назарий босқичга ўтди. немис физиги Эрстед янги аниқланган физик жараённи идеаллаштирган мазмунга эга бўлган «электрли ихтилоф» атамаси билан ифодалади. Мана шу атамадан фойдаланиб, олим мушоҳадали назарий таҳлилни амалга оширди. Электрмагнит ҳодисасини тушунтириш мақсадида «қуюн» (вихр) тушунчасини ишлатади. Бу тушун электромагнит ҳодисасини мушоҳадали образи бўлиб қолди.
Олим симда содир бўладиган электрли ихтилоф қуюнни ҳосил қилди, деган назарий хулосага келади.
Шундай қилиб, Эрстед электр токини магнит ўқига таъсир қилиш ҳодисасини кашф қилиш йўлини кўрсатди, тез орада бу ҳодиса илмий фактга айланди.
Лекин тадқиқот бу билан тугамади.
Максвелл бу ҳодисани мушоҳадали назарий таҳлил қилиб, симдаги электр токи бир хил электрмагнит моҳиятига эга деган мушоҳадали фаразни олға суради. Олим индукция ҳодисасига оид эмпирик маълумотларни диққат билан ўрганади ва умумлаштиради.
К.Максвелл мушоҳадали – назарий таҳлил натижасида электромагнит индукциясини янгича тушунириб берди. Унгача индукцион жараёнлар фақат ўтказгичларда мавжуд, деб ҳисоблаганлар. Максвелл бу жараённи ўзгарувчан магнит оқими атрофида туташган электр майдони чизиқларин вужудга келиши, деб тушунтиради.
Олим мушоҳадали назарий тадқиқотни давом эттириб, шундай хулосага келади: ўзгарувчан магнит майдонни электрон майдонини ҳосил қилади. Электромагнит индукция назариясини яратилишига йўл лчган 2 та муҳим постулат таърифланади:
Ёруғлик электромагнит тўлқинидир;
Муҳитни оптик хоссалари унинг электромагнит хоссаларига боғлиқдир.
Ўз тадқиқотларидан Максвелл методологик характерга эга бўлган хулосаларга ҳам келади. Унинг фикрича электромагнит ҳодисасини ифодалайдиган тенгламалар механика эмас, балки физик жараёнларнинг янги соҳаларига оид қонунларни ифодалайди. У электр ҳақидаги янги фанни остонасида турганини англаган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |