И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


 Корпоратив дастурий таъмирлаш



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

10.3. Корпоратив дастурий таъмирлаш 
Аввал таъкидлаб ўтилганидек, ташкилотларда назорат қилиш, 
мувофиқлаштиришни яхшилаш ҳамда ташкилот даражасидаги жавобгарлик 
даражасини 
ошириш 
мақсадида 
вазифалар 
ва 
бизнес-жараѐнларни 
бирлаштиришга 
эҳтиѐжни 
ўсиши 
кузатилмоқда. 
Бунинг 
барчасига 
ташкилотнинг ҳар хил бўлинмалари ўртасида ахборотлар ва маълумотлар 
билан эркин алмашиш йўли билан эришилади. Ёмон боғланган иловалар 
самарасиз ва мижоз талабига мос келмайдиган бўладилар, бу, ўз навбатида, 
ташкилотнинг рақобатбардошлигини тушиб кетишига олиб келади. Шунинг 
учун интеграциялашувни қўллаб-қувватловчи муқобил қарорлар пайдо 
бўлганлар. 
Муқобиллардан бири бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлик қила 
олмайдиган ажратиб қўйилган тизимларни корпоратив дастурий пакетлар 
билан алмаштиришни кўзда тутадими. Корпоратив ДТ ўз ичига қуйидаги 
типик вазифалар: сотиш ва тарқатиш, молиявий ҳисоб, инвестицияларни 
тақсимлаш, материалларни бошқариш, ишлаб чиқаришни режалаштириш, 
техник хизмат кўрсатиш ҳамда ходимлар бўлими вазифаларини бажарувчи 
ўзаро боғланган модуллар мажмуасини олади. Кўпгина хизматлар ва бизнес-
жараѐнларнинг маълумотларидан биргаликда фойдаланиш таъминланади, шу 
туфайли ташкилотнинг ичидаги назорат қилиш ва мувофиқлаштришнинг 
юқори даражасига эришилади. Модуллар маълумотларнинг умумий 
репозитарияларидан фойдаланиш билан, бевосита бир-бирлари билан ўзаро 
ҳамкорлик қилишлари мумкин. Замонавий корпоратив тизимлар мижоз-
серверли ҳисоблаш архитектурасидан фойдаланадилар. Ҳозирги вақтда бу 
компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаѐтган дастурий пакетларни етказиб 


105 
беришлар занжирини бошқариш ҳамда бошқа корпорациялар билан 
маълумотларни алмашиш имкониятларни улаш мақсадида модернизациялаш 
амалга оширилмоқда. 
Мижоз компаниялар барча дастурий моделларни ўрнатиш вариантини 
ѐки алоҳидаги таркибий қисмларни танлашлари мумкин. Яна танлаб олинган 
дастурларни бизнес-жараѐнларнинг хусусиятларига мувофиқ шахсий созлашни 
амалга ошириш мумкин. Масалан, ҳудудий бўлинмалар ѐки тақсимлаш канали 
томонидан алоҳидаги ишлаб чиқариш линиясидан фойдаланиш жараѐнида 
олинган йилик даромадни кузатиб бориш мумкин. Аммо бундай дастурий 
пакетлар баъзи бир ноѐб бизнес-жараѐнларни қўллаб-қувватламасликлари 
мумкин, ҳамда у кўпинча ѐрдамида у ѐки бу компаниялар фаолият юритадиган 
усулни ўзгаришига олиб келади.
Фирмаларнинг кўпчилиги барчасини «бошидан» корпорациялаш 
доирасидаги интеграциялашишни амалга оширган ҳолда, ўзларига мавжуд 
инфратузилмадан воз кечишга имкон бермайдилар. Қоидага кўра,
мэйнфреймларнинг кўпгина меросий иловаларидан воз кечиш керак эмас, аммо 
агар уларга хос ишга доир мантиқ ва бошқа иловалардан маълумотлар 
интеграциялансалар, уларни анча яхшилаш мумкин. Махсус оралиқ ДТ ҳар хил 
меросий иловаларни бирлаштириш усулларидан бирини таклиф қилади. Бу 
дастурлар ѐрдамида иккита ҳар хил тизимлар ўртасидаги интерфейс (кўприк) 
шаклланади. Бу дастурий таъминлаш иккита ажратилган иловаларни, уларни 
бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда маълумотлар билан эркин 
алмашишга имкон берган ҳолда, бирлаштиради (10.4-расм). Унинг таркибига 
корхона дастурловчилари томонидан ѐзилган дастурлар, ѐки тайѐр модуллар 
киришлари мумкин. Яна бундай дастурларнинг ҳар хил турлари мавжуд. 
Оралиқ ДТ муҳим иловаларидан бири мижоз ва серверни мижоз-сервернли 
ҳисоблашлар жараѐнида бирлаштириш ҳамда веб-сервернинг бошқа
компьютерда сақланаѐтган бошқа маълумотлар билан алоқани яхшилашдан 
иборат. Шу туфайли фойдаланувчилар веб-браузер экранида акс эттирилган 
шакллардан фойдаланиб, маълумотларни улар сақланаѐтган компьютердан 
сўраб олишлари мумкин, бунинг натижасида веб-сервер фойдаланувчиларнинг 
сўровларини бажара туриб, динамик веб-бетларни қайтариши мумкин. 
Ҳар хил иловалар (ѐки или иловалар кластеролари)нинг ўзаро боғланиши
корпоратив интеграциялашишнинг махсус ДТ ѐрдамида таъминланади.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish