ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ
ТАКОМИЛЛАШУВИ
Мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектлари, айниқса, деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўз навбатида, бундай ислоҳотларнинг олиб борилиши:
биринчидан, кичик тадбиркорлик субъекгларига қўшимча имтиёзлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўли билан уларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга;
иккинчидан, аҳоли, хусусан касбҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари учун қўшимча иш ўринлари яратилишига, аҳоли бандлигининг ошишига;
учинчидан, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан турли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг сони ва сифатининг ошишига, бунинг натижасида мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг юксалишига хизмат қилмоқда.
2013 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллабқувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига, жумладан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўгрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
"Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқлари устуворлиги принципига амал қилиниши, яъни унга мувофиқ, меъёрийҳуқуқий ҳужжатлардаги бартараф этиб бўлмайдиган барча зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлар фойдасига талқин этилиши белгиланди. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан бўладиган ўзаро муносабатларда тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси, Божхона кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлик ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилишини назарда тутувчи тегишли моддалар билан тўлдирилди. Шунингдек, ушбу Фармонда юридик шахслар учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлмаган санкцияларни бекор қилиш назарда тутилганлиги сабабли «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуниникг 29-моддасидан реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва реклама тарқатувчилар — юридик шахсларни ваколатли давлат органи томонидан жаримага тортиш билан боғлиқ нормалар чиқариб ташланди. Мазкур модданинг янги таҳририга биноан, реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.
Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун, реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи — жисмоний шахслар нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқтанган маҳсулотни реклама қилганлик, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз вақгида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик, реклама ахборотнга тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурии жазо чораси қўлланилганлиги реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчиларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасинн бажариш ёки реклама тўғрисндаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятидан озод қилмайди. Маълумки, «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида хусусий банк ва молия институтларининг фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Ўз навбатида, мазкур норма «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддасига ўзгартиш киритиш заруратини вужудга келтирганлиги сабабли, ушбу Қонунининг «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни чеклаш» деб номланувчи 39-моддаси хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар беш йилда кўпи билан бир марта амалга оширилиши ҳақидаги норма билан тўлдирилди.
2012 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4478-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиршпга қаратшган бир қатор чоратадбирлар назарда тутилган эди. Ушбу Фармонга илова сифатида келтирилган дастурда пахта йиғим-терими бўйича қшплоқ хўжалиги ишларига жалб қилннадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадларини солиқдан озод этиш назарда тутилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли моддаларига пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадигак жисмоний шахсларнинг бу ишларнн бажарганлик учун олган даромадларини солиқдан озод этиш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчакиритилди. Шунингдек. Солиқ кодексининг тегишли моддалари Ўзбекистон Фермерлар кенгаши. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва ҳўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилиниши тўғрисидаги норма билан тўлдирилди.
Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган юридик шахсларни беш йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод қилиш билан боғлиқ тегишли ўзгартишлар Солиқ кодексининг 367-моддасига киритилди.
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, қонунчиликдаги бундай ўзгаришлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқгисодиётидаги роли ва улушини оширишга, аҳоли бандлиги ва даромадлари ошишини таъминлашга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят хўжалик
суди раисининг ўринбосари Шукрулло Ғозиев
Вилоят прокурорининг
катта ёрдамчиси Райимберди Хўжақулов
Do'stlaringiz bilan baham: |