И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


 Корхонада стратегик қарор қабул қилишга кўмаклашиш



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
11.4. Корхонада стратегик қарор қабул қилишга кўмаклашиш 
Стратегик қарорларни қабул қилишга кўмаклашувчи тизим (СҚҚҚКТ) 
менежерларга тузилмасиз муаммоларни ҳал этишга ва улар орқали 
бошқарувнинг юқори поғонасидагиларнинг ахборотга бўлган талабларини 
қондиришга имкон беради. Ички ва ташқи манбаларидаги маълумотларни 
бирлаштириб, СҚҚҚКТ ўзгарувчан муаммолар йиғиндисини ҳал этишга 
мўлжалланган ҳисоблаш ва коммуникациянинг ягона муҳитини яратади. 
СҚҚҚКТ юқори поғонадаги ижрочиларга ташкилот фаолиятини назорат қилиш, 
рақобатчилар ҳаракатини кузатиш, муаммоларни аниқлаш, имкониятларини 
аниқлаш ва истиқолларини башоратлашга ѐрдам беради. 
11.4.1. СҚҚҚКТнинг ташкилотдаги ўрни ва аҳамияти 
СҚҚҚКТнинг пайдо бўлишидан олдин ижрочилар кўпгина турли 
шаклдаги бир неча юз бетдан иборат ойлик (ѐки ҳафталик) ҳисобот ва 
ахборотларни олар эди. Бугунга келиб СҚҚҚКТ ташкилотнинг барча 
бўлимларида маълумотларни танлаб олади ва менежерлар учун ишлашга қулай 
воситалар ва диалогли маълумотни қайта ишлашдан фойдаланиб кўриб чиқиш 
ва таҳлил қилишга имкон яратмоқда. 
Замонавий тизимларда маълумотларни ортиқчалик муаммосини ҳал 
этишга интилмоқда. Улар ѐрдамида керакли маълумотларни фильтрлаш ва 
график кўринишда кўриш мумкин. СҚҚҚКТларда юқори поғонадаги 
раҳбарларга маълумот тайѐрлаш билан бирга қуйи поғоналардаги ишчиларга 
кенг маълумотларни бериш имкони мавжуд. Катта маълумотлар базасини 
таҳлил қилиш учун ОЛАП воситаларидан фойдаланиш ўринлидир.
СҚҚҚКТ тузилиши билан боғлиқ асосий муаммо нисбатан турли 
мақсадларга мўлжалланган тизимлардаги маълумотларни раҳбариятга 
ташкилот фаолиятини турли қирралардан кўриши учун тайѐрлаш ҳисобланади. 
Масалан, баъзи анъанавий корхоналардаги бошқарув поғоналари турли ахборот 
тизимларидан фойдаланилади ва улар бир бирига номутаносиб бўлади. Бирор 
маълумот келганда у эскирган, тўлиқмас бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда эса 
кераклича шаклланган ва қўлланилган тизимлар корхона менежерлари учун 
долзарб, аниқ ва ҳар томонлама таҳлил қилинган ахборотни етказади. Юқорида 


117 
келтирилган маълумотларга асосланиб, СҚҚҚКТни функционал коорпоратив 
тизимларнинг мантиқий давоми дейиш мумкин. 
Ташқи маълумотлар, хусусан веб – маълумотлар кўпгина СҚҚҚКТда 
мавжуд. Ижрочилар учун кенг ташқи маълумотлар диапазони жуда зарур: 
жорий фонд бирга янгиликларидан тортиб, то рақобатчилар, саноат 
истиқболлари, қонун лойиҳалари ҳақидаги ахборот ва бошқалар. Махсус 
СҚҚҚКТлар ѐрдамида кўпгина менежерлар ахборот хизматлари, молиявий 
бозорнинг маълумотлар базасига, иқтисодий ахборотга ва бошқа керакли 
маълумотларга эга бўлмоқда. 
Замонавий СҚҚҚКТлар моделлаштириш ва таҳлил қилиш имкониятига 
эга. Менежерларнинг малакаси билан бу имкониятлар орқали маълумотларни 
графикда вақт билан ўлчаш, ҳудудларга бўлиш, нарх оралиғини аниқлаш ва 
ҳ.к.ни бажариш мумкин. Аммо кўпгина менежерлар СҚҚҚКТдан ташкилот 
ҳолати ҳақидаги ахборотни турлича тақдим этиш учун фойдаланади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish