ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ
СУД ТАРТИБИДА ТУГАТИЛИШИНИНГ
АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Маълумки, хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилиши улар фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган якуний ҳуқуқий жараёндир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
«Фуқаролик кодексига шарҳлар»да мазкур ҳуқуқ нормасига қуйидагича шарҳ берилган: «Тугатиш юридик шахсни бекор қилиш шаклларидан биридир. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида белгиланишича, юридик шахсларни бекор қилишнинг бошқа шакли-қайта ташкил этишдан фарқли ўлароқ, тугатиш тартибида ҳуқуқий ворислик назарда тутилмайди. Юридик шахс тугатилганидан сўнг мол-мулки қоладиган бўлса, мана шу мулкка нисбатан ашёвий ва мажбуриятли ҳуқуққа эга бўлган муассислар ўртасида тақсимланади ёки агар тугатилаётган ташкилот тижоратчи бўлмаса, кредиторлар билан ҳисоб-китоб ўтказилганидан кейин қолган мол-мулк унинг уставида кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади».
Таъкидлаш жоизки, кўп ҳолларда нотижорат ташкилотларнинг уставида молмулкнинг тугатилаётган ташкилот фаолиятига ўхшаш фаолият билан шуғулланувчи бошқа нотижорат ташкилотга ўтказиб берилиши кўзда тутилади. Тугатиш жараёнида ҳуқуқий ворислик кўзда тутилмагани сабабли, у юридик шахснинг мажбуриятларининг бекор қилинишини келтириб чиқаради. Мажбуриятлар фақат бу ҳолат қонунда назарда тутилган бўлса, сақланиб қолиши мумкин. Хусусан, кишиларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар юридик шахс томонидан тугатиш вақгида капиталлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ эса, тадбиркорлик субъекгларининг фаолиятини тугатиш унинг муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан тегишли ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига ёхуд суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Юридик шахс (жумладан, тадбиркорлик субъектлари) асосан суд тартибида ва ихтиёрий тартибда тугатилиб келинмоқда.
Хўжалик юритувчи субъекгларни ихтиёрий тартибда тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан тартибга солиб келинмоқда. Фуқаролик кодексининг 55-моддасига мувофиқ, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаёттан корхоналарни тугатиш, шунингек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчилиқда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби туғриснда»ги Низом ана шундай ҳужжатлардандир
Фуқаролик кодексининг 57-моддасига мувофик. юрдик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тутатилишига олиб келади. Суднинг юридик шахсни банкрот деб ҳсоблаши асослари, шунингдек бундай юридик шахсни тугатиш тартиби қонунда белгиланади. Бу борада «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2006 йил 28 январдаги 142-сонли қарори муҳим аҳамиятга эга..
Тугатиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига тўлақонли баҳо бериш, улар кредиторлари талаблари, биринчи навбатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликларини қондириш учун тугатилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолияти юзасидан текшириш (якуний текшириш) ўтказиш лозим.
Солиқ кодексининг 86-моддасига мувофиқ, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган солиқ текшируви солиқ тўловчи молиявий хўжалик фаолиятининг режадан ташқари солиқ текшируви (тафтиши)дир.
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасига кўра, текшириш хўжалик юритувчи субъекглар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаёттанлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилишидир. Молияхўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) эса солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослашдир. Ушбу Қонун билан ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бир марта назорат қилиниши белгиланмоқда. Бироқ,бу соҳадаги қонунчилик ҳали такомиллашиши зарурлиги туфайли амалиётда кўплаб ҳолларда фаолияти умуман текширилмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг тугатилишига йўл қўйилмоқда, бу эса келгусида тугатилган хўжалик юритувчи субъекгнинг бюджет ва унга тенглаштирилган жамғармалар, бошқа кредиторлар олдидаги қарзи аниқланишини истисно қилмайди.
Тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий равишда тугатилганда эса, якуний текшириш ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган.
Солиқ кодексининг 88-моддасига мувофиқ, тугатилаётган юридик шахсни режадан ташқари солиқ текширувидан ўтказиш учун тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиши тўғрисидаги ёзма билдириши, давлат солиқ хизмати органининг текширув мақсадлари, текширув ўтказиладиган муддатлар ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.
«Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 20-бандига мувофиқ, корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномаси белгиланган тартибда олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текши-ришга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Текширишда корхонанинг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (агар корхонани текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлцб амалга оширилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) корхонани тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъекглари — юридик шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг юридик шахс тугатилиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги билдириши асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади, текшириш муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак. Демак, корхона ихтиёрий тугатилганда унинг фаолияти якуний текширув тарзида ўрганилмоқда, бироқ суд тартибида тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан якуний текшириш ўтказишни белгилайдиган ҳуқуқий нормалар мавжуд эмас. Айни пайтда Солиқ кодексининг 88-моддаси тугатилаётган корхоналарнинг якуний текшириш тарзида режадан ташқари текширилишига имконият беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақгида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъекгларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланилган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилди (юридик шахсларни тугатишдаш, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга 131/1-модда киритиб, унда тугатишга доир банкротлик таомили қўлланилган қарздорлар молиявий-хўжалик фаолиятини якуний текшириш ўтказиш шартлигини, тугатишга доир иш юритишни бошлаш туғрисидаги суднинг қарори қабул қилинйши билан текширув тайинланишини назарда тутадиган нормаларни баён этиш лозим, деган фикрдамиз. Шунингдек, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига ҳам тегишли ўзгартиш киритиш тақозо этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги, 2004 йил 23 мартдаги Қарори билан тасдиқтанган «Суд бошқарувчилари тўғрисида»ги низомларни ҳам давр талабига мувофиқ равишда такомиллаштириш лозим бўлади.
Сурхондарё вилоят хўжалик
суди раисининг ўринбосари Шукрулло Ғозиев
Вилоят прокурорининг
катта ёрдамчиси Райимберди Хўжақулов
Do'stlaringiz bilan baham: |