I маъруза машғулотлари


Қадимги Ҳинди Хитой минтақасидаги ахлоқий қарашлар



Download 424,93 Kb.
bet108/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Қадимги Ҳинди Хитой минтақасидаги ахлоқий қарашлар. Қадимги шарқ ахлоқшунослигида қадимги Ҳиндистон ахлоқий тафаккури алоҳида ўринга эга. У тарихан ведачилик, йога, жайнчилик, буддачилик, бхагавадгита ва артхашастра ҳамда локоята оқимларидан ташкил топган.
Ведачилик. Ведачилик ахлоқшунослиги қадимги ҳинд жамиятини тўрт табақа – варнага бўлади: браҳманлар (коҳинлар), кшатрийлар (ҳарбийлар), вайшчилар (деҳқонлар, косиблар), шудралар (қуллар). Машҳур «ману қонунлари» да ёзилишича, браҳманнинг машғулоти – таълим бериш, ведани ўрганиш, қурбонлик қилиш, садақа улашиш ва туҳфалар олиш; кшатрийлар фуқароларни қўриқлайдилар; вайшчилар чорва, тижорат, судхўрлик ва деҳқончилик билан шуғулланадилар; шудралар эса ана шу уч ижтимоий гуруҳга хизмат қилади. Хотин, ўғил ва қул – учаласи хусусий мулк эгаси ҳисобланмайди, улар кимники бўлса, ўшанинг қўлга киритган мулки. «ману қонунлари»да ният масаласига катта эътибор берилади: «кимнинг нияти қандай бўлса, ўшандай бўлиб ҳаётдан кетади». ведачилик ахлоқига кўра, браҳманлар туғма ахлоқий юксак одамлар, шудралар эса туғма тубан ахлоқ эгалари ҳисобланади.
Буддачилик. Буддачилик ҳам жайнчиликка ўхшаш «Худоси йўқ» дин. Унинг пайғамбари будда маърифат эгаси номи билан машҳур Сидҳарта Гаутама (милоддан аввалги 567–487) таълимотига кўра, дунё изтиробга тўла ва энг муҳим муаммо ана шу изтироблардан қутулишнинг йўлини топиш. Нақл қилишларича, ўз тенгдошлари билан айшу ишратда умр кечирган шаҳзода Сидҳарта кунлардан бирида сайр қилиб юриб, касал чолни ва жаноза маросимини кўради. Ҳар бир кишини келажакда касаллик, қарилик ва ўлим кутишини эшитиб, ларзага тушади, одамлардан қочиб, таркидунё қилади ва тўрт эзгу ҳақиқатни англаб етади ҳамда уни одамларга етказади. Унинг қисқача баёни шундай:
1. Бу дунёдаги ҳаёт изтиробларга тўла.
2. Бу изтиробларнинг сабаблари бор.
3. Бу изтиробларга барҳам бериш мумкин.
4. Изтиробларга барҳам беришга олиб борадиган йўллар мавжуд.
Буддҳанинг тўртинчи ҳақиқати, айниқса, ахлоқшунослик нуқтаи назаридан муҳим. У будда ўтган ва ҳамманинг ўтиши мумкин бўлган нирванага (эҳтирос, нафрат, пушаймон аста–секинлик билан сўниб бўлгандан кейинги ҳолатга) етишиш йўлидир.
Жайнчилик. Моҳиятан ахлоқ фалсафаси бўлмиш бу оқимга будданинг замондоши, ундан чамаси ўттиз ёшлар катта жин (жайин) – ғолиб деб шарафланган вардхамана (милодгача 599–527) асос солган. Жайнчилик таълимоти инсоннинг тўлиқ озодликка етишиши билан боғлиқ. Унга инсон ўз ички моҳиятини қайта шакллантириш орқали эришиши мумкин. Бу озодлик – нирвана: қалб–руҳнинг эҳтироси, нафрат, пушаймон каби ҳиссиётлардан фориғланган, ўзи мавжуд бўла туриб вужудни тарк этган, чекланмаган оромдаги ҳолати – нирванага уч йўл билан етишиш мумкин – жинга эътиқод; унинг таълимотини билиш; ўзни тутишда нуқсонсизлик.
Конфуцийчилик. Конфуций таълимотида асосий ахлоқий қонун, асосий ахлоқий тушунча – жэн (инсонийлик). «лун юй» («ҳикматлар») китобида шундай дейилади: «кимки чин дилдан инсонни севишга интилса, у ёвузлик қилмайди». «ўзингга эп кўрмаган нарсани ўзгага муносиб кўрма, шунда давлатда ҳам, оилада ҳам ўзингга нисбатан ёвлик ҳис қилмайсан».демак, жэн – ҳам жамият, ҳам оила аъзолари орасидаги муносабатларни белгилайдиган ахлоқий тамойил. У билан «сяо» – ота–онани, катталарни ҳурмат қилиш, «ли» – урф–одат, маросимларни эъзозлаш тушунчалари мустаҳкам боғлиқ. Айни пайтда «ли» тушунчасининг маъноси анча кенг, у давлатга бўлган муносабатни ҳам ўз ичига олади. Хоқон (император) – осмон ўғли, у осмон остидагиларнинг барчасига ота. Осмон остидаги тартиб–қоида эса қуйидагича: «подшо – подшо, ота–ота, мулозим–мулозим, ўғил–ўғил бўлиши керак».

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish