I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли би­лан талон-торож қилиш



Download 6,47 Mb.
bet162/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли би­лан талон-торож қилиш
Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бара­варигача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш иш­лари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озод­ликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

1. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фой­даланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ға­разли ниятда ўтказади.


2. Жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади.
Ҳар қандай мулк, шунингдек, қимматли қоғозлар ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жи­нояти предмети ҳисобланади ва айбдор мулкка нисбатан алоҳида ҳуқуқий муносабатда бўлиб, мулк унга ишониб топши­рилади. Ушбу ҳуқуқий алоқа тажовуз предметининг иқтисодий ва юридик табиатини қамраб олмайди, ўзганинг мулкини моддий ташувчиси бўлиб қолади.
3. Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиё­рида турган мулк - мансаб вазифалари ёки шартномавий муно­сабатларга кўра ёхуд махсус топшириқ муносабати билан ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахс­нинг (масалан, омбор мудири, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кас­сир ва бошқа шахслар) эгалигида бўлган мулк.
Мулк мансаб мажбуриятлари доирасида айбдорнинг қону­ний эгалигида ёки тасарруфида бўлиши мумкин. Бунда ходим­ларга қонун, норматив актлар ёки иш берувчи билан тузил­ган меҳнат шартномасига кўра юклатилган алоҳида ваколатлар тушунилмоғи лозим.
4. Ўзлаштириш ёки растрата қилиш айбдор билан алоҳида жисмоний ёки юридик шахслар шартномавий муносабатлари асосида ҳам бўлиши мумкин. Шартномавий муносабатда айб­дорга пудрад, ижара, комиссия, прокат, сақлаш шартномасида қайд этилган ва мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб бериш ёки сақлаш ваколати у ёки бу даражада юклатилган бўлиши мум­кин ва ҳоказо.
5. Ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш махсус топшириқ сифатида юклатилиши ҳам мумкин. Шу каби мулкка доир махсус операцияларни амалга оширишни юклатувчи бўлиб давлат номидан мулкдор, ташкилотлар, шу жумладан но­давлат ташкилотлар ҳам, алоҳида фуқаролар ҳам чиқиши мумкин. Ушбу вазифа оғзаки ва ёзма кўринишда ифода этилган бўлиши мумкин, бироқ бу айбдорга ўтказилган мулкнинг ҳуқуқий мақо­мига таъсир этмайди - у айбдорнинг қонуний эгалигидаги ёки махсус вазифа юзасидан фойдаланиши мумкин бўлган мулк деб топилади. Ўғирлик йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата қилишни содир этишда, айбдор шахс­нинг талон-торож қилинган мол-мулкка ҳеч қандай алоқаси бўлмайди ёхуд ишлаб чиқариш зарурати, топширилган иш муно­сабати билан ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, холос. Ху­сусан, айбдорга махсус топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятлари сифатида ком­байнчи, ҳайдовчилар томонидан содир этилган талон-торож қи­лишни тушуниш мумкин. Чунки ишлаб чиқаришда амалга оши­риладиган функцияларидан ташқари, улар экспедиторлик мажбу­риятларини ҳам бажаришади.
6. Айбдор томонидан ўзганинг мол-мулкини бошқариш, етка­зиб бериш, сақлаш ёки тасарруф қилиш ваколатлари бўлиши са­бабларидан қатъи назар, бу ваколатлар мулк эгаси ҳуқуқлари би­лан амалга оширилган, чунки мулкдор жиноятчига бу ваколат­ларни қонунийлаштириб берган. Мол-мулк эгасининг хоҳиш-иродасига боғлиқ равишда, мулкнинг ҳажми, амалга ошириш соҳасига қараб бу ваколатлар чекланганлик хусусиятига ва қатъий белгиланган мақсадли топшириққа эгадир. Бироқ талон-торож қилиш субъекти мулкдор томонидан белгиланган доирада мулкдорга тегишли бўлган ҳар қандай ваколатларни амалга ошириши мумкин. Одатда, мол-мулк ишониб топширилган шахснинг ваколатлари муайян ҳужжатлар билан мустаҳкамланади.
7. Объектив томондан жиноят айбдорга ишониб топширил­ган товар моддий бойликларни олиб қўйиш ёки унинг устидан ноқонуний эгаликни ўрнатиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг мул­кини ўз фойдасига олиш ёхуд ўзгалар тасарруфига ўтказиш шак­лидаги фаол ҳаракатларда ифодаланади. Ўзлаштиришнинг моҳияти шундан иборатки, мулкдорни эгалик қилиш, фойдала­ниш ва тасарруф қилиш каби субъектив ҳуқуқлари ўзлаштириш субъектининг фактик имкониятларига ноқонуний равишда ўтади ва мулкдорга мулк ҳуқуқи асосида ёки ҳужжат бўйича тегишли бўлган мулкка унинг хоҳишидан ташқари муносабатда бўлади.
Агар мулкни қайтармаслик ўзга шахсларнинг йўқотиши, йўқ қилиши, ишдан чиқариши ёки ўғирлаб кетиши натижасида юз берган бўлса, ўзлаштириш ҳисобланмайди.
8. Ўзганинг мол-мулкини ўзлаштиришни “вақтинча эгалик қилиб туришдан” фарқлаш лозим. Агар шахс қайтариш ёки қий­матини қоплаш мақсадида ўзига ишониб топширилган мулкдан ноқонуний равишда фойдаланган бўлса, унда ўзлаштириш тар­киби бўлмайди, айбдор ҳаракатлари эса ЖК 205-моддасидаги (ҳу­кумат ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) ёки 229-моддасидаги (ўзбошимчалик) жиноят белгилари мавжуд бўлса, ушбу моддалар бўйича квалификация қилинади. Айбдорни қасд мақсадларидан қуйидагилар гувоҳлик бериши мумкин: олинган мулкнинг катта ҳажмдалиги, шахсда уларни қайтариб беришнинг реал имконияти йўқлиги, шунингдек, камомадни оқлаш учун қал­баки ҳужжатларни тақдим этиб кўриши.
9. Талон-торожнинг ўзлаштириш шакли мулк ушлаб қолинган пайтдан эътиборан, яъни ўзганинг мулки гўё ўзиникидек ғай­риқонуний эгалик қилиш ўрнатилган пайтдан эътиборан тугал­ланган жиноят деб топилади. Айбдорнинг ўзлаштириб бўлинган ва ноқонуний эгалигини ўрнатган мулкдан кейинги у ёки бу шак­лдаги ноқонуний фойдаланиши ушбу жиноят таркибига кирмайди ва ўзлаштиришни талон-торож қилишнинг бошқа шакли - рас­тратага айлантирмайди.
10. Растрата - талон-торож қилишнинг бир шакли бўлиб, айбдорга муайян ваколатларни амалга ошириш учун ишониб топширилган ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қи­лиш, ҳадя қилиш ва ҳоказо йўллар билан бегоналаштириш тушу­нилади.
Растрата ўзлаштиришга жуда яқиндир, бу ерда мулкни ушлаб қолиш ва унга нисбатан ноқонуний эгаликни ўрнатиш олдин со­дир бўлади. Бироқ шунга қарамай, растрата ўзлаштириш билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас ва у кейинги жиноий ҳаракатнинг да­воми ҳисобланмайди. Қонун нуқтаи назаридан ва жиноят-ҳуқуқий баҳолашга кўра, айнан бир предметни бир вақтда ҳам ўзлаштириб, ҳам растрата қилиб бўлмайди. Айбдор муайян вақт оралиғида, ўзига ишониб топширилган мулкнинг бир қисмини ўзлаштириши ва бошқа қисмини растрата қилиши мумкин, бу ҳа­ракатлар талон-торож қилишнинг ягона давоми деб қабул қили­ниши керак.
Растратанинг ўзига хос жиҳати шундаки, мулкни ноқонуний шаклда талон-торож қилишда, ўзлаштиришдан фарқли равишда, қонуний эгалик қилиш билан уни ноқонуний тасарруф қилиш оралиғида ҳеч қандай вақт бўлмайди.
11. Растрата айбдорга ишониб топширилган мулкни ноқону­ний тасарруф этиш вақтидан бошлаб, яъни мулкни у ёки бу шак­лда бегоналаштириш (истеъмол қилиш, сарф қилиш, сотиб юбо­риш, бошқа шахсларга ўтказиш ва ҳоказо) жараёни амалга оши­рилиши билан тугалланган ҳисобланади. Жиноятни содир этиш фаолиятининг бошланиши ва тугал­ланиши ўғирланаётган мулкни бегоналаштириш ягона ҳаракатда акс этади. Масалан, улгуржи товарлар базаси омборчиси ўзига ишониб топширилган моддий бойликларни фуқароларга сотади ва олинган пулни ўзининг шахсий мулкига айлантиради.
Ноқонуний равишда мулкни тасарруф этиш бир марталик ва бир вақтлик хусусиятга эга эмас, балки мулкни бегоналаштириш вақт бўйича анча чўзиладиган эпизодлардан иборатдир. Бироқ бу нарса айбдор томонидан ҳали ўзлаштирилмаган моддий бойлик­ларга ноқонуний равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бўлмаган қилмиш бўлган растратанинг табиатини ўзгартирмайди. Растрата, субъект­нинг ягона мақсади билан қамраб олинган бир неча эпи­зодларга бўлинадиган ва ўзганинг мулки ҳисобига бойишни уму­мий мақсад қилган ҳаракат мулкни бегоналаштиришдан иборат охирги жиноий қилмиш содир этилган вақтдан тугалланган ҳи­собланади.
12. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан со­дир этилиши мумкин, яъни айбдор ўзининг ҳаракатлари ноқону­нийлигини англайди ва улар амалга оширилишини хоҳлайди. Айбдорнинг ушбу жиноятни содир этишдаги ғаразли мақсади субъектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади.
13. Жиноят субъекти - 16 ёшга тўлган ақли расо шахс.
Мулк ишониб топшириб қўйилган ёки ихтиёрида мулк турган шахсгина, яъни хизмат бурчи, шартнома муносабатлари ёки мах­сус топшириқ муносабати билан шу мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб қўйиш, сақлаш бўйича ваколатларини амалга ошираётган шахс (масалан, омборчи, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) ўзлаштириш ёки растрата­нинг субъекти бўлиши мумкин.
Қоидага кўра, мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиёрида мулк турган шахслар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.
14. Шуни таъкидлаш жоизки, мулкни ўзлаштириш ёки рас­трата қилиш орқали талон-торож қилганлик учун жиноий жавоб­гарлик ушбу модданинг биринчи қисми бўйича ташкилот, муас­саса ва корхонадан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари ҳажмидан кўп бўлсагина ке­либ чиқади. Акс ҳолда шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси билан жавоб­гарликка тортилади. Агар шахс томонидан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса, майда талон-торож қилишлар неча марта содир этилишидан қатъи назар, шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунга қарамай, агар мулкни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш фуқароларнинг мулкига нисбатан қаратилган бўлса, ўғир­ланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса ҳам, қилмишни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш лозим. “Бироқ талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судла­нувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан жиноят ишини тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”.
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдори ҳуқуқбузарлик со­дир этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдо­ридан келиб чиқиб белгиланади. Талон-торож қилинган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқ­бузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор ва биржа баҳоларига асосланиш лозим.
15. Суд амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки рас­трата қилиш орқали талон-торож қилишни ўғирликдан фарқ­лашда баъзи қийинчиликлар вужудга келади. Бу жиноятларни фарқлашда, аввало, жиноят субъектининг ўғирланган мулкка нисбатан ваколатларини тўғри аниқлаб олиш лозим.
Шунга эътибор бериш лозимки, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишда, мулк шахсга қонуний асосларда ишониб топширилган ёки айбдор шахсга бошқариш, етказиб бериш ёхуд сақлаш ваколатлари билан берилган бўлади. “Юқорида кўрсатилган қонуний ваколатларга эга бўлмаган, аммо топширилган ишни ёхуд хизмат вазифаларини бажариши туфайли мулк сақланадиган кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ўзгалар мулкининг талон-торож қили­ниши ўғрилик деб квалификация қилиниши керак”.
