И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
11.2. Нархни баҳолаш модели 
Нархни баҳолаш модели, стратегия қўлланишини муваффақиятли ва 
ахборот тизими фаолияти самарали бўладиган бизнес соҳаларини аниқлаш 
имкониятини беради.
Барчага маълумки ташкилот таклиф этадиган товар ва хизматлар 
таннархи ѐки қисмлари тайѐр маҳсулотдан анча арзон бўлади. Нима сабабдан 
тайѐр товар нархи бунча қиммат бўлади? Ишлаб чиқариш жараѐни бир қатор 
босқичлардан иборат бўлиб, улардан хомашѐнинг ўтиши натижасида тайѐр 
махсулот олинади. М. Портер моделида чиқувчи тайѐр маҳсулотини қийматини 
оширишнинг йўллари кўрсатилади. Ташкилотдаги бизнесни асосий ва 
таъминловчига бўлиш мумкин. 
Фаолиятининг асосий кўринишлари товар ва хизматларни ишлаб 
чиқариш ва тарқатиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, улар асосан нархни 
аниқлаш жараѐнига таъсир этади
Буларга кирувчи логистика, ишлаб чиқарувчи, чиқувчи логистика, 
маркетинг, хизмат кўрсатиш ва бошқалар киради.


114 
Кирувчи логистика- ташкилот учун зарур материал ва эҳтиѐт қисмларини 
қабул қилиш ва таҳлилини ташкил этишдир. Ишлаб чиқариш жараѐнлари хом
ашѐ ва материалларни пировард маҳсулотга айлантиради. Чиқувчи логистика, 
пировард маҳсулотларни сақлаш ва тарқатишдан иборат. Маркетинг корхона 
маҳсулотларини тарқатиш ва сотишни ўз ичига олади. Сервис хизмат кўрсатиш 
сотилган маҳсулотни таъминлаш ѐки қўллашдан иборат. Таъминлаш 
жараѐнлари фаолиятнинг асосий кўринишлари – кўмаклашиш ва у ташкилий 
инфратузилма (маъмурият ва бошқарув), меҳнат ресурлар (ходимларни йиғиш, 
исдан бўшатиш ва малакасини ошириш), янги технологиялар ишлаб чиқиш ва 
хом ашѐ, эҳтиѐт қисмларини харид қилишдан иборат. 
Портер концепциясига мувофиқ, юқорида санаб ўтилган фаолият 
турларини истеъмол учун чиқувчи маҳсулот қийматини ошириш нуқтаи 
назаридан ѐндашиш керак. Натижада паст нархдаги юқори сифатли ноѐб 
маҳсулот ишлаб чиқилади. Чиқувчи ахборотни қийматини оширишда ахборот 
тизимлари муҳим аҳамият касб этади. Сабаби ахборот тизимлари маҳсулот 
нархини ошириб борувчи жараѐнларни назорат қилади ва бошқаради. 
Натижада уларни самарадорлигини ва натижавийлигини таъминлайди. 
Баъзида ташқи ахборот тизимлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида 
қарор қабул қилиш учун ташкилотни ахборот билан таъминлайда. Ахборот 
тизимларини тегишли босқичларда ишлатилиши ишлаб чиқарилаѐтган товар ва 
хизматларни қийматини сезиларли даражада оширади. 
Корхона фаолиятини умумий қилиб қуйидаги асосий кўринишларини 
кўрсатиш мумкин: маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш, етказиб бериш ва хизмат 
кўрсатиш. 
Ушбу фаолият кўринишларини қуйидаги самарадорлик кўрсаткичлари 
орқали аниқлаш мумкин: Маҳсулот ишлаб чиқариш учун истеъмолчилар 
талаблари; самарадорлик ва натижавийлик сотиш учун истеъмолчиларни 
қизиқтиришни таъминлаш; хизмат кўрсатиш учун рўйҳатдан ўтказиш ва 
ишлашини таъминлаш керак бўлади. 
Ташкилот асосий фаолият кўринишлари учун қуйидаги стратегик ахборот 
тизимлари мисол бўлади: 
1. Сақлашни автоматлаштирилган тизимлари. 
2. Компьютер билан бошқарилувчи машинани ишлаб чиқариш. 
3. Буюртмаларни шакллантиришдаги компьютерлашган тизимлар. 
4. Асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш тизимлари. 
5. Етказиб 
беришларни 
режалаштиришнинг 
автоматлаштирилган 
тизимлари. 
Таъминловчи жараѐнлар учун эса қуйидаги тизимлар киради: 
1. Электрон календар режалаштириш ва хабар алмашиш тизимлари. 
2. Ишчи кучини режалаштириш тизимлари. 
3. Автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизимлари. 
4. Буюртмаларни шакллантиришнинг компьютерлашган тизими. 
Демак, ахборот тизимлари ва ахборот технологияларидан фойдаланган 
корхоналар рақобатбардош ва бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларга 


115 
мослашувчан ва тез бошқарилувчи бўлади. Бу каби автоматлаштириш қуйидаги 
имкониятларни беради: 

ягона маълумотлар базаси асосида раҳбар ва мутахассисларнинг 
максимал, тўлиқ, оператив ва сифатли ахборот билан таъминланиши ташкилот 
бошқарув самарадорлигини оширади; 

ҳужжат айирбошлашни оптималлаштириш ва стандартлаштириш, 
шунингдек, қоғозбозчиликдан воз кечиш меҳнат унумдорлигини оширади; 

ахборотни қайта ишлаш жараѐнини автоматлаштириш натижасида 
харажатларни пасайтириш, яъни ходимларни кераксиз ишни бажаришдан холос 
этиш ва уларни профессионал фаолиятларига кўпроқ эътибор бериш; 

бошқарувни барча поғоналарида молиявий кирим ва чиқимларни 
назорати ва ҳисоб-китобини ишончли таъминлаш; 

ўрта ва қуйи поғонадаги раҳбариятга ўз бўлимлари фаолиятини 
оператив таҳлил этиш ва натижада тегишли ҳисоботларни тайѐрлаш; 

бўлим, филиал ва марказий идора билан маълумотлар алмашинув 
самарадорлигини ошириш; 

ахборотни қайта ишлашнинг барча поғоналаридаги маълумотларни 
тўлиқлиги ва хавфсизлигини таъминлаш. 
Шуни таъкидлаш зарурки, автоматлаштириш мақсад эмас, балки корхона 
ва унинг бизнес-жараѐнларини тўғри тақсимлаш ва оптималлаштириш 
фаолиятининг йўналиши ҳисобланади. 
Автоматлаштириш комплекс ѐндашувда катта самара беради, аммо 
бўлимлар иш жойларини ѐки функцияларини қисман автоматлаштириш 
фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish