I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

13.5. Товарларни ҳисобга олиш 
Савдо корхоналарида товарларни қабул қилишда мол етказиб берувчининг илова 
ҳужжатларига савдо корхонасининг муҳри ва моддий-жавобгар шахснинг имзоси билан 
расмийлаштирилади. Улгуржи савдода товарлар ҳисоби сотиб олиш баҳоларида олиб 
борилади. 
Мисол
. Мол етказиб берувчилардан товарлар келиб тушди - 20 минг сўм. Савдо устамаси 
- 20%, яъни 4 минг сўм, демак сотиш баҳоси 24 минг сўм. 
Счётларда бу операция қуйидагича тақсимланади: 
- товарларнинг келиб тушиш: 
Дт 2910 ”Омбордаги товарлар” - 20 минг сўм 
Кт 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” - 20 
минг сўм 
- товарларни сотишда: 
Дт 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 24 минг сўм 
Кт 9020 ”Товарларни сотишдан даромадлар” - 24 минг сўм 
- сотилган товарларни ҳисобдан чиқариш: 
Дт 9120 ”Сотилган товарларнинг таннархи” - 20 минг сўм 
Кт 2910 ”Омбордаги товарлар” - 20 минг сўм 
Ҳисобот даври охирида даромад счётининг ёпилиши: 
Дт 9020 ”Товарларни сотишдан даромадлар” - 24 минг сўм 


169 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 24 минг сўм 
Ҳисобот даври охирида товарларнинг таннархи счётининг ёпилиши: 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 20 минг сўм 
Кт 9120 ”Сотилган товарларнинг таннархи” - 20 минг сўм 
Молиявий натижа аниқланади ва счёт ёпилади: 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” – 4 минг сўм 
Кт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” - 4 минг сўм 
Чакана савдо ташкилотларида, одатда, товарлар ҳисоби сотиш баҳоларида олиб борилади, 
шунинг учун савдо устамаси 2810 ”Савдо устамаси” счётининг кредитида кўрсатилган. 
Чакана савдода товарларни сотиш ҳисоби. 
Чакана савдода сотилган товарларнинг таннархини аниқлаш ўзига хос хусусиятларга эга. 
Чакана савдо асосан халққа товарларни сотиш билан шуғулланиб, сотилган товарларнинг 
ҳақиқий таннархини аниқлаш қийин бўлади, айниқса бу ҳол майда товарлар сотадиган 
дўконларда учрайди. Шунинг учун чакана савдода товарларнинг келиб тушиши “Товарлар” 
счётининг дебетида сотиш қийматида ҳисобга олинади. Устама ҳисоби учун контрактив 
“Савдо устамаси” счётидан фойдаланилади, бу счётнинг кредитида келиб тушган 
товарларнинг устама қиймати акс эттирилади. Сотилган товарларга савдо устамаси суммаси 
ўртача фоиз бўйича қуйидаги формула орқали аниқланади. 
Ўр% = 
Бошланғич савдо устамаси салдоси+келиб тушган товарлар савдо устамаси 
Ҳисобот даврида товар айланмаси+давр охирига товарлар қолдиғи 
Мисол
: 2019 йил 1 сентябр куни “Диёра” дўконининг счётлардаги товарлар қолдиғи 
сотиш баҳосида 180 000 сўмни ташкил қилди. Савдо устамаси 27 000 сўм. Сентябр ойида 
қуйидаги операциялар бўлиб ўтди: 
а) Мол етказиб берувчилардан 480 000 сўмлик товарлар харид қилинди, шундай савдо 
устамаси 84 000 сўм 
Дт 2920 ”Чакана савдодаги товарлар” – 480 000 сўм 
Кт 6010 ”Тўланадиган счётлар” – 396 000 сўм 
Кт 2980 ”Савдо устамаси” – 84 000 сўм 
б) Товарлар нақд пулга сотилди, суммаси 440 000 сўм 
в) ўртача фоизни ҳисоблаш: 


27 000 +84 000 

1 110 000 
= 16,8% 
440 000 + 220 000 
660 000 
Сотилган савдо устамаси суммасини аниқлаймиз: 
440 000 × 16,8% = 73 920 сўм 
440 000 – 73 920 = 366 080 сўм 
Дт 2980 ”Савдо устамаси” – 73 920 сўм 
Дт 9120 ”Сотилган товарларнинг таннархи” – 366 080 сўм 
Кт 2920 ”Чакана савдодаги товарлар” - 440 000 сўм 
д) сотиш счётининг ёпилиши: 
Дт 9020 ”Товарлар сотишдан даромад” – 440 000 сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” – 440 000 сўм 
е) таннарх счётининг ёпилиши: 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” – 366 080 сўм 
Кт 9120 ”Сотилган товарлар таннархи” – 366 080 сўм 


170 
Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита бўғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари,бошқа 
операцион харажатларга таълуқли 9410-9430 ”Давр харажатлари” счётида олиб борилади. Бу 
счётнинг дебетида ой давомида савдо ташкилотининг харажатлари тўпланади. Ой охирида 
бу харажатлар қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ёпилади. 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” 
Кт 9410-9430 ”Давр харажатлари” 
Тижорат дўконларида, сотиш учун халқдан олинган товарлар ҳисоби балансдан ташқари 
004 ”Комиссияга қабул қилишган товарлар” счётида олиб борилади. Қабул қилишда 
товарлар қиймати бу счётнинг дебетида, товарлар сотилганда эса бу счётнинг кредитида 
ифодаланади. Товарларни сотишга топширган корхоналар комитент деб аталади. Ҳар бир 
комитентга 
комитент 
карточкаси 
очилиб, 
олинган 
товарларга 
накладной 
расмийлаштирилади. Сотиш баҳосида сотилган товарларга бухгалтерия ўтказмаси берилади: 
Дт 5010 ”Миллий валютадаги пул маблағлари” - 24 минг сўм 
Кт 9020 ”Товарлар сотишдан даромадлар“ - 4 минг сўм 
Кт 6990 ”Бошқа мажбуриятлар” - 20 минг сўм 
Кассадан комитентга берилди: 
Дт 6990 ”Бошқа мажбуриятлар” - 20 минг сўм 
Кт 5010 ”Миллий валютадаги пул маблағлари” - 20 минг сўм 
Дўкон даромади қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан ифодаланади: 
Дт 9020 ”Товарларни сотишдан даромадлар” - 4 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 4 минг сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish