1
И.А.Ҳасанов, П.Н.Ғуломов, А.А.Қаюмов
Ўзбекистон табиий географияси
(2 қисм)
Тошкент-2009
www.ziyouz.com kutubxonasi
2
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
И.А.Ҳасанов, П.Н.Ғуломов, А.А.Қаюмов
Ўзбекистон табиий географияси
(2 қисм)
Университетлар ва педагогика институтларининг
география, биология-география, тарих-география
мутахассисликлари учун қўлланма сифатида
тавсия этилади
Тошкент-2010
www.ziyouz.com kutubxonasi
3
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Илмий кенгашининг 2006 йил 6-сонли мажлиси қарорига мувофиқ нашрга
тавсия этилган.
Мазкур ўқув қўлланма курсидан тайёрланган ушбу «Ўқитувчи»
нашриётида 2007 йилда нашр қилинган “Ўзбекистон
табиий
географияси”нинг 2 –қисми бўлиб, унда Ўзбекистонда ландшафтларнинг
кенглик зоналари ва баландлик минтақалари, Ўзбекистонни табиий-
географик районлаштириш, мавжуд табиий географик кичик ўлкалар,
округлар, районлар ҳақ,ида, уларнинг табиати ва табиий бойликларидан
фойдаланиш, табиатини муҳофаза қилиш, экологик муаммолари тўғрисида
маълумотлар берилди.
Ушбу қўлланма университетлар география факультетларининг
талабалари учун мўлжалланган. Ундан педагогика университетлари,
институтлари
талабалари,
умумий
таълим
мактаблари
география
ўқитувчилари ва Ўзбекистон табиатини билишга қизиққан ҳар бир киши
фойдаланиши мумкин.
Маъсул муҳаррир: г.ф.н., доцент Зокиров Ш.С.
Тақризчилар:
1.
Тошкент
Давлат
Педагогика
университети
география
кафедрасининг мудири, г.ф.д., профессор Ҳ.Ваҳобов
2. Ўзбекистон Миллий университети География факультети
доценти, г.ф.н. А.Зайнутдинов
www.ziyouz.com kutubxonasi
4
Кириш
Ўзбекистон табиий географияси курси Ватанимиз олий ўқув
юртларида малакали географ мутахассисларни тайёрлашда муҳим ўрин
тутади. Ўз мазмуни ва моҳиятига кўра илмий-назарий, амалий ва таълимий
аҳамиятга эга бўлган бу курснинг ўрганилишидан мақсад географ
талабаларга Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурслари ҳақида кенг
маълумот бериш, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини кўрсатиш,
табиатдаги ички тафовутларни очиб беришдан иборат. Ушбу курс
талабаларда ўзлари яшайдиган она Ватанига, унинг гўзал табиати ва
табиий бойликларига нисбатан муҳаббат ва миллий ғурур туйғуларини
уйғотишда муҳим ўрин тутади. Бутун курс давомида табиатга ва унинг
бойликларига оқилона муносабатда бўлиш тамойиларига катта эътибор
берилади.
Ўзбекистон табиий географиясининг бу қисмида Ўзбекистонда
ландшафтларнинг кенглик зоналари ва баландлик минтақалари бўйича
табақаланиши, ўлканинг табиий бойликлари ва улардан оқилона
фойдаланиш, асосий геоэкологик муаммолари ва уларни ечиш йўллари
ҳамда Ўзбекистон ҳудудини табиий географик районлаштириш ҳақида
маълумотлар берилади. Ҳар бир табиий географик округнинг ўзига хос
хусусиятлари, экологик муаммолари баён қилинади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
5
Do'stlaringiz bilan baham: |