I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

ёқилғиси ва газ 
ишлатганлик учун 
олинадиган солиқ 
ҳисобга олинган 
қиймати 
став-
каси 
сум-
маси 
став-
каси 
сум-
маси 
ставк
аси 
сум
мас
и 









10 
11 
12 
13 
Жами тўлашга:
Раҳбар __________________ 
Бош бухгалтер _____________ 
М.Ў. 
Товарни бердим ________________ 
(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси) 
Олдим __________________ 
(сотиб олувчи ёки ваколатли вакилнинг имзоси) 
20__ йил «___» ______________даги 
_____-сонли ишончнома бўйича 
__________________________________

(Товар олувчининг Ф.И.О.)
9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан 
даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётларининг 
кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар 
бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини 


167 
ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот 
даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 
“Бошқа кечиктирилган даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
Маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан 
даромадлар”, 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатишдан даромадлар” счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади. 
Ҳисобот даврининг охирида 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”, 
9020”Товарларни сотишдан даромадлар”, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан 
даромадлар” счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади. 
Бошқа алоҳида счётларда асосий воситалар (9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”) 
ва бошқа активлар (9220 ”Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”)ни сотиш натижалари 
аниқланади ва ҳисобга олинади. Бозор иқтисодиёти корхоналар ўз маҳсулотларига турли хил 
кафолатлар беришади, агар харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулотларнинг сифати 
талабга жавоб бермаса, улар маҳсулотларни қайтариб юборишлари мумкин. Бу ҳолда 9040 
“Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини 
ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини 
ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет 
айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 “Сотилган 
товарларнинг қайтиши” счётининг дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли: пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан 
қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган счётлар билан - қайтарилган товарлар 
бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур 
товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича 
вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат 
солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли 
счётларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг 
кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи 
ТМЗларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва 
товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади. 
Дт 9040 ”Сотилган товарларнинг қайтиши” 
Кт5110 ”ҳисоб-китоб счёти” 
Агар харидорлардан пул маблағлари олинмаган бўлса, қайтарилаган товарлар бўйича 
бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммасига: 
Дт 9040 ”Сотилган товарларнинг қайтариши” 
Кт 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” 
Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи суммаларига: 
Дт 6410 ”Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар “ 
Кт 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти”ёки 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган счётлар” 
Қайтарилган маҳсулотлар ва товарлар таннархи суммасига: 
Дт 2810 ”Тайёр маҳсулотлар”ёки 2910 ”Товарлар“ 
Кт 9110 ”Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”ёки 
9120 ”Сотилган товарларнинг таннархи” 
Ҳисобот даври охирида 9040 ”Сотилган товарларнинг қайтиши” счёти қуйидагича 
ёпилади: 
Дт 9010 ”Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” 
Кт 9040 ”Сотилган товарларнинг қайтиши” 


168 
9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” счёти шартнома 
шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, 
хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх 
чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) 
фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт 
ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш 
бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 “Харидорлар ва 
буюртмачиларга берилган чегирмалар” счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган 
чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
Берилган чегирмалар суммаларига бухгалтерия ёзуви: 
Дт 9010 ”Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” 
Кт 9050”Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар” 
Мисол
. Корхона ўзининг маҳсулотларини сотишга шартнома тузди - 300 минг сўм ва 15% 
бўнак олди, яъни 45минг сўм. Олинган бўнак суммасига бухгалтерия ўтказмаси тузамиз: 
Дт 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти” - 45 минг сўм 
Кт 6310 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” - 45 минг сўм 
Ортиб юборилган товарларга счёт-фактурага асосан бухгалтерия ўтказмаси тузамиз: 
Дт 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 300 минг сўм 
Кт 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” - 300 минг сўм 
Олдиндан олинган бўнак суммасига: 
Дт 6310 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар” - 45 минг сўм 
Кт 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 45 минг сўм 
Харидорларнинг қолган қарзларини ҳисоб-китоб счётига ҳисобга олинганда: 
Дт 5110 “Ҳисоб-киоб счёти” - 255 минг сўм 
Кт 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 255 минг сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish