XVII боб. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МУАММОЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
17.1. Корпоратив бошқарувнинг миллий моделини шакиллантириш
Турли мамлакатларда корпорацияларни бошқариш таркибий корпоратив муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик асослари, муайян мамлакатда юзага келган хар турли бошқарув таркиби каби омиллар билан белгиланади. Ҳар бир мамлакатда корпорацияларни бошқариш таркиби уни бошқа мамлакатлар таркибидан фарқлаб турадиган маълум бир элементларга эга. Тадқиқотчилар корпорацияларни бошқаришнинг асосий учта модели: инглиз-америка модели, немис модели ва япон моделини ажратиб кўрсатади. Дастлабки икки модел ривожланган капитал бозорларида ҳукмронлик қилади. Инглиз-америка моделини кўриб чиқишда унинг шахсий жамғармаларни фонд бозори орқали ҳаракатга солиш даражасининг юқорилиги, капиталнинг компаниялар ва тармоқлар орасида осон кўчиб ўтиши, шунингдек, компанияларнинг ахборот жиҳатидан очиқлик даражаси юқорилиги каби асосий афзалликларни ажратиб кўрсатиш зарур.
Моделнинг камчиликлари сифатида асосан қисқа муддатли мақсадларга йўналтирилганлик, инвестиция лойиҳалари даромадлилигига талабларнинг қаттиқлиги ва ҳ.к.ни кўрсатиш мумкин. Немис моделиниг афзалликлари узоқ муддатли стратегияга мойиллик, компаниялар молиявий барқарорлигининг юқорилиги ҳисобланади. Камчиликлар эса майда акциядорлар ҳуқуқларига эътибор қаратмаслик, ахборотнинг очиқлик даражаси пастлигидан иборат. Корпоратив бошқарув миллий моделининг шакиллантириш истиқболларини баҳолашда реал ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таҳлилига таяниш лозим. Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг мавжуд классик моделлари элементларини қамраб олган ўзининг ўзига хос модели шакилланмоқда.
Амалда Ўзбекистонда ҳозирга пайтда расман барча анъанавий моделларнинг тарқоқ ҳолдаги таркибий қисмлари мавжуд: нисбатан майдалаб юборилаган мулк (бироқ ноликвид бозор ва кучсиз институтуционал инвесторлар), назорат ва мулкни бир ерга тўплашнинг яққол барқарор тенденциясини (бироқ тўғри келадиган молиялаштириш ва самарали мониторингсиз), ҳар хил турдаги мураккаб корпоратив таркиблар шакилланиши (бироқ бирон –бир турга мойиллик йўқ). Қуйидаги тенденцияларни ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин.
молия- саноат гуруҳларининг гуркираб ривожланиши билан Ўзбекистонда япон модели- банк назорати ва молиялаштиришга асосланган, нисбатан ёпиқ модел томон бурилиши рўй берди;
инглиз-америка модели билан ўхшашликлар қайд этилди: моделда ҳам биринчи навбатда компания қийматини, унинг қисқа муддатли истиқболдаги фойдасини оширишга йўналтирилган фаолият рағбатлантирилади;
бошқарув тизимининг юқори мослашувчанлиги қўллаб-қувватлаш, компанияларнинг ташқи муҳит, янгиликлар ва рискка мослашувига йўналганликни ҳам қайд этиш мумкин.
Шу тариқа, Ўзбекистонда шундай вазият юзага келадики, бу ерда корпоратив бошқарув тизимларининг биронта тури етакчилик қилмайди, корпоратив бошқарув миллий модели эса энди шакилланиш босқичида турибди.
Умуман Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий моделини ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш зарур:
корпорациялардан мулкни қайта тақсимлаш узлуксиз жараёни;
кўплаб инсайдерларнинг (менежерлар ва йирик акциядорлар) корпорация активларининг “чиқариш” ва молиявий оқимлар назорати билан боғлиқ ўзига хос мотивациялари;
корпоратив бошқарув анъанавий “ташқи” механизмлари суст ёки ғайриодатий роли (қимматли қоғозлар бозори,банкрот, корпоратив назорат бозори);
акциядорлик капиталида давлат улушининг катталиги ҳамда бошқарув ва назоратнинг келиб чиқадиган муаммолари;
самарасиз ёки танлама (сиёсийлаштирилган) давлат инфорсменти (акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик нисбатан ривожланган ҳолатда).
Шу билан бирга бошқарув миллий моделининг ривожланишини қийинлаштирадиган консептуал характерли қатор муаммолар мавжуд:
Ўтиш даври иқтисодиётига эга малакатлар учун корпоратив бошқарув тизимини ривожлантиришнинг умумий ёндашуви ва умумий йўналиши йўқлиги. Масалан, Джозеф Симглист 1999-йил мулк ва бошқарув ўртасидаги алоқалар муаммолари нуқтайи назаридан агентлтк муносабатлари занжирининг қисқартиришига ижобий таъсир кўрсатгандаги инсайдерлар ролига эътиборни кучайтириш зарурлигини қайд этган. Худди шу йили Европа тарақиёт ва тикланиш банки кейинги ўн йиллик учун энг муҳим йўналишларидан бири сифатида “иссиқ жой топиб олган инсайдерлар”га қарши курашиш заруратини кўрсатиб ўтган.
Кенгроқ маънода мулк ҳуқуқининг иқтисодий табиати масаласи “соф” назария доирасидан чиқади- охирги пайтларда у хўжалик юритиш сиёсатининг долзарб муаммолари (масалан, хусусийлаштириш натижасида вужудга келган муаммолар) тобора кўпроқ боғланмоқда.
Ўзбекистонда корпорациялар мулк структураси энди шакилланиш босқичида турибди, акциядорлик капиталини консолидациялаш жараёнлари ҳам давом этмоқда, шу боисдан корпоратив бошқарув структурасининг у ёки бу классик моделига мойиллик ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Ўзбекистонда афиллацияланган муносабатлар ва бенефициар эгалик қилиш муаммолари ўткир муаммолардан саналади.
Шакилланаётган корпоратив бошқарув миллий моделининг санаб ўтилган ўзига хос жиҳатлари иқтисодий сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида қарорлар қабул қилиш учун сезиларли қийинчиликлар яратмоқда. Бундан эсдан чиқармаслик керакки, узоқ муддатли режада корпоратив бошқарув моделларини бирхиллаштириш умумжаҳон тенденциясини ҳисобга олиш лозим. Корпоратив бошқарув моделини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг ўзи (ҳуқуқий воситалар) иккиламчи ва фақат реал иқтисодий жараёнларга, жумладан, глобаллашув жараёнларига асосланади. Давлат нуқтайи назаридан асосий вазифа бу- корпоратив бошқарувни мулкчилик ҳуқуқини (инвесторлар ҳуқуқлари,акциядорлар ҳуқуқлари) кафолатлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда корпоратив муносабатлар барча қатнашчиларининг манфаатлари (ҳуқуқлари) мувозанатини таъминлаш ҳисобланади. Иқтисодий ўсишнинг энг муҳим институционал шарти сифатида корпоратив бошқарув айнан шу нуқтайи назардан кўриб чиқилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |