I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


 Инвентаризация қилиш, унинг турлари ва ўтказиш қоидалари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

4.2. Инвентаризация қилиш, унинг турлари ва ўтказиш қоидалари 
Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган, яъни келиб тушган ёки берилган қийматлар, 
материаллар, пул маблағлари, тайёр маҳсулот ва бошқаларнинг сони ҳақиқатда олинган ёки 
берилган сонга шу қийматларнинг ҳисоб маълумотлари бўйича қолдиқлар миқдори эса 
уларни сақлаш жойларидаги ҳақиқий қолдиқларига тўғри келиши керак. Ваҳоланки, ҳисоб 
маълумотлари баъзиларда ҳақиқатга тўғри келавермайди. Бу қуйидаги сабаблар билан содир 
бўлиши мумкин: табиий қуриш, парланиш, тўкилиш, ҳисобдаги хатолар, моддий 
бойликларнинг бир навини бошқаси билан аралашиши, хилларни алмаштириш 
(пересортица), кам тортиш, суистеъмолликлар, ўғриликлар. 
Инвентаризация – ҳақиқий маблағлар ва молиявий мажбуриятлар қолдиқларини 
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан маълум вақтда рўйхатдан ўтказиш тушунилади. 
Инвентаризация ўтказиш тартиби “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” номли 19-
сон БҲМС билан белгиланади. 
Инвентаризацияни ўтказиш қуйидаги ҳолларда мажбурийдир: 


52 
- корхона мулки ижарага берилганда, давлат ёки муниципал корхонани сотиб олганда; 
сотилганда; уни акциядорлик жамиятига ёки ширкатлар жамиятига айлантирилганда; 
- моддий жавобгар шахслар алмашганда; 
- ўғриликлар ва суистеъмолликлар ҳамда қийматликларниг бузилиши ҳолатлари 
аниқланганда; 
- табиий офат, ёнғин, авария ёки бошқа фавқулотда ҳолатларда; 
- хўжалик субъекти тугатилганда; 
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 
октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари.
Хўжалик юритувчи субъектларда инвентаризация ўтказиш муддатлари 
4.1-жадвал 
№ 
Инвентаризация объекти 
Инвентаризация 
ўтказиш муддати 
Асос 

Товар-моддий захиралар 
Бир йилда камида 
бир марта 
"Товар-моддий захиралар" 
деб 
номланган 
4-сон 
БҲМСга мувофиқ 

Асосий воситалар 
Икки йилда камида 
бир марта 
"Асосий воситалар" деб 
номланган 5-сон БҲМСга 
мувофиқ 

Кутубхона фондлари 
Беш йилда бир 
марта 
"Асосий воситалар" деб 
номланган 5-сон БҲМСга 
мувофиқ 

Пул маблағлари ва пул 
ҳужжатлари, қатъий ҳисобот 
бланкалари 
Ойда бир марта 
“Инвентаризацияни 
ташкил этиш ва ўтказиш” 
деб 
номланган 
19-сон 
БҲМСга мувофиқ 

Ёнилғи-мойлаш 
материаллари, озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
Ҳар чоракда 
“Инвентаризацияни 
ташкил этиш ва ўтказиш” 
деб 
номланган 
19-сон 
БҲМСга мувофиқ 

Қимматбаҳо металлар 
Тармоқ йўриқномаларига 
мувофиқ инвентарланади 
Инвентаризация ўтказиш учун корхона раҳбари буйруғи билан инвентаризация 
комиссияси тузилади ва албатта бош бухгалтер қатнашади. Комиссияга корхона раҳбари ёки 
унинг муовини бош этиб тайинланади. 
Корхона раҳбари буйруғи билан инвентаризация вақти, объектлар ва ўтказиш қоидалари 
белгиланади. 
Инвентаризация ўтказишдан олдин тайёргарлик ишлари олиб борилади. Инвентаризация 
бошланишидан олдин ҳамма дастлабки ҳужжатлар бухгалтерияда ишлови тугалланган, 
ҳамма товар-материал қийматликлар номлари, нави бўйича алоҳида-алоҳида жойлаштириши 
керак бўлади. Моддий жавобгар шахслар комиссияга тилхат бериб, барча дастлабки 
ҳужжатлар бухгалтерияга топширилганлиги, келиб тушган қийматликлар ҳисобга 
олинганлиги, харажатга чиқарилганлиги тўғрисида маълумот беради. 
Инвентаризация қийматликларнинг ҳар бир сақлаш жойи ва албатта моддий жавобгар 
шахс қатнашувида ўтказилади. Инвентаризация вақтида операциялар тўхтатилади. 
Барча моддий бойликлар, албатта, санаш, тортиш ёки ўлчаш йўли билан текшириб 
чиқилади. Сони жиҳатидан кўп бўлган материал қийматликлар танлаб текшириш йўли билан 
ўрганиб чиқилади. 


53 
Аниқланган ва ҳисоблаб чиқилган қийматликлар ҳақидаги маълумотлар барча 
инвентаризация комиссияси аъзолари томонидан изоҳланадиган инвентаризация рўйхатига 
ёзиб қўйилади. Моддий жавобгар шахс, рўйхатда келтирилган барча қийматликлар унинг 
қатнашувида текширилганлиги, уларни унинг жавобгарлигида сақловга қабул қилинганлиги 
ва комиссияга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат беради. Инвентаризация ўтказиб 
бўлингандан кейин бу ҳужжатлар бухгалтерияга уларнинг ҳақиқий қолдиқларини ҳисоб 
маълумотларидаги қолдиқларига солиштирилади. Бу ҳужжатга комиссия аъзолари ва моддий 
жавобгар шахс имзо чекадилар. 
Инвентаризация ўтказиш ва бошқа текширувлар натижасида қийматликларнинг ҳақиқий 
қолдиқлари билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлари ўртасида аниқланган фарқлар 
қуйидагича тартибга солинади: 
- асосий воситалар, материал қийматликлар, пул маблағлари ва бошқа мулклар меъёридан 
ортиқча чиқса, у ҳолда улар корхона ҳисобига қабул қилинади ва молиявий натижаларга 
олиб борилади. Ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахс аниқланади; 
- табиий йўқотиш меъёрлари чегарасидаги йўқотишлар корхона раҳбари буйруғи билан 
ҳисобдан чиқарилиб, ишлаб чиқариш харажатларига олиб борилади; 
- меъёридан ортиқча ва бузилишлардан олинган талофатлар айбдор шахслар ҳисобига 
ёзилади; 
- меъёридан ортиқча ва бузилишлардан олинган талофатлар айбдор шахслар 
аниқланмаган бўлса ишлаб чиқариш, муомала харажатларига ёзилади. 
Ивентаризация натижалари инвентаризация бўлиб ўтган ойнинг бухгалтерия ҳисоби ва 
ҳисоботига, йиллик инвентаризация – йиллик молиявий ҳисоботда акс эттирилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish