I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Қонуннинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайдиган даражада бузилганлигини кўрсатиш



Download 2,52 Mb.
bet118/144
Sana30.04.2022
Hajmi2,52 Mb.
#598526
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144
Bog'liq
Фуарол~1

379-модда. Қонуннинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайдиган даражада бузилганлигини кўрсатиш
Апелляция, кассация, назорат инстанцияси судлари ишни кўрган суд томонидан йўл қўйилган қонунни бузиш ҳоллари ҳал қилув қарорини бекор қилишга, ўзгартиришга ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқаришга асос бўлмайди деб топса, бу ҳақда ажримда, қарорда ёки хусусий ажримда кўрсатиши керак.
380-модда. Назорат инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Назорат инстанцияси судининг ажримда ёки қарорда баён қилинган кўрсатмалари мазкур ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ишни назорат тартибида кўраётган суд ишни янгидан кўриш учун судга юборганда, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, бир далилнинг бошқасидан устунлиги ҳақидаги, шунингдек иш янгидан кўрилганида қандай қарор чиқариш мумкинлиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас.
381-модда. Апелляция, кассация ва назорат инстанциялари судлари ажримининг (қарорининг) қонуний кучи
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг ажрими (қарори) чиқарилиши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради.
382-модда. Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд ажримининг ва қарорининг кўчирма нусхаларини юбориш
Тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномасига кўра, уларга апелляция, кассация ва назорат инстанциялари суди ажримининг ёки қарорининг кўчирма нусхаси имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Суд мажлисига келмаган тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция, кассация ва назорат инстанциялари суди ажримининг ёки қарорининг кўчирма нусхаси ажрим ёки қарор чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
44-боб. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш
383-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш ҳуқуқи ва муддати
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан йигирма кун ичида апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин.
Кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят (протест) шикоят (протест) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддаси қоидалари асосида ҳал этилади.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish