И. А.Ҳасанов, П. Н.Ғуломов, А. А.Қаюмов



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana25.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#303976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
O'zbekiston tabiiy geografiyasi. 2-qism (I.Hasanov, P.G'ulomov)

Округлар
асосан ҳудуднинг макроиқлими ўхшашлигига, геологик 
тузилишига ва табиий-тарихий жиҳатдан бир хиллигига қараб ажратилади. 
Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай Ўзбекистонда текислик кичик провинциясида 
4 та – Устюрт, Қуйи Амударё, Қизилқум, Қуйи Зарафшон, тоғ олди-тоғ 
кичик провинциясида 6 та – Ўрта Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, 
Мирзачўл, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона табиий географик округларини 
ажратадилар.
Округ тоғ олди-тоғ кичик провинциясида тоғ оралиғидаги ёки тоғ 
олдидаги ботиқларга (уларни ўраб турган тоғ ёнбағирлари билан бирга) 
ёки тоғ дарёси водийсига (уни ўраб турган тоғлари билан бирга) тўғри 
келади. Бинобарин, тоғ олди-тоғ округлари емирилиш (эрозия) ва 
аккумляцияси ўзаро боғлиқ бўлган тоғлар, тоғ олди ва тоғ оралиғидаги 
текисликлардан иборат бўлиб, ўзларига хос баландлик минтақалари билан 
ажралиб туради.
Текислик округлари
нисбатан йирик геоморфлогик бирликларда 
жойлашган. Улар бир-биридан рельефининг характери, геологик тузилиши 
ва неоген-тўртламчи 
даврлардаги геологик ривожланишидаги ўзига 
хослиги билан ажралиб турадилар. Ҳар бир т
екислик округида 
бутун 
майдонда макроиқлим шароити маълум даражада ўхшаш, геологик 
тузилиши ва жой таркиб топиш тарихи бир хил, тупроқ-ўсимлик қоплами 
озми-кўпми умумий хусусиятга эга бўлади. Текислик округлари асосан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


22
ҳудуд макроиқлимининг ўхшашлигига, геологик тузилиши ва табиий-
тарихий жиҳатдан бир хиллигига асосланиб ажратилади.
Районлаштириш таксономик бирлигининг 6-поғонаси табиий 
географик 
район.
Тоғ олди-тоғ округларида водийлар ва уларни ўраб турган тоғ 
тизмалари жойланишининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг баландлиги, 
ёнбағирларининг экспозицияси округ ичида ички фарқланишларга сабаб 
бўлади. Тоғ олди-тоғ ҳудудларида район геоморфлогик ва иқлимий 
жиҳатдан бир хил бўлган округнинг қисмлари бўлиб, улар бир-биридан 
литологик тузилиши, баландлик минтақаларининг ўзига хослиги билан 
фарқ қилади. Табиий географик район тоғ олди-тоғ окургларида тоғ этаги 
пролювиал ва аллювиал текисликларга уларга туташган тоғ ёнбағирлари 
билан ёки водийнинг бир қисмини ўраб турган тоғлари билан бирга, ёки 
тоғ дарёси ҳавзасига, кўл ботиғи ҳавзасига тўғри келади.
Текислик округларида районлар асосан геологик-геоморфологик ва 
иқлимий хусусиятларига қараб ажратилади. Шунинг учун ҳар бир 
текислик табиий географик район бир биридан геолого-геоморфологик 
тузилиши ва иқлимий жиҳатдан ажралиб туради. Бироқ табиий районлар 
ажратилганда, биринчи галда, иссиқлик ҳамда намни сақлаб турадиган ва у 
билан боғлиқ бўлган барча бошқа оқибатларга сабаб бўладиган рельеф 
хусусияти асос қилиб олинади. Районлар ландшафт хариталари асосида 
www.ziyouz.com kutubxonasi


23
ажратилади. Шунинг учун табиий район ландшафтларнинг муайян 
мажмуасидан иборат бўлади.
Л.Н.Бабушкин ва Н.А.Когай ЎЗбекистонда текислик округларида 
15 та, тоғ олди ва тоғ округларида 25 та табиий географик районни 
ажратганлар. Уларда жами 66 та ландшафт хиллари ажратилган (1964). 
Шундан 61 таси текислик (чўл) ландшафтлари, 23 таси паст тоғ ва тоғ олди 
(адир), 5 таси ўртача баландликдаги тоғ, 6 таси баланд тоғ (яйлов) 
ландшафтларидан иборатдир.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish