108. Колонна нима? ►Ҳарбий хизматчиларни олдинма-кетин турадиган сафи.
109. Юриш сафи нима? ►Бўлинмани колоннага тизилиши.
110. Бўлинма ҳисоб-китоб, текширишлари, кўрик ишлари учун қандай сафга тузилади? ►Ёйиқ сафга.
111. Командалар неча хил бўлади? ►Дастлабки ва дарров бажариладиган командалар.
112. “Сафлан” ёки “ Ростлан” командаси бўйича нима қилинади? ►Қад ростлаб турилади.
113. Команда берилмаса ҳам ҳарбий хизматчи қад ростлаб туриши мумкинми? ►Ҳа.
114. “Тўғрилансин” командасидан аввал қайси команда берилади? ► “Эркин”.
115. Ҳаракат қандай амалга оширилади. ►Қадам ташлаш ёки югуриш билан.
116. Қадам ташлаш ҳаракати минутига неча қадам тезлигида бўлади? ►110-120 қадам.
117. Қадам узунлиги қанча бўлади? ►70-80 см.
118. Югуриш ҳаракати минутига неча қадам тезлигида бўлади? ►165-180 қадам.
119. Югурганда қадамнинг узунлиги қанча бўлади? ►85-90 см.
120. Қадам неча хил бўлади? ►Оддий ва шаҳдам қадам.
121. Тантанали марш билан юрганда, ҳаракат чоғида саломлашганда, бошлиғининг олдига келганда ва кетганда, сафдан чиқилганда ва қайтилганда қандай қадам билан ҳаракатланилади? ►Шаҳдам қадам билан.
122. Шаҳдам қадам билан ҳаракат қилганда оёқнинг таги ердан қанча кўтарилади ? ►15-20 см.
123. Ҳаракат чоғида ўнг томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Ўнг оёқ билан.
124. Ҳаракат чоғида чап томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Чап оёқ билан.
125. Ҳаракат чоғида ортга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ? ►Чап оёқ билан.
126. Бош кийимли ҳолатда ҳарбийча салом берилганда ўнг қўл бош кийимга кўтариладими? ►Кўтарилади.
127. Бошлиқнинг “Салом ўртоқлар” деган саломига нима деб алик олинади ? ► “Ассалом”деб.
128. Мотоўқчи секциянинг ёйиқ сафи нима? ►Бир ёки икки шеренга.
129. Мотоўқчи секциянинг юриш сафи нима ? ►Бир ёки икки нафар колонна.
Do'stlaringiz bilan baham: |