Диний байрамлар. Дунёдаги барча динлар ўзига хос байрамларга эга. Ҳар бир диннинг ривожланиб боришида байрамларнинг аҳамияти каттадир.
Ислом динида икки асосий ҳайит “қурбон ҳайити”, “Рўза ҳайити” кўп асрлардан буён нишонлаб келинмоқ да. Рўза ҳайити. Рамазон – ҳижрий йил ҳисобининг 9-ойи бўлиб, ислом ақидалари бўйича бу ойда Оллоҳ Муҳаммад алайҳис-саломга қуръонни ваҳий қилган экан. Шунинг учун ҳам ислом дунёсида рамазон муқаддас ҳисобланиб, бу ойда мусулмонлар рўза тутишади. Рамазон якунида эса исломнинг катта байрамларидан бири – Рўза ҳайити бошланади. Қурбон ҳайити. “Қурбонлик” - “Яқинлик” маънони билдиради. Шунингдек қурбонлик Оллоҳнинг раҳм-шавқатига сазовор бўлиш, унга миннатдорчилик билдиришни ифодаловчи маросимдир.
Ота-оналар ва фарзандлар ҳайит билан бир-бирларини қутлаб, “ҳайитликлар” совға қилишади. Бу улуғ айёмда устозлар зиёрат қилинади, мархумларни хотиралаб, дуолар ўқилади, қариндошлар ҳолидан хабар олинади, беморлар, кексалар холидан хабар олинади. ҳайит кунлари одамлар орасидаги гина ва аразлар унутилади. ҳайит кунлари камбағал, бева-бечора, етим-есирларга хайрия ва садақа бериш савоб ҳисобланади.
Наврўз янгиланиш байрами. “Наврўз” сўзи форс тилидан олинган бўлиб, “Нав”-янги, “рўз”-кун – “Янги кун” деган маъноларни англатади. 21 март кеча ва кундузнинг тенглашган кун – янги йил – Наврўз байрами сифатида Шарқ халқлари томонидан кенг нишонланади. Наврўз жуда қадимий байрамдир. Наврўз меҳр-муруват, инсонпарварлик, инсонларни руҳан бирлаштирувчи байрамдир. Наврўз байрами муносабати билан мамлакатлараро уруш-жанжаллар тўхтатилган, урушган кишилар ярашган, ота-оналар, қ ариндош уруғлар, кексалар совғалар билан йўқланган. Турли туман Наврўз таомлари тайёрланган, уй- ҳовли, кўчалар супуриб сидирилган, катта-катта майдонларда ўйин-кулгулар, аскиябозлик, қўчқор, хўроз уруштириш, кураш, театр томошалари ташкил этилган. Одамлар бир-бирлариникига меҳмонга боришган, ерга биринчи уруғ қадаш маросимлари ўтказилган. Наврўз ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда муҳим воситадир. Наврўз ёш авлод учун тарбия мактабидир.
Оилавий маросимлар тарихий жараёнда халқ падагогикаси ва донишмандлиги билан уйғунлашиб кетиб, асрлар давомида ёшларни тарбиялашдаги асосий шакллардан бири бўлиб келган. Уш сабабли, ҳозирги даврда ҳам халқ анъаналарини қадрлаган, турли маросимларни ўтказишда маънавий-эстетик жиҳатларга алоҳида эътибор берган оилаларда вояга етган ёшлар одоб-ахлоқли бўлиб вояга етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |