27.2. Гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули (селектив йиғиш)
Гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули билан аниқликка эришишда беркитувчи звенонинг талаб қилинган аниқлигига умумий гуруҳга тааллуқли бўлган, дастлаб ўлчаб олинган ва сараланган деталларни киритиш орқали эришилади.
Бундай ҳолларда маҳсулот деталларининг ўлчам допуски кенгайтирилган допускда ҳамда иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқаришда эришиладиган қилиб ишлов берилади ва уларни ҳақиқий ўлчамлари бўйича гуруҳларга сараланади.
Саралашда маълум бир гуруҳга кирган деталлар бириктиришда беркитувчи звенонинг конструктор томонидан белгиланган допуск таъминланишини ва йиғма бирикманинг талаб қилинган аниқлигига кафолат берилишини ҳисобга олинади. Гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули кам сонли звенолардан (одатда, учта, баъзида тўртта) ташкил топган ўлчам занжирлари учун жуда ҳам юқори аниқликдаги, амалий жиҳатдан тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик усулида эришиб бўлмайдиган ҳолларда (золдирли подшипниклар, плунжерли жуфтликлар, поршен бармоғи ва поршен тешиги ёки шатуннинг юқориги каллаги ва бошқалар) қўлланилади.
Гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули бўйича йиғиш селектив йиғиш (ёки танлаш усули билан йиғиш) деб аталади. Селектив йиғиш фақат цилиндрик деталларнинг бирикмалари учун эмас, шу билан бирга, конуссимон, призматик ва резьбали бирикмалар учун ҳам, айрим ҳолларда эса кўп звеноли ўлчам занжирларидан бир неча деталларни бириктириш учун ҳам қўлланилади.
Гуруҳли допускларни ҳисоблаш гуруҳлар сони n ни аниқлашдан иборат. Гуруҳлар сони бириктириладиган деталларнинг гуруҳли допуск майдонларининг қийматларига ва гуруҳли ўлчамларнинг чекли оғишларига қараб сараланади. Бирикманинг беркитувчи звеносининг допуски (27.1-расм, тирқиш допуски) чизмада қўйилган ташкил этувчи звеноларнинг кенг иқтисодий жиҳатдан эришиладиган допусклари ТА1 ва ТА2 орқали қуйидаги тенглама ёрдамида аниқланади:
T0қ max - minқTA1ҚTA2
бу ерда max ва min – бирикманинг энг катта ва энг кичик тирқишлари.
Бирикма аниқлигини иқтисодий жиҳатдан зарар кўрмасдан ошириш учун ташкил этувчиларининг допускига ТА1 ва ТА2 эришиш учун ушбу допуск майдонларини n қисмларга ТА ва ТА бўлинади. Бунга тегишли равишда ТА1 ва ТА2 допуск бўйича тайёрланган барча деталлар гуруҳ допуски бўйича гуруҳларга бўлинади ва йиғишга гуруҳ комплекти бўйича (вал ва втулкалар комплектининг биринчи гуруҳи, иккинчи гуруҳ комплекти ва ҳ.к) узатилади. Бунда умумий гуруҳдаги вал ва тешикларнинг бирикмаси қўшимча танловсиз амалга оширилади, яъни тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик тамойили бўйича.
27.1-расм. Гуруҳли допускни аниқлаш схемаси
Агар маҳсулотнинг фойдаланиш шарти бўйича бирикманинг энг катта тирқиши , қийматигача озайтириш зарур бўлса (27.1-расм), унда зарур бўлган гуруҳ допуск ТА қиймати қуйидаги тенглама бўйича аниқланиши мумкин:
ТА қ - -ТА1
бу ерда -маҳсулотнинг чизмада кўрсатилган бирикманинг фойдаланиш шарти орқали аниқланадиган (керак бўлган мойлаш қатламини таъминлаш учун ва ҳ.к) энг кичик тирқиш.
Турли гуруҳларда бир текис бирикмаларни таъминлаш учун (барча гуруҳларда чекли ўлчамларнинг бир хиллигини), яъни ТА1қТА2 бўлиши учун ТА қТА бўлади.
Ўлчамларнинг кенг допуски бўйича тайёрланган деталларни саралаш бирикманинг аниқлигини оширади, бирикмаларнинг қабул қилинган гуруҳлар сонига N пропорционал равишда тирқишини камайтиради. Бироқ, шу билан бирга, туташадиган сиртлар ғадир-будирлигининг таъсири ва уларнинг геометрик шакл хатолигининг таъсири жуда ҳам ортиб кетади.
Гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули деталларга механик ишлов бериш аниқлигига бўлган талабни сезиларли даражада оширмасдан, йиғиш аниқлигини жуда ҳам оширишга ёки йиғиш аниқлигин камайтирмасдан, механик ишлов бериш допускини кенгайтиришга имкон яратади. Айрим ҳоллардаги юқори аниқликдаги бирикмаларни йиғишда гуруҳли ўзаро алмашинувчанлик усули ягона амалий имкониятдир. Йиғишни нормал ва ритм бўйича амалга ошириш учун ҳар бир гуруҳдаги йиғиладиган деталларни етарли миқдорда узлуксиз равишда таъминлаб туриш зарур. Шунинг учун селектив йиғишни фақат йирик серияли ёки оммавий ишлаб чиқариш шароитида реал ташкил этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |