I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet48/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Догматика.30 Догматик тафаккур фалсафадаги амалиёт ва фаннинг янги маълумотларини ҳисобга олмай, конкрет макон ва замон билан боғлиқ бўлмаган, ўзгармас тушунчалар ва қоидалар билан иш кўрувчи тафаккур усулидир. Догматик тафаккурнинг асосини метафизика ташкил қилиб, у дастлаб со­фистик тафаккур усулига қарама-қарши ўлароқ, вужудга келади. Догматик тафаккурнинг пайдо бўлиши тарихан метафизик усулнинг қарор топиши ва ривожланиб бориши билан боғлиқдир. Дастлаб табиатшунослик фанлари соҳасида табиатни текшириш усули сифатида пайдо бўлган метафизика «табиатдаги буюмлар ва жараёнларни бир-биридан ажратилган ҳолда, улар ўртасидаги умумий боғланишдан ташқарида текширишга ва шунинг натижасида, уларни ҳаракат ҳолатида эмас, балки ҳаракатсиз ҳолатида - муҳим даражада ўзгарадиган нарса сифатида эмас, балки ўлик нарсалар сифатида текширишга» кишиларни одатлантириб қўя бошлайди. Бундай текши­риш ва тушуниш бора-бора ўзига хос догматик тафаккур усулини вужудга келтиради.
3. Фалсафий қонунлар
Фалсафанинг асосан қуйидаги қонунлари мавжуд:

  1. Миқдор ва сифат ўзгаришлари қонуни

  2. Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни

  3. Инкорни инкор қонуни

Миқдор ва сифат ўзгаришлари қонуни. Бу қонунга кўра нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади.
Бизни қуршаб турган нарса ва ҳодисаларни ўрганар эканмиз, улар бир-бирларидан ўзларининг турли хусу­сиятлари билан фарқланишларини кўрамиз. Бунда уларни бир-биридан фарқ қилдирувчи нарса — улар­нинг сифатидир.
Сифат деб, нарса ва ҳодисаларга нисбий барқарорлик бағишлайдиган, уларнинг ички муайянлигини таъминлайдиган, бир нарса ва ҳодисани иккинчи нар­са ва ҳодисадан фарқ қилдирадиган барча муҳим белги ва хусусиятларнинг бирлигига айтилади.
Нарса ва ҳодисаларнинг сифати уларнинг хусусият­лари орқали намоён бўлади. Ҳар бир нарса ёки ҳодиса кўпгина хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятлардан бир қанчаси бирикиб, шу нарса ёки ҳодисанинг муайян сифатини ташкил қилади. Бунда сифат билан хусусият бир нарса эмаслиги маълум бўлади. Сифат нарса ва ҳодисанинг умумий характеристикасини бериб, унинг моҳиятини ифодалайди. Хусусиятлар эса сифатнинг ифодасидир, уларнинг муҳим ва номуҳим хусусиятлари ўзгариши билан уларнинг сифати ҳам ўзгариши мумкин. Бундан маълум бўладики, нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятлари уларнинг сифатининг ўзгаришларида катта рол ўйнайди.
Нарса ва ҳодисалар номуҳим хусусиятларини йўқотишлари ёки янгидан ҳосил қилишлари натижасида, улар ўз сифатларини ўзгартирмайдилар. Агар бу нарса ва ҳодисалар ўзларининг муҳим хусусиятларини йўқотса ёки ўзгартирсалар, улар янги сифатга ўтадилар.
Нарса ва ҳодисалардаги сон, ҳажм, даража каби томонларнинг муайянлиги миқдор деб аталади. Нарса ва ҳодисаларда миқдор турлича ифодаланади. Уларда миқдор бир ҳолатда сон тариқасида, иккинчи ҳолатда ўлчов даража тариқасида, учинчи ҳолатда эса нарса ва ҳодисаларнинг макондаги ўзаро муносабати (узунлиги, кенглиги, баландлиги) тариқасида ифодаланади.
Миқдор ҳам сифат каби объектив мавжуд бўлиб, у предмет ва ҳодисаларнинг энг муҳим томонини ифода­лайди.
Шунинг учун нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг миқдор ва сифатини, узвий боғлиқлигини эътиборга олмоқ лозим. Ҳар бир нарса ва ҳодиса муайян миқдор ва сифат бирлигидан иборат меъёрга ҳам эга бўлади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат бирлигини қамраб олувчи чегарадир. Бошқача қилиб айтганда, сифат билан миқдорнинг бирлиги меъёр, дейилади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг шундай муайянлигики, унинг бузилиши нарса ёки ҳодисанинг сифатининг ўзгаришига, унинг бошқа сифатга ўтишига, яъни бошқа нарса ва ҳодисага айланишига олиб келади.
Борлиқдаги нарса ва ҳодисаларда сифат ўзгариши улардаги миқдор ва сифатнинг ўзгаришлари натижаси­да содир бўлади. Бунда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига ўтгани каби, сифат ўзгаришлари ҳам миқдор ўзгаришларига ўтади. Ривожланиш жараёнидаги бир-биридан фарқ қилувчи бу икки хил сифат ва миқдор ўзгаришлари, узлуксизлик ва узилишнинг бир­лиги сифатида намоён бўлади. Узлуксизлик — бу нар­са ва ҳодисаларнинг ривожланишидаги миқдор ўзгаришларини ўз ичига олади. Бу узлуксиз ривожланиш даврида нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши миқдор ўзгаришларини ўз ичига олади. Бу узлуксиз ривожла­ниш даврида нарса ва ҳодисаларда ички ўзгаришлар юз берса-да, бу ўзгаришлар шу нарса ёки ҳодиса моҳиятини бутунлай ўзгартириб юбормайди. Бунда нарса ёки ҳодиса ўзининг олдинги сифатини сақлаб қолади. Узилиш эса шу нарса ва ҳодисалар ривожланишида энди янги миқдор ўзгаришлари мумкин бўлмай қолган бир пайтда юз берадиган сифат ўзгаришларини ифодалайди. Ўзгариш ва ривожланишда миқдорнинг сифатга ўтиши, эс­ки сифатнинг янги сифатга айланиш жараёни фалсафада узлуксизликнинг узилиши, дейилади. Айни шу узлуксизликнинг узилиши туфайли бир сифатдан ик­кинчи сифатга ўтиш жараёнини фалсафада сакраш, деб аталади.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, миқдор ва си­фат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишини билиш фақат илмий билиш учунгина эмас, балки амалий фаолият учун ҳам катта аҳамияти бор.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish