I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

давр харажатларига
киритиладиган харажатлар: 
а) сотиш харажатлари; 
б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар); 
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар; 
- хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки 
зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг 
молиявий фаолияти бўйича харажатлари: 
а) фоизлар бўйича харажатлар; 
б) хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари; 
в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш; 
г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар. 
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар 
уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади: 
- ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб 
ташланган ҳолда); 
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; 


145 
- ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
- асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар 
амортизацияси; 
- ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 
Сотиш харажатлари, ташкилотни бошқариш бўйича умумий харажатлар (маъмурий 
харажатлар), бошқа операцион харажатлар, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва 
фавқулодда зарарлар - маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш харажатларига 
киритилмайди. Маҳсулотлар таннархига киритиш усули бўйича ишлаб чиқариш харажатлари 
тўғри ва эгри харажатларга бўлинади. Тўғри харажатлар - бу дастлабки ҳужжатларга асосан 
маълум турдаги маҳсулотлар ёки ишлар таннархига бевосита киритиладиган харажатлар 
(уларни тайёрлаш ёки бажариш билан боғлиқ) ҳисобланади. 
Эгри харажатлар - бир неча турдаги маҳсулотлар тайёрлаш билан боғлиқ бўлгани учун 
(энергия, сув, буғ ва бошқа харажатлар), бу харажатлар маҳсулотлар турлари орасида аниқ 
тақсимлаш базасига пропорционал равишда тақсимланади. Чиқарилаётган маҳсулотлар 
сонига қараб харажатлар - ўзгарувчан ва шартли-доимий харажатларга бўлинади. 
Ўзгарувчи харажатларга - маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми динамикасига 
пропорционал ўзгарувчи харажатлар киради. Буларга: хом-ашё ва асосий материалларга 
харажатлар, асосий ишлаб чиқариш ишчиларига меҳнат ҳақи харажатлари, шу меҳнат 
ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқалар киради. 
Шартли-доимий, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сонининг кўпайиши ёки камайиши 
вақтида бу харажатлар абсолют катта-кичиклиги доимий ёки жуда оз даражада ўзгарган 
ҳолда қолади (амортизация, ижара ҳақи ва ишлаб чиқаришни бошқаришга тааллуқли бошқа 
харажатлар). Маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичида ишлаб чиқариши 
цехларнинг бошқарув ходимлари меҳнат ҳақлари ва бошқа харажатлар ўзгармай қолади, 
аммо ишлаб чиқаришнинг ўсиши янги станокларни харид қилишни, янги цехларни ишга 
туширишни талаб қилади, бу билан уларни бошқариш харажатларни кўпайишига олиб 
келади. 
Шартли-доимий харажатларишлаб чиқариши суръатларнинг ўсишида маҳсулотлар 
таннархини пасайишига асосий омил бўлиб хизмат қилади. Харажатлар таркиби бўйича улар 
бир турли (бир элементли), (материал, меҳнат ҳақи ва бошқалар) ва комплексли, бир неча 
элементлардан ташкил топган (умум ишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва 
бошқалар). 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish