Делта (0.5-4Hz): Делта тўлқинлари энг секин ва чуқур бўлиб, улар
чуқур уйқусиз тушда ва жуда чуқур медитацияда, онглиликдан
бутунлай ажралган ҳолда мавжуд бўлади. Делта онг ости маконидир.
Бу олам онги ва маълумотларининг эшиги, уйғоқ ҳолатда мавжуд
бўлмайди. Делта чуқур шифо ва янгиланиш билан алоқалидир ва
шифоланиш жараёнида чуқур уйқуда бўлишнинг ахамиятини
кўрсатади.
Қаерда бўлсангиз ҳам, визуализацияни биринчи бўлиб чуқур нафас
олиш билан бошланг. Бу нарса миянгизни Альфа ҳолатига келтиради,
бу эса онг остингизга таъсир қилувчи энг идеал холат хисобланади.
Алфа ҳолатига киришингиз билан ичингизда сокинлик, ҳотиржамлик,
тинчлик хиссиёти сезилади. Ижодкорона фикрлаш, илхомланиш
юқори даражага кўтарилади.
Китобнинг иловасида сизни алфа холатига келтирувчи овозларни ҳам
қўйганман. Улар махсус олимлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб,
бинорал овозлар дейилади. Улар ёқимли бўлиши учун табиат
овозлари, яъни денгиз, қушлар овози билан қўшилиб ёзилган.
Визуализация қилаятганингизда шу овозларни наушник билан
эшитганингиз яхши бўлади.
Шундай пайтда кўзингизни юмиб, барча орзу қилган нарсаларингизни
тасаввур қилинг, ҳаёлингизда уларнинг расмини чизинг ва худди кино
кўраятгандек, уларнинг ичида юрганингизни кўз олдингизга келтиринг.
Ҳаёл қилишда ўзингизни чегараламанг, у ерда барча имкониятлар
мавжуд. Қанчали тасаввурингиз аниқ, равшан, жонли ва батафсил
бўлса, шунчали бу нарсаларга эришиш тез ва енгил бўлади.
Хис-туйғулар ўта мухим! Орзуларингизни онг остига сингдириш учун
визуализацияни хиссиёт билан бажаринг. Яъни мисол учун, агар
мақсадингиз машина олиш бўлса, тасаввурингизда машинанинг ранги,
русуми, билан бирга уни эшигини очиб, завқ билан ичига ўтириб,
рулни ушаб, салондаги чарм хидини сезиб, калитни бураб моторни
ишлашини эшитиб, яхши кўрган мусиқангизни қўйиб, кондиционерни
ёқиб, унинг салқин шамолидан бахраманд бўлиб, ёнингизда яхши
кўрган инсонларингиз билан бирга хурсанд бўлиб ва шунга ўхшаган
туйғуларни хис қилишингиз керак. Бундан ягона мақсад, орзуингизни
хақиқий, худди ҳаётдагидек кўриш ва хис қилиш, тасаввурингиз
шунчали даражада бўлсинки, бу машина ҳақиқийми йўқми, деб
фарқига бора олмай қолишингиз керак.
Бу борада, мен сизга машхур Жо Виталедан ўрганган бир ажойиб
услубни айтмоқчиман. Унинг техникаси савол бериш билан амалга
оширилади. Савол берганингизда миянгиз яшин тезлигида унга жавоб
топиб беради. Айнан шу услубни ишлатиш билан сиз визуализацияни
тасаввур қилишда майда деталларигача бўлган аниқликда олиб
борасиз.
Агар тасаввурингиз батафсил ва муфассал бўлмаса, умумий бўлса,
онгингиз уни амалга ошириш учун етарли даражада куч хосил қила
олмайди. Шунинг учун уни детализация қилиб, икир-чикрларигача
очиб ташлаш мухим ахамият касб этади.
Энди эса амалиётга ўтсакда, ушбу машқни сиз учун кўрсатиб берсам.
Машқни бажариш учун ўзингизга қулай жойга ўтириб олинг. Чуқур
нафас олинг ва алфа ҳолатига келинг. Тинч ва ҳотиржам бўлинг. Энди
эса қуйидаги саволларни битта-битта ўқиб, кейин унга жавоб топиш
учун кўзингизни юмиб, жавобни тасаввур қиласиз. Бажарганингиздан
сўнг кейинги саволга ўтиб уни ҳам шу йўсинда бажарасиз. Бу мисолда
мен орзу сифатида уйни келтирганман, сиз эса уни ўрганиб
олганингиздан кейин, бу нарсани истаган мақсадингиз билан
қилишингиз мумкин. Мухими бу машқни хар куни бажаринг то ўрганиб
кетгунингизгача, кейин эса миянгиз уни ўзи автоматик тарзда
бажарадиган бўлиб қолади. Тайёр бўлсангиз саволларни бошлаймиз.
•
Тасаввур қилаятган уйингизни олганингизда неча пул топаятган
бўласиз?
•
Ерингизнинг майдони қанча?
•
Ерингиз қаерда жойлашган?
•
Текисликдами ё баландликдами?
•
Ерингизнинг ён атрофларида қандай жойлар бор?
•
Атрофда тоғми, адирликми, сувми, дарахтзорми?
•
Ховлингизнинг атрофида девор борми? Унинг ранги қанақа?
Қайси материаллардан ясалган?
•
Ховлингизда нималар бор? Чим, дарахтлар, буталар, экинлар,
бассейн, ховуз, боғ?
•
Ёзги байрамларни қаерда ўтқизасиз?
•
Ховлида машиналар борми? Нечта?
•
Гаражингиз борми? Гаражингизни ичида нималар бор? Қандай
мосламалар?
•
Гаражингиз қайси рангда ва қайси материаллардан қилинган?
•
Уйингиз каттами кичикми?
•
Неча қаватдан иборат? Неча хонадан иборат?
•
Уйингизни фасади қайси материаллардан қилинган? Қайси
рангда?
•
Том қандай ва нимадан қилинган?
•
Уйингизнинг эшиги қандай шаклга эга?
•
Уйингиз қайси услубда дизайн қилинган?
•
Ичкарига кирганингизда қайси хоналарни кўраяпсиз?
•
Залингизни ичида нималар бор? Деворлари қайси рангда?
•
Қандай мебелларни кўраяпсиз? Улар қайси рангда?
•
Диван, кресло, стенка, стол, чироқлар, пардалар қандай?
•
Ошхонангизда нималар бор?
•
Мебеллар қайси рангда? Қайси услубда?
•
Қандай идиш ва мосламалар бор?
•
Ухлаш хонангизда нималар бор?
•
Кроват, шкаф, чироқлар?
Do'stlaringiz bilan baham: |