56
Шу билан бир қаторда ―ахборот тизимининг масштабланиши‖ атамаси
кенг қўлланилади. У атамада технологик ресурсларни кўпайтириш йўли билан
ташкилотнинг мослашувчанлик қобилиятини ошириш тушунилади. Аммо бу
атама тизимни тавсифлай олмайди.
Иккинчи ўлчам ҳал этилаѐтган масаланинг мураккаблигини тавсифлайди.
Аввалги бобларда келтирилганидек, менежерларнинг барча масалаларини
тузилмали, яримтузилмали ва тузилмасиз масалаларга ажратиш мумкин.
Учинчи ўлчам фойдаланувчи талаб этаѐтган чиқиш ахборотининг тақдим
этиш шакли билан боғлиқ. Ахборотни тақдим этиш шаклининг қуйидаги
турларини санаб ўтиш мумкин: машина тили символи, матн ва жадвал, тасвир
ва овоз, анимация ва фаол видеоконференция ва шу кабилар.
Ахборот тизимининг куби тизимларнинг мураккаблик даражасини яққол
кўриш учун фойдали. Шунингдек, куб орқали ахборот тизимига сарфланиши
керак бўлган харажатлар катта ѐки кичиклигини кўриш мумкин. Бундан келиб
чиқиб шундай дейиш мумкин: катта масштабдаги тизимлар мураккаб масалали
тизимлардан фарқ қилади ва чиқиш ахборотларининг турли кўринишларида
тақдим этиладиган тизимлар катта ҳажмдаги молиявий харажатлар,
функционал мураккабликлар вақт ва ҳоказоларни талаб этади.
Аксарият менежерлар амалиѐтда ахборот тизимининг ―масштаби‖га
қараб, уларини қуйидагича туркумлайди:
Локал ахборот тизимлари – кичик ташкилотлар ва бир нечта
фойдаланувчилар учун катта бўлмаган функционал имкониятларга эга бўлган
тизимлар (1C: бухгалтерия, Парус).
Кичик ахборот тизимлари – кўп сонли вазифалар (функциялар)ни
бажарувчи тизимлар, уларни татбиқ этишда махсус маслаҳатчилар талаб
этилади ва улар оз сонли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади (1C корхона,
Парус, Галактика).
Ўрта тизимлар кўп функцияга, кўп фойдаланувчига эга тизим бўлиб,
уларни татбиқ этиш мураккаб ва қиммат ҳамда бош маслаҳатчилар назорати
остида бўлади. Интеграллашган тизимлар бошқаруви (Enterprise Pesourses
planning).
Аниқ ахборот тизимлари учун асосий параметрлар диапазонини
аниқловчи бундай туркумлаш позиционлаш деб аталади. Ушбу туркумлаш,
асосан, тизимни лойиҳалаштиришда фойдали бўлиб, кўзда тутилаѐтган
лойиҳанинг мураккаблик даражасини аниқлаб беради. Масалан, кубнинг чап
ѐни қуйисида жойлашган ахборот тизими яратиш қийин бўлмайди. Сабаби бу
ҳолат дастурий таъминот бир фойдаланувчи учун тайѐрланади, тузилмали
масалалар ечилади ва чиқарувчи ахборот матн ва жадвал кўринишида бўлади.
Юқорида тарифланган тизим бухгалтерия ҳисоботларини тайѐрлаш тизими
бўлиши мумкин. Шу тариқа кубни катталаштириш билан унга кетадиган сарф-
харажат ва вақт ҳам ортиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: