И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

Ford Motor Cо компанияси янги автомобилларни лойиҳалаштиришнинг 
трансконтинентал моделини татбиқ этган. Юқори ўтказиш қобилиятига эга 
компьютер тармоғи ва автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизими (SAD)дан 
фойдаланиб, компания дизайнерлари Дантон (Буюк Британия)да ―Мустанг‖нинг 
янги моделини ишлаб чиқишга киришганлар. Бунда ишда Диборн (Мичиган 
штати), Япония ва Австралиядан дизайнерлар иштирок этганлар. 
Жисмоний моделни Италияда ишловчи муҳандислар яратганлар. Ҳозир 
компания шундай усул билан автомобилларнинг янги моделини ишлаб 
чиқмоқда ва ходимлар ўртасидаги алоқалар учун веб-технологиялардан 
фойдалана бошлади. 
Киберкорпорацияда ишчи оқимларни қайтадан ташкил қилиш ҳам содир 
бўлмоқда. Ахборот тизимлари аста-секин қўл меҳнатининг автомат-
лаштирилган жараѐнлар билан алмашишига олиб келмоқда. Бундай ечим 
кўпгина компанияларда кўпгина операциялар, айниқса, ―қоғозли‖ иш билан 
боғлиқлик қийматини қисқартирган. Электрон жараѐнларни осонлик билан 
бошқариш мумкинлиги сабабли, кўпгина фирмалар нафақат маблағларни 
тежаган, балки мижозларга хизмат кўрсатишнинг сифатини оширган. Масалан, 
суғурта компаниялари суғурта шартномасини расмийлаштириш вақтини бир 
неча ҳафтадан бир неча кунгача қисқартира олган. 
Меҳнат жараѐнларини қайта қуриш ташкилот иши самарадорлигига 
кучли таъсир кўрсатиши ва ҳатто янги ташкилий тузилмалар, товар ва 
хизматлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Ташкилий тузилмадаги юқорида кўрсатилган ўзгаришлар ташкилотлар
мослашувчанлигини ошишига олиб келади. Компаниялар ―мослашувчанлиги‖ – 
бозор вазиятлари ва рақибларнинг ҳаракатидаги ўзгаришларга эътибор қаратиш 
усулини ошириш учун коммуникация технологияларидан фойдаланиши 
мумкин. Ахборот тизимлари ҳам йирик ва ҳам кичик ташкилоатларнинг 


17 
эгилувчанлигини ошириш ва корхоналар ўлчамлари билан боғлиқ баъзи 
чекловлардан қочиш имконини беради. 2.1-жадвалда кичик фирмаларга 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ―йирикларча ўйнаш‖, йирик
фирмаларга эса кичиклар сингари эгилувчан бўлиш имконини беради. Кичик 
корхоналарга бу ҳолатда бир неча менежерлар, клерклар ва ишчилар етарли 
бўлиб, улар компьютерлардан фойдаланиб, ишнинг катта ҳажмини 
бажарадилар.
Масалан, Торонтода электрон ва компьютер деталларини сотувчи 
Канаданинг Beamssope компанияси Ingram Misro Ins. ва Merisel Ins. каби 
гигантлар билан самарали рақобат қилади. Beamssope Onlineнинг буюртмаларни 
расмийлаштириш тизими мижозларга суткасига 24 соат хизмат кўрсатишга 
имкон беради. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish