Ш А Р Т Н О М А "_____" _______________20___ йил Термиз шахри
Кейинги ўринларда Термиз шаҳридаги ««Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ деб номланувчи бошқарув ташкилоти номидан Низом асосида иш юритувчи рахбари С.Отақулов бир томондан ва кейинги ўринларда "Нотурар" деб номланувчи, ЯТТ рахбари М.Холтўраев билан тузамиз ушбу шартномани шу хакдаким Термиз шаҳри «Боғишамол» махалласидаги И.Каримов кўчасидаги Куп каватли 177 уйда жойлашган «ЯТТ М.Холтўраев» га карашли маиший хизмат курсатиш биноларининг олди қисмидаги умумий майдони 60 м2 дан иборат булган Боғча болалар майдончаси учун вақтинчалик 5 (беш) 2022 йил 1-январдан 2027 йил 31 декабр муддатга м2 2000 сўмдан белгиланди, (нархлар йиллик сметага асосан ўзгариши мумкин) «Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ деб номланувчи бошқарув ташкилоти тўғгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди.
I. Шартнома предмети 1. «Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ деб номланувчи бошқарув ташкилоти белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек бошкарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Бошкарув ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий мулкни сақлаш бўйича ишларни бажариш усулларини мустақил белгилаш;
Ижарачи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ижарачини олдиндан хабардор қилган ҳолда Ижарачи ёки унинг вакили иштирокида бошқарув ташкилот ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Ижарачи биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Ижарачи биносига кириш;
бошқа ижарачиларнинг мулкига ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Ижарачи биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Ижарачи йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп квартирали уйдаги нотурар жой мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Ижарачи томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
умумий мулк ва ер участкасидан ва Бошқарув ташкилотнинг мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
Ижарачи умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
2.2. Бошқарув ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Ижарачига бошқа ижарачилар билан бирга Бошқарув ташкилоти уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
агар Бошқарув ташкилотига биттадан ортиқ уйдаги нотурар жой ижарачилари бирлашган бўлса - уйдаги нотурар жой Ижарачилари йиғилишида муҳокама қилиш ва Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Ижарачи манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Ижарачининг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Ижарачининг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш;
умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш;
Ижарачини кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Ижарачигага тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Ижарачини умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш; Бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш; Ижарачига умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Ижарачига Бошқарув ташкилотнинг нотурар жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
2.3. Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мустақил равишда, Бошқарув ташкилоти билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар ижарачилари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
уйдаги нотурар жойлар ижарачилари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек Бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа нотурар жой ижарачилари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (Бошқарув ташкилотнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан Бошқарув ташкилоти томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида Бошқарув ташкилоти умумий мулкининг айрим қисмларини ва/ёки ер участкасини бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва шартларда олиш;
Бошқарув ташкилоти Устави билан танишиш.
2.4. Ижарачи қуйидагиларга мажбур:
кўп квартирали уйда жойлашган нотурардаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Ижарачининг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши, агар бошқарув ташкилотига бир уйдан ортиқ турар жойлар ижарачилари бирлашган бўлса, уйдаги нотурар жой ижарачилари йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ва/ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа Ижарачиларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
ўзига тегишли бўлган бино ҳудудидаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш;
Бошқарув ташкилоти томонидан белгиланган умумий мулкдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода бошқарув ташкилоти ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
бошқарув ташкилоти билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
ҳақиқий турган жойи ўзгаргани ва боғланиш ҳақидаги маълумотларни бериш;
бинонинг ижарага берилгани, шунингдек ижара шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда Бошқарув ташкилотини хабардор қилиш;
умумий мулкка ва/ёки бошқа Ижарачилар мулкига, шунингдек ширкат мулкига ўзи, ижарачи ёки бинони ижара шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган ижарачи ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда Бошқарув ташкилоти ва ўзининг Бошқарув ташкилоти олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
Бошқарув ташкилотни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги ижарачи ҳақида маълумот бериш.