И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


-расм. ҚҚҚКТнинг асосий таркибий қисмлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

5.2-расм. ҚҚҚКТнинг асосий таркибий қисмлари 
Маълумотлар базасига ташкилот фаолиятида фойдаланиладиган 
маълумотлар кириши мумкин. Моделлар таркибига статистик таҳлил модели, 
ҳолатларни моделлаштириш ва бошқаришни киритиш мумкин. Фойдаланувчи 
интерфейси менежерларга осон ва қулай кўринишдаги ҚҚҚКТ имкониятларини 
ѐритиб беради. Бу тизим ҳақида кейинги бобларда батафсил келтириб ўтилган. 
 
5.5. Бошқарувчиларнинг қарор қабул қилишига
кўмаклашиш тизимлари 
Ташкилотнинг стратегик поғонасидаги Бош менежерлар, асосан, 
бошқарувчига қарор қабул қилишида кўмаклашувчи тизимлар деб номланган 
ахборот тизимлар синфидан фойдаланади. Бу тизимлар тузилмасиз 
масалаларни ҳал этишга мўлжалланган бўлиб, улар бошқа амалий ва махсус 
 
Моделлар 
 
Маълумот
лар базаси 
ҚҚҚКТ 
генератори
 
Фойдаланувчи 
интерфейси 


52 
тизимларга қараганда ташқи муҳитни тизимли чуқур таҳлил қилади. ҚҚҚКТ 
янги солиқ қонунлари ѐки рақобатчилар каби ташқи муҳит маълумотларни
ҳамда ички БАТ ва ҚҚҚКТларнинг умумий натижаларини ҳисобга олган ҳолда 
ишлайди. Улар маълумотларни фильтрлайди, зичлайди ва асосий танқидий 
маълумотларни кўрсатиб беради, бунинг натижасида бошқарувчи керакли ва 
фойдали маълумотни етказишда вақт ѐ кучини тежайди. БҚҚҚКТда илғор 
график дастурий таъминотидан фойданилади, уларда кўпгина манбалардан 
тезкор график ва маълумотларни тақдим этиш имконияти мавжуд. Бошқа 
турдаги ахборот тизимларига қараганда БҚҚҚКТ маълум муаммони ҳал этишга 
мўлжалланмаган. 
Бунинг 
ўрнига 
БҚҚҚКТ 
ҳисоб-китоб 
ишларини 
умумлаштиради ва маълумотларни узатишни таъминлайди ҳамда улар 
ўзгарувчан муаммолар шароитида қўлланилади. ҚҚҚКТга нисбатан БҚҚҚКТда 
танқидий моделлардан фойдаланилади. 
БҚҚҚКТ қуйидаги саволларга жавоб топишга ѐрдам беради: 
- Бизнеснинг қайси турида фаолият юритиш керак? 
- Рақобатчилар нималар билан машғул? 
- Қандай янги кашфиѐтлар бизни даврий иш ўзгаришларидан 
ҳимоялайди? 
- Нақд пулни кўпайтириш учун қандай ишлар олиб бориш керак? 
БҚҚҚКТ менюли, фаол график ва алоқа имкониятларига эга ишчи 
структурадан иборат бўлиб, уларда ички тизим ва ташқи маълумотлар 
базаларидан тарихий ва рақобатда хизмат қилувчи маълумотлар бўлиши 
мумкин. 
БҚҚҚКТдан 
бош 
менежерлар 
фойдаланади. Шунинг учун у қулай 
дастур интерфейсига эга бўлиши лозим. 
Тизимларнинг ўзаро алоқаси – 
интеграциядир. Ташкилотда турли хил 
тизимлар бир-бири билан боғланган. 
Ушбу алоқалар 5.3-расмда кўрсатилган. 
ТҚИТ, одатда, бошқа тизимлар учун 
асосий манба бўлса, БҚҚҚКТ барча қуйи 
поғоналардаги тизимлардаги маълумот-
ларни қабул қилади. 
Шунингдек, 
бошқа 
турдаги 
тизимлар 
ҳам 
бир-бири 
билан 
маълумотлар алмашади. Улар нечта 
бўлиши мумкин ва қандай уланиши керак, деган саволга жавоб олиш мушкул. 
Бунинг ўрнига ахборотнинг ташкилотнинг турли тизимлари орасида осон 
алмашувини, интеграциялашувини таъминлаш керак. Аммо интеграциянинг 
кўпгина турли тизимларини бирлаштириш қийин бўлади. 
Интеграция ѐки марказлашишни яратишда ягона тўғри йўл мавжуд эмас. 
5.3-расмда ташкилотдаги ҚҚҚКТ билан ТҚИТнинг ва БАТ билан 
ББИТларнинг орасидаги алоқа аниқланмаган. Баъзи ҳолларда ҚҚҚКТ умумий 
БҚҚҚКТ 
БАТ 
ҚҚҚКТ 
ББИТ 
ТҚИТ 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish