I мавзу. «Илмий тадқИҚот методологияси» фанининг мақсади ва вазифалари фан тушунчаси


Илмий тадқиқот ишларини асосий босқичлари



Download 286,05 Kb.
bet23/66
Sana23.02.2022
Hajmi286,05 Kb.
#131561
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66
Bog'liq
Илмий тадкикот методолгияси маъруза

4. Илмий тадқиқот ишларини асосий босқичлари
Илмий тадқиқот иши маълум тизимли тартибда амалга оширилади. Бу тартиб қўйилган мақсад ва иш режасини тузишдан олинган натижаларни расмийлаштиришгача ўтган вақтда содир бўладиган фаолият босқичларини ўз ичига олади.
Дастлаб илмий муаммони кўриб чиқиш жараёнида тадқиқот мавзуси белгиланади. Мавзуга оид масалалар ажратиб олинади, ўрганиш лозим бўлган манбалар аниқланади.
Илмий тадқиқот бошланғич босқичини муҳим қисми мавзуни назарий, илмий ва ижтимоий аҳамиятини кўрсатиш, асослаб бериш ташкил қилади. Тадқиқотни долзарблиги, янгилиги ва аҳамиятини асослаш маълум структурага эга. Бунда мавзу предметини тадқиқ қилиш сабаблари кўрсатилади, ишланганлик даражаси ва олдинги тадқиқотчилар томонидан эришилган натижалар, адабиёт ва манбалар аниқланади. Ечилмаган масалалар ва муаммоларга, уларнинг асосланганлиги, адабиётлар таҳлилига алоҳида эътибор берилади.
Шундан кейин тадқиқот мақсади ва вазифалар батафсил белгиланади. Бунда манбалар библиографияси, уларнинг аннотацияси тузилади. Шу билан бирга муаммони ишланганлик даражасини қиёслаб кўрсатадиган реферет ёзиш мақсадга мувофиқдир. Булар асосий назарий тадқиқот олиб боришга ёрдам берадиган бошланғич ишлардир.
Бошланғич тадқиқот иши таркибига изланиш фаолияти режасини тузиш киради. Ишни режалаштириш моҳияти шундан иборатки, изланувчи тадқиқот олдига қўйилган бош мақсадни бир қатор структуравий вазифа ва тадбирлар схемасини тузиш орқали конкретлаштиради.
Тадқиқот мақсадини амалга ошириш режасини тузишда 2 та рўйхатга эга бўлиш керак:

  1. Қуйилган вазифаларни бажариш учун керак бўладиган барча ишлар, тадбирлар рўйхати;

  2. Бажариладиган барча ишларни бир-бири билан боғлайдиган алоқалар, уларни кетма-кетлигини ифодалайдиган календар муддатлари рўйхати.

Мазкур рўйхатларга асосланган ҳолда тузилган режа самарали фаолият дастури сифатида хизмат қилади.
Шуни айтиш керакки, илмий тадқиқот босқичларини конкрет сони изланиш тури ва характерига қараб ўзгариши, фарқланиши мумкин. Биз илмий тадқиқот ишлари босқичларини стандарт моделини келтирамиз.

  1. Танланган тадқиқот мавзусини асослаш, масалаларни белгилаш. Тадқиқотга доир адабиётлар ва манбалар билан танишиш, мавзу долзарблиги ва янгилигини асослаш. Илмий тадқиқотни календар режасини тузиш, мавзу бўйича кутилаётган натижа, унинг самарадорлигини белгилаш.

  2. Эмпирик тадқиқотларни бажариш, фактлар ва маълумотларни йиғиш, уларни ўрганиш, керакли воситалар ва асбоб-ускуналарни тайёрлаш, объектни ўрганиш усулларини белгилаш.

  3. Тажрибавий тадқиқотларни амалга ошириш, экспериментни ўтказиш, материалларни йиғиш ва таснифлаш.

  4. Тадқиқот объекти хоссаларини ифодалайлиган моделларни ишлаб чиқиш, олинган натижаларни математик, компьютерли ва таҳлилий қайта ишлашни амалга ошириш.

  5. Олинган маълумотлар ва фактлар асосида объектнинг асосий хоссаларини назарий талқинини бериш, янги очилган хоссалар, доимийликлар, функционал қийматларни тушунтириш, объектни бир бутун тавсифи ва назариясини ишлаб чиқиш. Бу босқич фанда ихтиро ёки кашфиёт билан якунланади.

  6. Тадқиқотга якун ясаш, олинган натижаларни расмийлаштириш. Тадқиқотни батафсил тавсифлайдиган илмий хисоботни ёзиш, тақриздан ўтказиш. Олинган натижаларни амалиётга татбиқ қилиш йўллари ва шаклларини белгилаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва илмий самарадорлигини баҳолаш. Шу ишлар бажарилгандан кейин ютуқ ва натижаларни эълон қилиш мақсадида мақолалар, рисолалар ва монографиялар ёзилади, илмий нашрларда чоп этилади.

Илмий тадқиқот ишларини асосий босқичларини тавсифлаш шуни кўрсатадики, фан соҳасидаги меҳнат мураккаб структура ва жараёнлар кетма-кетлигини билдирадиган фаолиятатдир. Буларни барчаси асосий мақсадга – амалиётга тадбиқ қилишга, техника ва технологиялар ишлаб чиқишга замин бўладиган янги тушунчалар, ғоялар ва назарияларни ишлаб чиқиш, инновацион технологияларни яратишга бўйсундирилган.



Download 286,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish