И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

Таянч иборалар 
Сўровларни диалогли қайта ишлаш тизимлари (СДҚИТ), бошқарув 
ахборот тизимлари (БАТ), қарорларни қабул қилишга кўмаклашувчи тизимлар 
(ҚҚҚКТ), бошқарувчига қарорларни қабул қилишга кўмаклашувчи тизимлар 
(БҚҚҚКТ), Ахборот тизимининг куби. 
 
Саволлар 
1. Ахборот технологияларининг қандай кўринишларини биласиз?
2. Сўровларнинг 
диалогини қайта ишлаш тизими тавсифи ва 
функциялари? 
3. ТҚИТнинг асосий таркибий қисмлари нималардан иборат? 
4. БАТнинг тавсифи ва вазифалари? 
5. БАТнинг асосий таркибий қисмлари нимадан иборат? 
6. ҚҚҚКТнинг тавсифи ва вазифалари? 
7. ҚҚҚКТнинг асосий таркибий қисмлари?
8. Қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тизимларининг тавсифлари ва 
вазифалари нимадан иборат? 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1. Граничкин О.Н., Кияев В.И. Основы информационных технологий. – 
М.: Бином, 2008. 
2. Лугачев М.И. и др. Экономическая информатика: Введение в 
экономический анализ информационных систем. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 
2005. – 958 с. 
3. Козырев А.А. Информационные технологии в экономике и управлении. 
Учебник. Второе издание. – СПб: Изд-во Михайлова В.А., 2008. 
4. Лодон Дж., Лодон К. Управление информационными системами. 7 
издание. – М.: Питер, 2005. 
5. Логинов В.Н. Информационные технологии управления. – М.: 
КНОРУС, 2008. 
6. Саак А.Э. и др. Информационные технологии управления. – М.: Питер, 
2009. 
7. Ясенев В.Н. Информационные системы в экономике. – М.: ЮНИТИ, 
2008 


61 
6-боб. МОЛИЯ-АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ 
 
6.1. Молия-ахборот тизимларининг вазифалари 
Молияни бошқаришнинг ахборот тизими қуйидаги вазифаларни ҳал 
қилади: 

ўтган ва жорий молявий фаолиятни таҳлил қилиш;

бўлғуси молиявий эҳтиѐжларни башорат қилиш ; 

фондлардан фойдаланишни бошқариш ва назорат қилиш.
Молиявий вазифалар компаниянинг қуйидаги молиявий активларини 
бошқаришдан иборат бўлади: 

нақд воситалар;

қимматбаҳо қоғозлар;

облигациялар; 

бошқа инвестициялар; 

капитализацияни бошқариш (қимматбаҳо қоғозлар билан ишлашда
янги молиявий имкониятларни қидириб топиш)дан. 
Молия-ахборот тизимларининг кўпчилиги қуйидаги вазифаларни 
бажаради:

бир неча манбалар, шу жумладан, Интернетдан молиявий ва операцион 
ахборотларни ягона тизимга интеграциялашишини амалга оширади;

ҳам 
молиявий, 
ҳам 
молиявий 
бўлмаган 
фойдаланувчилар 
маълумотларига кўпинча молиявий маълумотлар ва корпоратив веб-бетларига 
кириш учун корпоратив интератармоқдан фойдаланиш орқали осонлик билан 
киришни таъминлайди;

таҳлил учун вақтни қисқартира туриб, молиявий маълумотларга 
киришни осонлаштиради, молиявий маълумотларни бир неча кесмалар: вақт,
география, маҳсулотлар, ишлаб чиқарувчи ва фойдаланувчида таҳлил қилишга 
имкон беради;

тарихий маълумотлар ва жорий молиявий фаолият маълумотларини
таҳлил қилади;

вақт давомида маблағлардан фойдаланишнинг мониторинги ва 
назоратини амалга оширади. 
Энг катта фойда олиш мумкин бўлган соҳаларни самарали қидириш учун
ўз ихтиѐрида ташқи манбалардан олинадиган ахборотларнинг етарлича 
миқдорига эга бўлиш керак. 
Молия ва ҳисобхона бир-бирлари билан узвий боғланган.
Бухгалтерия соҳасига қуйидагиларга хизмат кўрсатиш ва уларни 
бошқариш киради: 

ташкилотнинг пул тушумлари;

харажатлар ва сарфлар;

амортизация; 

тўлов қайдномалари.


62 
Молиянинг ахборот тизимларига ташкилот молиявий активлари ва пул 
оқимларининг мониторинг ва назорат қилиш тизими киради. 
Компания қайси соҳада энг катта фойда олиши мумкинлигини белгилаш 
учун молия тизими ўз ихтиѐрида ташқи манбалардан олинадиган 
ахборотларнинг етарлича миқдорига эга бўлиши керак. 6.1-жадвалда молиявий 
ахборот тизимларига мисоллар келтирилган. 
6.1-жадвал 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish