27.3. Келтириш ва ростлаш усули
Келтириш усулини инобатга олган ҳолда ўлчам занжирларини ҳисоблашда беркитувчи звенонинг талаб қилинган аниқлигига компенсацияловчи звенонинг компенсаторидан маълум бир қатлам материални олиб ташлаш (йўниш, жилвирлаш, шабрлаш ёки арралаш) орқали эришилади (27.2-расм).
Расм 27.3. Келтириш усули билан йи\иш
27.4-расм. Қўзғалувчан компенсаторни қўллаш орқали йиғиш
Ростлаш усулини инобатга олган ҳолда ўлчам занжирларини ҳисоблашда беркитувчи звенонинг талаб қилинган аниқлигига компенсацияловчи звено компенсаторининг ўлчамини ўзгартириб ёки компенсацияловчи звенонинг ҳолатини компенсатор материалидан олиб ташламасдан эришилади (27.4-расм).
Келтириш ёки ростлаш усулидан фойдаланишда маҳсулот конструкциясига махсус детал-компенсатор киритилади. Йиғишда компенсатор ўлчамлари керакли оралиқда, материалнинг маълум бир қалинликда тегишли механик келтириш орқали олиб ташлаш йўли билан ўзгартириш мумкин ва туташ сиртларнинг ҳолати йиғишда компенсаторнинг конструкцияси ҳисобига (винтли жуфтлик, пона, қистирмалар тўплами, вал-тешик туридаги бирикмалардаги тирқиш) ёки суриш ҳисобига (сурилувчи втулкалар ва ҳ.к) ўзгариши мумкин.
Иккала усулни қўллашда йиғиладиган деталлар кенгайтирилган, ишлаб чиқаришда иқтисодий жиҳатдан эриша олинадиган допускда тайёрланади, бироқ йиғишда маҳсулотга аниқлиги бўйича қўйилган талабни бажариш учун беркитувчи звено ўлчамига келтириш ёки ростлаш учун қўшимча вақт сарфланади. Бунда келтириш жараёнида аввал йиғиб олишга тўғри келади, туташ деталлар ҳолатини текшириб олинади ва компенсацияловчи звенони қай даражада келтириб олиш аниқланади ва компенсаторни келтириш амалга оширилади. Фақат шундан кейингина якунловчи йиғиш амалга оширилади. Буларнинг барчаси хаддан ташқари даражада йиғишнинг иш ҳажмини ошириб юборади ва оқим бўйича йиғиш усулига ўтишга қийинчилик туғдиради. Келтириш операцияси жуда ҳам юқори малакали ишчи томонидан бажарилади. Келтириш усулида якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришларда ва кўпинча йирик машинасозликда қўлланилиши билан характерланади.
Ростлашни амалга оширишда такрорий йиғишга хожат қолмайди ва йиғишнинг иш ҳажми камаяди. Бунда оқим бўйича йиғишни ташкил этишга яхши шароит туғилади, бироқ махсус деталлар-компенсаторларни тайёрлаш маҳсулот конструкциясини бир неча баробар мураккаблаштиради. Ростлаш усули майда серияли ва серияли ишлаб чиқариш турлари учун характерли ҳисобланади.
Беркитувчи звенонинг зарур бўлган, имкони бўлган энг катта компенсациялашдан четга чиқиши иккала ҳолда ҳам қуйидаги формула орқали аниқланади:
қ
бу ерда -маҳсулот конструкциясида талаб қилинган беркитувчи звенонинг допуск; -беркитувчи звенонинг ишлаб чиқариш допуск, у звенолар сонига (m-1) боғлиқ ҳолда аниқланади.
Компенсацияловчи звенонинг номинал ўлчами камайтирувчи звенолар (масалан, валларнинг диаметрлари) учун компенсация қийматига оширилади ва шу қийматга катталаштирувчи звенолар (масалан, тешикларнинг диаметрлари ва ҳ.к) учун камайтирилади.
Ростлаш усулини қўллашда имкони бўлган энг катта компенсациянинг қиймати қўзғалувчи компенсаторнинг талаб қилинган чегарасини ёки қўзғалмас компенсаторнинг энг катта ўлчамини аниқлайди (ҳалқалар, қистирмалар ва шунга ўхшашлар қалинлигининг йиғиндиси). Охирги ҳолда қўзғалмас компенсатор қистирмалар ўлчами поғоналарининг минимал сони қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда - тайёрланган қўзғалмас компенсаторнинг допуски.
Do'stlaringiz bilan baham: |