Шартнома бўйича ўз вақтида қайтариш шарти билан кимдандир муайян миқдорда пул суммаси олган қарздоргина ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятининг субъекти бўлмайди. Қарздорда кимдандир қарзга олинган пулларни талон-торож қилиш ва эгасига қайтариб бермаслик ниятининг мавжуд эмаслиги креди­тор ва қарздор ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради. Бу муносабатлар кредитор­лар томонидан судларга даъво киритиш орқали ҳал этилади. Шу билан бирга, қайсидир фуқаро пул “қарз” ола туриб, уни бошидан эгасига қай­тармаслик ва қопламаслик ниятида ўзининг фойдасига қасддан айлантирмоқчи бўлганлиги исботланса, унинг ҳаракатла­рини фи­рибгарлик сифатида квалификация қилиш лозим (ЖК 168-мод­даси шарҳига қаранг).
16. ЖК 167-моддаси 2-қисмида ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишнинг квалификация қилиш бел­гиларига: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирик­тириб; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш киради.
17. Айбдор шахсларни ЖК 167-моддаси 2-қисми бўйича ква­лификация қилиш учун, жиноятнинг барча иштирокчилари мулк ишониб топширилган ёки бошқарувига берилган шахслар бўлиши лозим. Агар талон-торож қилишнинг иштирокчиларидан биттаси мулк ишониб топширилган ёки унинг бошқарувида бўлган шахс бўлиб, қолганлари бундай ваколатларга эга бўлмаган шахслар бўлса, унда жиноятчиларнинг ҳаракатлари ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилинади. Бундай ҳо­латларда мулк ишониб топширилган ёки уни бошқарувчи шахс қилмиши ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича, қолган иштирокчи­ларнинг жиноий ҳаракатлари эса ЖК 28-моддасининг тегишли қисмига ҳавола қилган ҳолда ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
18. Суд-тергов амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишни такроран содир этишни квалификация қилишда баъзи бир қийинчиликлар ву­жудга келади.
Такрорийликни ягона жиноят ҳисобланувчи давомли талон-торож қилишдан фарқлаш лозим.
Умумий мақсадга эга бўлган ва талон-торож қилаётган шахс­нинг ягона қасди билан қамраб олинган, бир-бирига ўхшаш жи­ноий қилмишлардан иборат бўлган ўзганинг мулкини бир неча ҳаракат билан олиниши давомли талон-торож қилиш деб топилади. Шун­дай қилиб, қуйидагилар: айбдор шахс қасдининг ягоналиги, та­лон-торож қилинаётган манбанинг ягоналиги, талон-торож усу­лининг бир хил эканлиги давомли талон-торож қилишнинг ало­матлари ҳисобланади.
Давомли талон-торож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани ҳисобга ол­ган ҳолда квалификация қилиниши зарур.
Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан, мисол учун ўғрилик, талончилик, фирибгарлик ва бошқалардан иборат бўлса, бу ҳара­катлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноятни ўзганинг мулкини талон-торож қилганлик учун жавоб­гарликни назарда тутувчи Жиноят кодекси моддасининг диспози­циясига мувофиқ, жумладан, такрорийлик белгиси билан ҳам ква­лификация қилиш лозим.
19. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата қилиш деганда, ушбу жиноят Жи­ноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида тушунчаси берил­ган махсус субъект - мансабдор шахс ёки жавобгар мансабдор шахс томонидангина содир этилишини тушуниш керак.
Жиноят субъекти эгаллаб турган лавозими бўйича ўзига ишо­ниб топширилган мулкка нисбатан у ёки бу ваколатни амалга ошира туриб, ишониб топширилган мулкни ўзлаштираётганда ёки растрата қилаётганда доимо ўзи эгаллаб турган лавозимдан фой­даланади, чунки ушбу лавозим бўлмаганда мулк унинг бошқару­вида ва тасарруфида бўлмас эди. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг 2-қисм диспозициясида алоҳида квалификация қилиш белгиси сифатида назарда тутилганлиги сабабли, мансаб­дор шахс­нинг бундай ҳаракатлари, агар айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК 205-моддаси билан қўшимча ква­лификация қилинмайди. Бироқ мансабдор шахснинг қилмишида алоҳида, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш қасди билан боғлиқ бўлмаган ҳокимият ёки мансаб вако­латларини суиистеъмол қилиш тарзидаги жиноят таркиби мавжуд бўлса, бундай қилмиш ЖК 167 ва 205-моддаларида назарда ту­тилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши ке­рак.
Бу ўринда шуни назарда тутиш лозимки, агар ўзгалар мулки­нинг ғайриқонуний равишда текинга айбдорнинг мулкига айлан­тириш мақсади билан олиб қўйилганлиги аниқланмаган бўлиб, лекин бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар мавжуд бўлган тақдирда бундай ҳаракатлар (масалан, товар-моддий бойликларининг ка­момади ёки уни яшириш ҳолатининг ўзигина; ўзганинг мулкидан ўзиникига айлантириб олиш мақсадисиз вақтинча фойдаланиш, ўзганинг мулкини қарзга бериб юбориш ва ҳоказо) талон-торож қилиш деб квалификация қилиниши мумкин эмас. Етарли асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган ҳаракатлар ЖК 205-моддасида на­зарда тутилган мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш деб квалификация қилиниши керак.
20. Суд-тергов амалиётида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатини суиистеъмол қилиш орқали содир этиладиган талон-торож қилишнинг бир неча турлари мавжуд.
Уларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин:
* мансабдор шахсга ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш;
* бўйсунувчи шахсларга ишониб топширилган ёки уларнинг бошқарувида бўлган мулкни эгаллаш ёки учинчи шахсларга топ­шириб юбориш;
* мансабдор шахсга ишониб топширилмаган ва унинг бошқару­вида бўлмаган мулкни эгаллаб олиш.
Юқорида кўрсатилган талон-торож турларидан иккитаси ўзлаштириш ёки растрата йўли билан содир этилади, шунинг учун ЖК 167-моддаси билан квалификация қилинади. Учинчи тури эса ўзганинг мулкини олиш усулига боғлиқ равишда талон-торож қилишнинг бошқа шакллари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар бўйича квалификация қилинади.
21. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата тариқасида талон-торож қилиш жиноятининг тугал­ланган қисми суиистеъмолликни амалга ошириш вақти эмас, балки жиноий йўл билан талон-торож қилинган мулкни эгаллаган ёки уни бошқа шахсларга қасд мақсадларида ўтказган вақти ҳи­собланади.
22. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата турларидан яна бири қилинган ишларнинг ҳажмини ошириб кўрсатиш орқали улар томонидан қўшимча олинган пул маблағларини ишчилардан олиш. Бундай ҳаракатлар ЖК 167-моддаси 2 қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятлар таркибини тўлиқ қамраб олади ва ЖК 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
23. Ўзганинг мулкини мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштирган ёки растрата қилган шахснинг ҳаракатларини хом ашё харажатлари нормаларини бузиб кўрсатиш орқали, иш­лаб чиқариш технологияларини бузиш ва табиий харажат норма­ларини ошириб кўрсатиш орқали тўплаган мулкни ўзининг фой­дасига ўзлаштиришга қаратилган жиноят сифатида квалификация қилмоқ лозим. Шу ўринда, агар мансаб ҳолатини суиистеъмол қилиш ўч мотивларида содир этилса ҳам, ўзганинг мол-мул­кини қопламасдан олиш билан боғлиқ бўлмаса, мансабдор шахс­нинг ҳаракатларини ушбу модда бўйича квалификация қилиш мумкин эмас.
24. Мансабдор шахснинг солиқни тўлашдан бўйин товлаш, ишчи кучидан ёки давлат ёхуд жамоат транспортидан фойдала­ниш ҳаракатлари орқали моддий фойда тўплаши, агар мансабдор шахс ҳаракатлари ўзганинг мулкини ўзининг фойдасига айланти­риш билан боғлиқ бўлмаса, ўзлаштириш ёки растрата сифатида квали­фикация қилиниши мумкин эмас. Давлат ёки жамоат маб­лағлари ўзининг жамоаси учун турли хил “тадбирлар” ўтказиш ёки турли хил комиссия, “меҳмон”ларни кутиб олиш учун ғай­риқонуний ра­вишда сарфланганлиги ҳолатлар ҳам юқоридагидек ҳал этилади. Бун­дай ҳаракатларни жиноятларни содир этиш ҳолатига қараб ЖК 206 ёки 206-моддалари билан квалификация қилиш ло­зим.
25. Тушунтириб ўтилсинки, агар мансабдор шахс ўзи содир этган талон-торож жиноятини енгиллаштириш ёки яшириш мақ­садида расмий ҳужжатларга била туриб ёлғон маълумотлар ва ёзувлар киритган бўлса, унинг қилмиши ЖК 167 ва 209-моддала­рида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак.
Агар мансаб сохтакорлиги мансабдорлик жиноятининг субъ­екти бўлмаган бошқа шахслар билан иштирокчиликда содир этилган бўлса, башарти улар талон-торож жинояти иштирокчиси бўлмаса, бундай иштирокчиларнинг ҳаракатлари ЖК 228-мод­даси билан эмас, балки мазкур Кодекснинг 28, 209-моддалари би­лан квалификация қилиниши керак.
26. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-модда 3-қисмида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қи­лишнинг қуйидаги:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилганда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.
Шу модданинг 3-қисми "а", "б", "в" бандларида кўрсатилган белгилар юқорида кўриб чиқилган босқинчиликни квалификация қилиш таркиби белгилари билан ўхшашдир (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг).
27. ЖК 167-моддаси 3-қисмидаги талон-торож қилишни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиш ўзлаштириш ёки растрата орқали содир этишнинг квалификация қилиш туридир.
Компьютер воситалари инсоният томонидан эришилган энг улкан ютуқлардан бири бўлиб, ҳозир ҳеч қайси ташкилот, муас­саса ва корхоналар уларсиз фаолият юритмайди. Компьютер во­ситалари ҳозирги вақтда илмий-техник жараёнда энг кенг ривож­ланаётган соҳадир. ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” бандида барча компьютер воситалари эмас, балки улардан фойдаланиш жиноятчига ўзининг қасд мақсадларига эришишига ёрдам бера­диган қисмигина назарда тутилган.
28. Компьютер техникаси воситаларини иккита катта гу­руҳга ажратиш мумкин:
* аппарат воситалари;
* дастур воситалари.
Аппарат воситалари - бу маълумотларни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган техник воситалар. Уларга: шахсий компьютер (саноқ ва ахборот масалаларини ечиш жараёнида маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш учун мўлжалланган техник во­ситаларнинг йиғиндиси), периферия ускуналари (марказий про­цессорни бевосита бошқарувига кирмайдиган, ЭҲМнинг ташқи воситалари йиғиндисидир) ва машина ахборотларининг моддий ташувчилари (дискетлар, кассеталар, лазер дисклар ва бошқалар) киради.
Дастур воситалари - бу муайян натижага эришиш мақса­дида, компьютер ва аппарат воситаларини бошқаришга мўлжалланган маълумотлар ҳамда буйруқлар йиғиндисини ифода этувчи объектив шакл, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва улар ёрдамида шакллантириладиган аудио-визуал тасвирларни қайд этган моддий ташувчи материаллардир. Уларга қуйидагилар ки­ради:
* система дастурларидан иборат (операцион система ва тех­ник хизмат кўрсатиш дастурлари) дастурий таъминотлар (бошқарувчи ва қайта ишловчи дастурлар йиғиндиси), қўшимча дастурлар (муайян турдаги масалаларни ечишга мўлжалланган дастурлар, масалан, матн муҳаррирлари, антивирус дастурлари ва ҳоказо), шунингдек, жиҳоз дастурлари (дастурлаш тилларидан иборат дастурлаш системалари: Turbo C, Microsoft Basic ва бошқалар) ҳамда таржимонлар - (алгоритмик ва белгили тил­лардан машина кодларига автоматик таржимани таъминлайдиган дастурлар йиғиндиси);
* фойдаланувчи ва компьютер эгасининг машина маълу­мотлари.
Компьютер техникасининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бир вақтда фойдаланилади ва алоҳида ишлатилиб бўлмайди, чунки улар махсус яратилган ва бир-бирини тўлдириб туради.
29. Компьютер техника воситаларидан фойдаланиш, мулкни ўзлаштириш учун зарур бўлган (масалан, товар-транспорт юк хати) қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш, ташкилот ҳисоб-рақа­мидан айбдорнинг ҳисобига пул ўтказиш учун тармоқ компьютер воситаларидан фойдаланиш шаклида ифодаланади.
30. Компьютер техникаси воситаларидан қалбаки ҳужжат­ларни ёки бошқа ижтимоий хавфли қилмишларни содир этишда фойдаланилса, унда бу ҳаракатлар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди таркибини тўлиқ қамраб олмайди ва жиноятларнинг мажмуи қоидаси бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилинади.
Агар мансабдор шахс ўзи содир этган ўзлаштириш ёки рас­тратани енгиллаштириш ёки яшириш мақсадида компьютер тех­никаси воситаларидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумотлар киритган бўлса, унда қилмиш, бошқа оғирлашти­рувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 209-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
31. Шуни қайд этиш лозимки, гуруҳ томонидан содир этилган талон-торож қилишларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Чунки ушбу жиноят махсус субъект (мансабдор шахс ёки масъул мансабдор шахс) томонидан содир этилиши мумкин, мансабдор ҳисобланмайдиган, шунингдек, мулк ишониб топширилмаган ёки бошқарувига берилмаган, лекин талон-торож қилишда иштирок этган шахслар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди (жиноят мансабдор шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлигига боғлиқ равишда) ЖК 28-моддасига ҳавола этиш орқали квалифи­кация қилинади. Бироқ, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) томонидан жиноят уюшган гуруҳ таркибида ёки унинг манфаатлари йўлида содир этилган бўлса, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) билан бирга бундай гуруҳнинг барча иштирокчилари Жиноят кодексининг анча оғирроқ жавобгар­ликни назарда тутувчи 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан жавобгарликка тортилиши лозим. Ҳукмнинг баён қисмида ҳар бир айбланувчига нисбатан барча моддалар ва барча белгилар бўйича қилмиш тўлиқ квалификация қилиниши лозим.
32. Агар жиноят туфайли келтирилган моддий зарар тўлиқ ра­вишда қопланса, айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жавобгарлик қўлланилмайди (ЖК 167-модда 4-қисми). Бироқ судлар, иш бўйича моддий зарар умуман қоплан­маган ёки қисман қопланган бўлса ҳам, ҳукмда бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга ҳақли.
Етказилган зарар қопланган тақдирда апелляция, кассация, на­зорат инстанцияси суди, моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш жазо­сини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шарт. Жиноят оқибатида етказил­ган моддий зарар озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилин­ган шахс томонидан ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қоплан­ган тақдирда кассация, назорат инстанцияси суди бу жазо турини ЖК 61, 62 моддаларида назарда тутилган қоидаларга асосан бошқа жазо тури билан алмаштиради. Агар моддий зарар қоплан­ган кунга қадар ўталган жазо муддати бошқа жазо тури учун қонунда белгиланган энг кўп миқдордан ошган бўлса, суд жазони ўталган деб ҳисоблайди ҳамда маҳкумни дарҳол қамоқдан озод қилади.
33. Суд-тергов органлари шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, шарҳланаётган модданинг 4-қисмида мустаҳкамланган қоида тугалланмаган жиноятга ҳам, башарти зарар билан боғлиқ оқибатлар келиб чиққунга қадар жиноятнинг олди олинган бўлса, татбиқ этилади. Ушбу қисмда келтирилган ҳолатлар тенг ра­вишда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жа­зони олдин ўтаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
34. Шарҳланаётган жиноят бир неча шахслар иштирокида со­дир этилиб, келтирилган зарар биттаси ёки уларнинг бир нечтаси томонидан тўлиқ қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо чораси барча иштирокчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Агар шарҳланаётган жиноят бошқа ижтимоий хавфли қил­мишлар билан биргаликда содир этилган бўлса, суд учун ЖК 167-моддаси 4-қисми бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш со­дир этилган бошқа жиноятларга нисбатан, уларни содир этганлик учун қонун билан муқобил жазо чоралари назарда тутилган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо турини қўллаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини муҳокама қилиш учун зарурдир.
35. Судлар шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, иқти­содиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан озодликдан маҳрум қи­лиш билан боғлиқ бўлмаган моддий зарарни қоплаш жазо турини қўллаганда, агар жавобгар жарима тўлашдан ёки ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товласа, ушбу жазоларни қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазо турлари билан алмштириши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish