I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш



Download 2,52 Mb.
bet117/144
Sana30.04.2022
Hajmi2,52 Mb.
#598526
TuriКодекс
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   144
Bog'liq
Фуарол~1

377-модда. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарорининг, ажримнинг ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Агар:
1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда ёки тааллуқлилик тўғрисидаги қоидалар бузилган ҳолда кўрилган бўлса;
2) иш суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинмаган шахслардан бирор-бири йўқлигида кўрилган бўлса;
3) иш кўрилаётганида иш юритилаётган тилга доир қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилган бўлса;
5) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса;
6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор судья томонидан имзоланмаган ёки ишни кўрган ва ҳал қилган судьялардан (судьядан) бошқа судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса;
7) ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса ёки у имзоланмаган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилиниши мумкин.
378-модда. Апелляция, кассация, назорат инстанцияси ажримининг (қарорининг) мазмуни
Апелляция, кассация, назорат инстанцияси судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) ажрим ёки қарор чиқарилган сана ва жой;
2) ажрим ёки қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;
3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
4) иш кимнинг шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганлиги;
5) шикоят қилинган ёки протест келтирилган суд ҳужжатининг номи ва унинг қисқача мазмуни;
6) шикоятда ёки протестда баён этилган важлар, тақдим этилган материалларнинг қисқача мазмуни, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикри;
7) апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди хулосага келишига асос бўлган сабаблар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари;
8) қарорнинг хулоса қисми.
Ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилган тақдирда, кассация ёки назорат инстанцияси суди ишни янгидан кўрганда қайси ҳолатлар аниқланиши зарурлигини, қайси далиллар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунингдек иш топширилаётган суд бошқа қандай ҳаракатларни бажариши лозимлигини кўрсатиши шарт.
Суд шикоятни (протестни) рад қилса, қайси сабабларга кўра шикоят ёки протестдаги важларни нотўғри деб ёки қарорни бекор қилиш, ўзгартириш ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқариш учун асос бўлмайди деб топганлигини ҳам ўз ажримида ёки қарорида кўрсатиши шарт.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish