I маъруза машғулотлари


Ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти



Download 424,93 Kb.
bet107/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

2. Ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти
Ахлоқнинг келиб чиқиши. Инсон пайдо бўлибдики, у билан бирга ахлоқ вужудга келиб, равнақ топиб келмоқда. Аввало, шуни айтиш керакки, инсон ва унинг ахлоқи пайдо бўлиши энг баҳсли муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада бир–бирига қарама–қарши икки қараш мавжуд: диний ва дунёвий. Диний қарашга кўра инсонни Оллоҳ яратган ва унинг ахлоқи ҳам унинг неъматидир.
Дунёвий қарашга кўра эса ахлоқ инсоният тарихий тараққиётининг маълум бир даврида юзага келган.
Қадимги дунё ахлоқшунослиги. Ҳар бир фан келиб чиқиши нуқтаи назаридан тарихийликка эга экан, ахлоқ фалсафаси тарихи ҳам ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, миллий қадриятларимизнинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд–ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. Ахлоқ фалсафасининг ташкилий қисмини қамраб олган олимларнининг ахлоқий таълимотлари нафақат илмий ижод маҳсули, балки даврий хусусиятларни ҳам қамраб олган. Турли ҳикматлар, одоб ва этикет қонун–қоидалари, ахлоқий панд–ўгитлар ва меъёрлар талабларини бажариш – ахлоқий бошқариш соҳасига киради ҳамда ахлоқ фалсфасини одатда «амалий ахлоқ» деб аталадиган қисмини ташкил этади.
Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда сомир (Шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. Уларга кўра сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар.
Ахлоқ фалсафаси нуқтаи назаридан қадимги миср «маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. Мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. Аввал бош маъбуд осирис олдида у ўзининг гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. Гуноҳларнинг кўпчилиги эса ахлоққа бориб тақалади: одам ўлдириш, ёвузлик қилиш, тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш в.ҳ.
«Пхатотеп ўгитлари»даги баъзи насиҳатлар юксак бадиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, ҳақиқий Донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳам ҳанузгача кишини ҳайратга солади: «Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин».
«Авесто». Қадимги туронзамин ва эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тараққиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. Тахминан бундан 40 – 30 аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг қадимги Хоразмда яратилган «Авесто» деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатлар ва иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда зардуштийлик илоҳи Аҳурамазда – эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади; эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий курашнинг ибтидоси акс этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Авесто»да инсон олий жонзот тарзида талқин этилади. Айни пайтда еру кўкдаги барча неъматларни севиш, ардоқлаш инсоннинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Озодалик, тозалик гигиеник тушунчадан ахлоқий ва илоҳий тушунча даражасига кўтарилади: сувни, атроф–муҳитни тоза тутиш, жониворларга, хусусан, итга учи ўткир суяк ёки қайноқ овқат бермаслик – уларга нисбатан шафқатни англатади; инсон шафқатли бўлиши керак. Буларнинг ҳаммаси «Авесто»да экологик ахлоқшуносликнинг дастлабки куртаклари ҳам мавжудлигини кўрсатади.
Хуллас, «Авесто» юқорида айтганимиздек, аждодларимизнинг ахлоқий–эстетик қомуси, қадимий урф–одатларимизнинг ўзига хос, абадиятга дахлдор мажмуи сифатида қимматлидир.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish