И. Кенжаев
ПУЛ МУОМАЛАСИ
КРЕДИТ ВА МОЛИЯ
Наманган - 2006
- 2 -
Ушбу маъруза матнларида пулнинг келиб чиқиши, моҳияти, вазифалари
пул муомаласи қонунлари, пул айланиши ва унинг таркиби, пул бозори,
кредитнинг моҳияти, кредит муносабатлари, кредит шакллари, банк тизими,
молия ва молия тизими каби мавзулар ёритиб берилган.
Маъруза матнлари Наманган Давлат университети “Иқтисодиёт”
кафедрасининг услубий кенгаши томонидан 2006 йил нашр этишга тавсия
этилган.
Баённома № 1
Муаллиф:
катта ўқитувчи И.Кенжаев
Такризчи:
проф. О. Абдуллаев
- 3 -
1-маъруза: Курснинг предмети ва вазифалари.
Режа:
1.
Курснинг предмети.
2.
Курснинг ўрганиш услублари.
3.
Курсни вазифалари.
4.
Бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Таянч иборалар.
Пул, кредит, молия, ишлаб чиқариш, тақсимот,
айрибошлаш, моддий ишлаб чиқариш, номоддий ишлаб чиқариш, банк, натурал
хўжалик, товар хўжалиги.
Жамият бор экан, у ерда ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш ва
истеъмол мавжуд, бу жараёнлар бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ бўлиб,
узликсиз равишда бирин-кетин юз беради. Инсонлар йиғиндисидан иборат
бўлган жамиятнинг иқтисодий тизимни кишиларнинг фаолиятисиз тасаввур
этиб бўлмайди. Иқтисодий жараёнлар, ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш
ва истеъмол соҳаларида юз беради. Бинобарин шу соҳаларнинг ҳар бирига ва
уларнинг ҳаммасига хос бўлган иқтисодий алоқаларнинг келиб чиқиши, ушбу
алоқаларнинг оқибатлари, уларни ҳаракатлантирувчи кучларини ўрганувчи фан
“Пул муомаласи, кредит ва молия ” фанидир.
Маълумки, жамият фаолиятининг асоси бу ишлаб чиқаришдир. “Пул
муомаласи, кредит ва молия” тушунчаларининг келиб чиқиши ана шу ишлаб
чиқариш билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш жараёнида иқтисодий ресурслар
ишлатилади. Маҳсулотлар ва хизматлардан иборат ҳаётий неъматлар
яратилади. Ишлаб чиқариш неъматларининг яратилиши, уларнинг пировард
қандай мақсадга ишлатилишига қараб икки қисмга бўлинади.
1.
Моддий ишлаб чиқариш – озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқаларни
яратиш ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хизматларни яратиш,
масалан юк тошиш йўл хизмати, иқтисодий ахборотларни узатиш ва
бошқалар. Бу соҳага саноат, қишлоқ хўжалик, транспорт, алоқа қурилиши
каби тармоқлар киради.
2.
Номоддий ишлаб чиқариш – аҳоли учун зарур бўлган хизматларни ишлаб
чиқариш. Бу соҳага фан, маориф, маъдания, соглигни сақлаш, спорт ва
физқултура кабилар киради.
Моддий ишлаб чиқаришни ҳам номоддий ишлаб чиқаришни ҳам ўзаро
иқтисодий муносабатларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу муносабатлар
заминида пул, кредит ва банклар етади.
Тўғри ишлаб чиқариш иккита умумий шаклда юз беради: Натурал ишлаб
чиқариш ва товар ишлаб чиқариш. Шунга кура натурал хўжалик ва товар
хўжалиги мавжуд бўлади.
Натурал хўжалик жуда узоқ давом этган хўжалик шаклидир. Натурал
хўжалик бозор иқтисодиётига қадар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий
шакли бўлиб келди. Аммо натурал хўжалик ёки натурал ишлаб чиқариш
иқтисодий равнақини таъминлай олмади, натижада унинг ўрнига товар
- 4 -
хўжалиги вужудга келди. Маълумки, товар хўжалиги бозорда сотиш учун
маҳсулот ишлаб чиқаришни билдиради. Товар хўжалигининг вужудга келиши
ва унинг тараққий этиши пул деган тушунчани вужудга келтиради ва у умумий
эквиволент сифатида товарлар айрибошлашига хизмат қила бошлади.
Товар хўжалиги бозорда сотиш учун маҳсулот ишлаб чиқаришни
билдиради. Товар хўжалиги натурал хўжаликдан фарқли ўлароқ маҳсулот
ишлаб чиқарувчилар билан истеъмол қилувчиларнинг, бозор орқали
товарларни олди сотдиси орқали алоқа қилишни тақозо этади. Бас, шундай
экан, товар ишлаб чиқариш деганда маҳсулотни бозор учун, яъни уни пул
воситасида олди-сотди қилиш учун яратилишини тушуниш керак. Товар ишлаб
чиқаришнинг пайдо бўлиши тасодифий эмас, балки у қонуний заруриятдир. У
кишиларнинг хохиш иродасидан ташқарида объектив тарзда пайдо бўлган.
Товар энг аввало уз истеъмоли учун эмас, балки бошқа маҳсулотларга бозорда
пул воситасида айрибошлаш учун яратилган меҳнат маҳсулидир. Демак,
маҳсулот фақат истеъмолни қондириш билан товар бўлиб колмайди, бунинг
учун уни инсон меҳнати яратиши керак, аммо айрибошлаш юз бериши учун
меҳнат маҳсули кафиллигини ўзи кифоя қилмайди, бунинг учун
айрибошланадиган маҳсулотлар маълум миқдорий нисбатида бир-бирига
тенглаштирилиши шарт. Миқдорий нисбат суъний бўлмайди албатта. Уларни
асосида товарларга сарфланган меҳнат, меҳнат бўлганда ҳам индивидул меҳнат
эмас, балки ижтимоий зарурий меҳнат ётади. Бундан шундай хулоса келиб
чиқадики, товар мужассамлашган меҳнат уни қийматини яратади. Албатта бу
ерда жами ишлаб чиқариш босқичларида сарфланган меҳнатнинг ҳаммаси
назарда тутилади. Хуллас, қийматнинг ички мазмуни уни ўлчов мезони
меҳнатнинг миқдори ва сифатидир. Лёкин амалиётда товар қийматини
меҳнатни ўзи билан эмас, балки уни ифода этувчи ўлчов воситаси бўлишмиш
пул билан аникланади. Шу сабабли ҳам бозорда товар сотилаётганда хеч ким
товар неча соат туради ёки қанча килокаллория энергия сарфи туради деб эмас,
балки неча сўм ёки неча пул туради деб сўралади.
Бу ерда яна шуни айтиш керакки, пул, кредит, банк ва молиявий
муносабатларнинг келиб чиқишга сабаб бўлган бошқа омиллар ҳам бор.
Бўларнинг ичида асосийси - ижтимоий меҳнат тақсимотидир. Тарихда
чорвачилик, деҳқончилик ва хунармандчиликнинг бир-биридан ажралиб
чиқиши товар-пул муносабатларини келтириб чиқарди. Бу муносабатларнинг
кенгайиши
кредит
деган
тушунчани
вужудга
келтиради.
Кредит
муносабатларининг ривожланиши банк муассасаларининг пайдо бўлишига
туртки бўлди. Гарчи уларнинг ҳар бирини алоҳида мавзулар тариқасида
ўрганишимизга қарамасдан пул, кредит, банк тушунчаларига таъриф бериб
кетайлик:
Пул – ҳамма товарларни айрибошлашга хизмат қилувчи умумий эквивалент.
Пул инсониятнинг энг буюк кашфиётларидан бири Платон ўзининг
“Сиёсат ва давлат” асарида жамиятдаги ҳар қандай душманликни
келтириб чиқарадиган ягона манба пул деб хисоблаган. Пул
иқтисодиётнинг кон томири тизимидир. Агар у нормал айланса
иқтисодиёт тараққий этади ва аксинча.
- 5 -
Кредит – ўз эгалари қулида вақтинча бўш турган пул маблағларини бошқалар
томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва
қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатлардир. Кредит
муносабати икки субъект ўртасида юзага келади: бири пул эгаси яъни
қарз берувчи, иккичиси пулга мухтож яъни қарз олувчи.
Банк – кредит муассасаларининг бош бўғини. Пул маблағларини жалб қилиш
ҳамда уларни қайтаришлик, тўлашлик ва муддатлилик шартлари
асосида ўз номидан иш кўриш учун тузилган ваколатлик муассасадир.
Банклар пулни унинг сохибларига фоиз тўлаш шарти билан ўз
қулларида жамлайдилар ва ўз номидан қарзга бериб, фоиз оладилар.
Маълумки ҳар қандай фаннинг ўз предмети бўлади. Аммо “Пул
муомаласи, кредит ва молия” фанидан ҳам дарслик чиқмаганлиги сабабли
илмий асосланган таъриф бериш анча мушкул. Шунга карамай бу фаннинг
мутахассислар тайёрлашдаги ролини хисобга олган холда қуйидаги таърифни
бериш мумкин.
Жамиятдаги пул муомиласи, пул даромадлари ва пул фойдаларини
ташкил этиш ҳамда фойдаланиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий
муносабатларни ўрганиш фаннинг предмети хисобланади.
Фаннинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
1.
Жамиятдаги ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги
иқтисодий муносабатларни ўрганиш асосларини ўрганади.
2.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг сир-асрорларини билиб олиш, уларни
ўрганувчиларга етказиш асосида уларнинг иқтисодий тафаккурини
кенгайтиришга ёрдам беради.
3.
Фанни ўрганишда «Молия», «Бухгалтерия хисоби», «Статистика»,
«Иқтисодий таҳлил» ва бошқалар илмий услубий асос бўлиб хизмат
қилади.
4.
Амалий тавсиялар бериш вазифаси. Бу жараёнлар иқтисодий
барқарорликни таъминлаш, бюджет танқислигини йўқотиш, пул
муомиласини изга солиш, инфляцияни бартараф этиш, ташқи иқтисодий
алоқаларни кенгайтиришга молик тавсиялардан иборатдир.
Энди фаннинг таркибига келсак шуни айтиш керакки бу фанни ўрганиш
тўрт бўлимдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |