И ф. д., проф. Ж. Я. Исаков Маъруза режаси



Download 63,91 Kb.
Sana12.04.2022
Hajmi63,91 Kb.
#545809
Bog'liq
ПБ-3

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ КАФЕДРА: БАНК ИШИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ФАН: ПУЛ ВА БАНКЛАР МАЪРУЗА 3-МАВЗУ: ПУЛ НАЗАРИЯЛАРИ

и.ф.д., проф. Ж.Я. Исаков

Маъруза режаси

1. Пулнинг металлилик назарияси

2. Пулнинг номиналлик назарияси

3. Пулнинг миқдорийлик назарияси

4. Монетаризм назарияси

1. Пулнинг металлилик назарияси

Пулнинг металлилик назарияси 15-асрда пайдо бўлди.

Ушбу назария намоёндалари:

У.Стэффорд, Т.Мэн, Д.Норс (Англия)

А.Монкретьен (Франция)

Г. Скаруффи (Италия)

1. Пулнинг металлилик назарияси

Ушбу назариянинг асосий қоидалари:

1. Ҳар қандай мамлакатнинг бойлиги унда олтин ва кумушнинг кўплиги билан белгиланади. Чунки, бойликнинг манбаи олтин ва кумушдир. Шу сабабли, мамлакат савдо балансини актив бўлишини таъминлаши шарт.

2. Олтин ва кумуш ўзининг табиий хусусиятларига кўра пул вазифасини бажаради.

1. Пулнинг металлилик назарияси

Илк меркантилистлар:

* экспорт қилинадиган товарларга юқори баҳо белгилаш

  • импортни тўлиқ чеклаш
  • * мамлакатдан олтинни олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик
  • Сўнгги меркантилистлар (Т. Мэн)

    * арзон товарлар билан ташқи бозорларни эгаллаш

    * актив савдо балансини таъминлаган ҳолда импортга рухсат бериш

    * қулай савдо битимлари учун олтин ва кумуши мамлакатлан олиб чиқишга рухсат бериш

2. Пулнинг номиналлик назарияси

Ушбу назария 17-асрда пайдо бўлди.

Назариянинг асосчилари бўлиб англиялик иқтисодчилар Ж.Беркли ва Ж. Стюарт ҳисобланади.

Немис иқтисодчи олими Г. Кнапп ушбу назариянинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган.

2. Пулнинг номиналлик назарияси

Номиналлик назариясининг асосий қоидалари:

* пулни давлат яратади

* пулнинг қиймати унинг номинали билан белгиланади

* пулнинг асосий функцияси тўлов воситаси функциясидир.

Пулнинг миқдорийлик назарияси

Пулнинг миқдорийлик назарияси 17-асрда пайдо бўлган.

Пулнинг миқдорийлик назарияси асосчилари:

Д. Юм

Ш. Монтескье

Д. Локк

Пулнинг миқдорийлик назарияси

Пулнинг миқдорийлик назарияси вариантлари

1. Трансакцион вариант

(И.Фишер)

2. Кембриж варианти

(А.Маршалл, А.Пигу, Д.Робертсон)

Пулнинг миқдорийлик назарияси

Фишернинг амашув тенгламаси:

MV = PQ

бу ерда:

М – муомаладаги пул массаси

V – пулнинг айланиш тезлиги

Р - уровень товарных цен

Q – товарлар миқдори

Пулнинг миқдорийлик назарияси

Кембриж варианти:

М = k х PQ ,

Бу ерда:

k – йиллик даромаднинг пул шаклида сақланадган қисмини кўрсатувчи коэффициент

Монетаризм назарияси

Монетаризм назарияси ХХ асрнинг 70-йилларида пайдо бўлган.

Монетаризм назарияси асосчиси: Чикаго университети профессори Милтон Фридмен

Монетаризм назариясининг асосий қоидалари

* пул массасининг ўсиш суръати паст ва барқарор бўлиши керак

* пул массасининг йиллик ўсиш суръати қатъий кўрсаткич сифатида белгилаб қўйилиши ва мазкур кўрсаткичнинг бажарилиши Марказий банк томонидан таъминланиши шарт

* пул массасининг ўсиш суръатига иқтисодий конъюнктуранинг ўзгариши таъсир этмайди

Монетаризм назарияси

М. Фридмен иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши пул массасининг мўътадил ва мунтазам ўсишини талаб қилади, деган хулосани шакллантирди.

М.Фридменнинг хулосасига кўра, пул массасининг йиллик 3-5 фоиз даражасида ўсиши иқтисодиётда иқтисодий фаолликни кучайтиради. Пул таклифининг ўсиши йилига 3-5 фоиздан юқори бўлса, унда инфляция ўса бошлайди, агар, иқтисодиётда пул таклифининг ўсиши 3-5 фоиздан кам бўлса, ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиш суръати пасая бошлайди

Монетаризм назарияси

М. Фридменнинг пул қоидаси ўзининг амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Хусусан, муомаладаги пул массасининг ҳар йили 3-5 фоиздан ўсишини кўзлаган сиёсат натижасида АҚШда ХХ асрнинг 80-йилларида инфляция даражасининг йиллик 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, ЯИМ ҳажмини эса, йилига 3-5 фоиз атрофида ўсиб боришига эришилди.

Монетаризм назарияси

М.Фридменнинг муомаладаги пул массасининг ўзгариши иқтисодий конъюнктуранинг ўзгаришига боғлиқ эмас, деган илмий хулосаси амалиётда ўз исботини топмади. 1997-1998 йилларда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида юз берган иқтисодий инқироз, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози муомаладаги пул массасининг ҳажми билан иқтисодий конъюнктуранинг ўзгариши ўртасида бевосита алоқадорлик мавжудлигини кўрсатди.

Монетаризм назарияси

М. Фридмен пул массасининг ўсиш кўрсаткичини Марказий банк томонидан назорат қилиниши керак, деб ҳисоблайди.

М.Фридмен пулларга бўлган талаб функцияси ва харажатлар функциясини барқарор, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, у пул массасини монетар сиёсатнинг тактик мақсади сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келди.

Монетаризм назарияси

М.Фридмен пулларга бўлган талаб функцияси ва харажатлар функциясини барқарор, деб ҳисоблайди.

М.Фридменнинг монетаризм назариясига кўра, пулларга бўлган талаб касса қолдиқлари ва номинал даромаднинг ўсишига мос равишда камаймайди, аксинча ўзгармасдан қолади.


Download 63,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish