5.2. Ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни амалга ошириш тартиби
Корхоналар банкда очилган ҳисоб-китоб счётлари орқали нақд пулсиз кўринишида
ҳисоблашишларни амалга оширадилар.
Нақд пулсиз ҳисоблашишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013
й. 3 июньда 2465-сон билан рўйхатга олинган ”Ўзбекистон Республикада нақд пулсиз ҳисоб-
китоб тўғрисидаги” Низом билан тартибга солинади.
Ҳисоб-китоб счётидаги барча операциялар счёт эгасининг розилиги билан амалга
оширилади. Тўлов (банк) ҳужжатлари тасдиқланган шаклда бўлиши керак. Буларга; чеклар,
тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси, инкассо топшириқномаси киради.
Корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан нақд пуллар иш ҳақи, пенсия, хизмат сафарлари,
хўжалик харажатлари, нафақа, касаллик варақасини тўлаш учун олинади.
Ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларни ўчириш қуйидаги ҳолатларда бўлиши мумкин:
- вақтида тўланмаган солиқ ва бюджетга бошқа тўловлар бўйича солиқ органларининг талаби
билан;
- суд ижрочилари талаби билан.
Нақд пулсиз ҳисоблашишлар қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин; тўлов
топшириқномалари ёки аккредитив ҳисоблашишлар. Ҳисоблашишлар қайси шаклда амалга
ошириши тўловчи ва тўлов олувчи шартномада алоҳида кўрсатадилар. Агар корхонанинг
счётидаги пул маблағлари тўлов учун етишмаса банк корхонани № 2 картотекага ўтказади ва
бу билан корхонани ўз маблағларини мустақил ишлатиш ҳуқуқини чеклаб қўяди.
Бу ҳолда ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларини ўчириш қонунда белгиланган тартибда
амалга оширилади.
Корхона ҳар куни ёки банк томонидан кўрсатилган вақтда ҳисоб-китоб счётидан банкдан
кўчирма олади. Унда операциялар мазмуни шартли кодлар билан алмаштирилади. Кўчирма
ҳисоб-китоб счётида бўлиб ўтган операциялардан кейин берилиб, кўчирмага исботловчи
ҳужжатлар бириктириб қўйилади.
Шуни назарда тутиш керакки, банк корхона олдида қарздор бўлиб ҳисобланади, чунки у
корхонанинг пул маблағларини ўзида сақлаб, ўз айланмаларида корхона пулидан
фойдаланилади.
68
Банк кўчирмаси бухгалтер томонидан текширилиб, қалам билан корреспонденция
счётларни ёзиб қўяди. Банк кўчирмасида тузатиш, бўяб ёзиш, ўчириш бўлиши мумкин эмас.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларнинг ҳисоби, уларнинг ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси миллий валютасида 5110 ”Ҳисоб-китоб" счётида олиб борилади. 5110
счётнинг хўжалик операциялари натижасида пул маблағлари бошқа счётлар кредитидан
келиб тушган кредитида эса ҳисоб-китоб счётидан бошқа счётлар дебетига пул
маблағларининг ўчирилиши акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счёти билан бошқа счётлар ўртасида тез-тез учраб турадиган
корреспонденциялари:
N
Хўжалик операциялари мазмуни
Счётлар
корреспонденцияси
Дебет
Кредит
1 Ижарага берилган асосий воситалар ижара ҳақи келиб тушди
5110
4810, 4820
2 Кредитга сотилган товарлар учун пул келиб тушди
5110
4710
3
Маҳсулот (товар, иш, хизмат), асосий воситалар ва бошқа активларни
сотишдан келиб тушган пул маблағлари
5110
4010
4 Кассадан ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари топширилди
5110
5010
5 Хорижий валюта сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди
5530
5110
6 Олинган бўнаклар суммаси
5110
6310-6390
7 Мол етказиб берувчиларга бўнак тўланди
4310
5110
8
Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа,
мукофот ва шу кабиларни бериш учун)
5010
5110
9 Мол етказиб ва берувчи пудратчилар олдидаги қарзлар қопланди
6010
5110
10 Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар қопланди
6410
5110
11 Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларнинг қопланиши
6510 - 6530
5110
12 Таъсисчиларга ҳисобланган дивидендларнинг тўланиши
6610
5110
13 Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши
6810-6840
5110
14 Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши
6950
5110
15 Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши
6920
5110
16 Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди
6910, 6950
5110
Нақд пулсиз шалкда банк операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган банк
тўлов ҳужжатлари:
Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан
олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.
Тўлов топшириқномалари билан товарлар, ишлар, ҳужжатлар учун ва бошқа тўловлар
бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг депозит счётида маблағлар мавжуд
бўлгандагина қабул қилинади, агарда банк счёти бўйича шартномада бошқаси кўзда
тутилмаган бўлса.
69
ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №___
Сана
Тўловчи
Тўловчининг СТИР
Дебет
Тўловчи счёти
Тўловчининг коди
Тўловчининг
Банки
Сумма
Олувчининг
Номи
Олувчининг СТИР
Кредит
Олувчининг счёти
Олувчининг коди
Олувчининг
Банки
Сумма ёзув билан
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
М.Ў.
Банк
Текширилди
Мақулланди
Ўтказилди
Мемориал ордер.
Банк тўловчи бўлиб чиққан ва мемориал ордерлар ишлатилган ҳолларда, улар банк
раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдиқланади, бошқа ҳолатларда
мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг
имзоси билан тасдиқланади.
Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўғрилиги бўйича
жавобгарлик банкнинг раҳбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.
Банклар мемориал ордерлардан фуқароларнинг, олиб бораётган тадбиркорлик
фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ёзма топшириқномалари бўйича нақд пулсиз пул
маблағларини ўтказишни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.
Бунда, топшириқнома бўйича тўлаш амалга оширилгандан сўнг мемориал ордер билан бирга
банкнинг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.
70
МЕМОРИАЛ ОРДЕР №___
Сана
Тўловчи
Тўловчининг СТИР
Дебет
Тўловчи счёти
Тўловчининг коди
Тўловчининг
Банки
Сумма
Олувчининг
Номи
Олувчининг СТИР
Кредит
Олувчининг счёти
Олувчининг коди
Олувчининг
Банки
Сумма ёзув билан
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
М.Ў.
Банк
Текширилди
Мақулланди
Ўтказилди
Тўлов талабномаси.
Тўлов талабномаси (кейинчалик матнда - "талабнома") ўзида маблағ олувчини
тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўғрисидаги талаби акс
эттирилган пул-хисоб-китоб ҳужжатидир.
Талабнома юклаб жўнатилган товарлар учун, бажарилган ишлар учун, кўрсатилган
хизматлар учун, шунингдек томониар томонидан тузилган шартномада кўзда тутилган
бошқа тўловлар бўйича қўйилиши мумкин.
Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган
талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади.
ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ №___
Сана
Тўловчи
Тўловчининг СТИР
Дебет
Тўловчи счёти
Тўловчининг коди
Тўловчининг
Банки
Сумма
Олувчининг
Номи
Олувчининг СТИР
Кредит
Олувчининг счёти
Олувчининг коди
Олувчининг
Банки
Сумма ёзув билан
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
М.Ў.
Банк
Текширилди
Мақулланди
Ўтказилди
71
Инкассо топшириқномаси.
Инкассо топшириқномаси маблағ олувчининг банкка тўловчининг счётидан сўзсиз
тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги топшириғини англатади.
Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини қўя оладилар:
а) давлат солиқ хизмати органлари:
давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш
учун;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим
ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига
мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл
жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб
бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун;
савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар
томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган
тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Ўзбекистон
ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;
дебиторларнинг банк ҳисобварақларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма
далолатномасини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасини ундириш
учун;
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва
жарималарни ундириш тўғрисида;
в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар — ижро ҳужжатлари бўйича пул
маблағларини ундириш тўғрисида;
в
1
) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси
ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва
сув чиқариш хизмати учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқ
ўтказилган
маблағларни
қайтариш
учун
бюджет
ташкилотларининг
бюджет
ҳисобварақларига;
тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон
Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз
вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;
Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни
қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарздорларнинг миллий ва
чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига.
72
ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ №___
Сана
Тўловчи
Тўловчининг СТИР
Дебет
Тўловчи счёти
Тўловчининг коди
Тўловчининг
Банки
Сумма
Олувчининг
Номи
Олувчининг СТИР
Кредит
Олувчининг счёти
Олувчининг коди
Олувчининг
Банки
Сумма ёзув билан
Тўлов мақсади
Раҳбар
Бош бухгалтер
М.Ў.
Банк
Текширилди
Мақулланди
Ўтказилди
Do'stlaringiz bilan baham: |