I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси


-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА АХБОРОТ ИЗЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ



Download 286,05 Kb.
bet25/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

6-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА АХБОРОТ ИЗЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ




1. Илмий ахборот тушунчаси


Объектни кузатишдан олинган бирламчи мушоҳадали ахборот матнда қайд қилингандан кейин иккиламчи ёзилган ахборотга айланади. Кейинчалик бу ахборот таҳлил қилинади, тадқиқот жараёнида қайта ишлаб чиқилган, мавжуд назарий тасаввурлар доирасида умумлаштирилади. Олинган янги натижа компьютер сайтларига ўтказилади, илмий нашрларда чоп этилади. Ахборот тизимига ўтказилган тадқиқот натижалари илмий ахборотга айланади.
Фаолиятни қайси тури бўлмасин, барчаси ахборот қабул қилиш ва қайта ишлашга асосланган. Инсоният, у бунёд этган ижтимоий тузилмалар ахборот манбалари ва оқимлари билан ўралган. Демак, биз ўзимиз яратган ахборот оламида яшаймиз. Бу оламни биосфера, неосфера ва техносферадан фарқ қилиш учун «информосфера» деб атайдилар.
Ахборотни ўзи нима? Кибернетика фани асосчиси Н.Винер ахборот материя ҳам эмас, энергия ҳам эмас, ахборот бу ахборотдир, деган эди. Бу таъриф ахборотни ўзига хос ходиса эканлигига ишора қилади холос, лекин бу ўзига хослик нимадан иборат бўлишини кўрсатмайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ахборот моҳиятан ўз-ўзини ташкил қилувчи тизимларнинг (жонзот, инсон, жамият, ижтимоий тузилмалар ва бошқалар) функционал хоссаси, яъни фаолият кўрсатиш воситаси бўлиб, шу хосса орқали тизимларда ҳаракат, ўзгариш, ўзаро таъсир, ўз-ўзини тиклаш, алоқа ва мулоқот қилиш каби фаоллик турлари амалга оширилади.
Ўз-ўзини ташкиллаштирадиган тизимлар учта фундаментал асос – мода, энергия ва ахборотдан фойдаланиш орқали турли функция ва амалларни бажарадилар.
Жамиятда ишлаб чиқариладиган ахборотлар мажмуаси ижтимоий ахборот, деб аталади. Ижтимоий ахборотни бир кўринишини илмий ахборот ташкил қилади.
Фан тизимида қўлга киритилган янги натижалар матнда қайд қилиниб, илмий нашрларда чоп этилади, алоқа канали ёки интернетга узатилгандан кейин илмий ахборот айланади.
Ахборот билишни заминида туради. Ахборотда билим, аниқроғи унинг мазмуни ифодаланади, алоқа каналида бир субъектдан бошқасига етказилади. Шундай қилиб, алоқа каналида билим ахборотга айланади. Мулоқатни иккинчи субъекти истеъмолчи сифатида ахборотни қабул қилади, уни ўқиб, англаб билимга айлантиради.
Айрим адабиётларда «ахборот» ва «билим» тушунчалари айнанлаштирилади. Ваҳоланки, билим ахборот эмас, у онгдаги образлар, тушунчалар ва тасаввурлардан иборат бўлиб, нутқда, алоқа каналида ахборотни мазмуни бўлиб қолади.

Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish