1 – Ишонч доирангиз билан хамкорлик қилишни ўрганинг.
Сиз 100 кишига бирданига таъсир қилаолмайсиз, уларнинг ҳаммасини бир ишга ишонтира олмайсиз ва ҳаммасини ўз жамоангизга жалб қила олмайсиз. Лекин ишонаман-ки, албатта 3, 4 ёки 5 киши сизга тўлиқ ишонади ва сиз ҳам уларга ишонасиз. Ҳаётингизда сиз севадиган, чин дилдан бахт ва омад тилайдиган иккитадан бештагача танишга эгасиз. Бу одамлар сизнинг “ишонч ва таъсир доирангиз” деб аталади.
Мен илк бор бу бизнесни бошлаганимда ўзимнинг чап томонимга дадамни, ўнг томонимга эса онамни таклиф қилдим. Фақат шу икки кишини таклиф қилдим. Улар менинг таклифимга шундай жавоб қайтардидар:
“Агар сиз бу ишнинг яхши бизнес эканлигига ишонсангиз, биз ҳам бу ҳақиқатни қабул қиламиз!”.
Бу ҳолатни қуйидаги мисолга ўхшатса бўлади: Сиз кинотеатрда ажойиб бир фильм томоша қилдингиз. Бу фильм сизда катта таъсурот қолдирди. Қизикарли ва фойдали бу фильмни энг яқин дўстларингизга, оила аъзоларингизга ва самимий кишиларингизга сўзлаб берасиз. Бу фильмни албатта кўришлари кераклигини таъкидлайсиз. Улар сизга ишонади ва шу фильмни кўришга интилишади. Агар фильм ёмон бўлганида эди, сиз уни яқин кишиларингизга тавсия қилмаган бўлар эдингиз. Бизнинг бизнесда ҳам худди шундай: ажойиб бизнесга аввало энг қадрдон “ишонч доирангизни” таклиф қилинг!
2 – Кўп сотиш- кўп пул топиш дегани эмас.
РЕКЛАМНИЙ МЕНЕДЖЕРЛИК бизнесида милионер бўлишни истасангиз, ўзингизни унутинг!Ҳар доим чап ва ўнг томонингизга таклиф қилган яқинларингизнинг фойдасини ўйланг. Уларнинг ишни қанчалик мукаммал ўзлаштираётгани ҳақида ўйланг. Ўрганиб, уларга ҳам ўргатинг. Сиз бу ишда қанчалик қатъий, самимий ва жиддий бўлсангиз, улар ҳам сиздан ибрат олиб сизнинг йўлингиздан боришади. Сизни копия қилишади. Уларга ҳам ўзларининг чап ва ўнг томонларига бизнес сирларини ўргатишларига бош-қош бўлинг, ёрдам беринг. Камандангиздаги шогирдлар фойдасини кўзланг. Улар қанча кўп фойда кўрсалар, шунча кўп қизиқишлари ортади ва янаям ишонч ва ғайратлари ортади. Мана шу ақидани ўз жамоангизда яхши йўлга қўйсангиз, яқин келажакда сиз ҳам, жамоангиз ҳам орзу қилган даромадларингизга етасиз.
Фараз қилайлик: икки томонингизни қуриш учун 1 ой вақтингиз кетсин. Уларга ишни ўргатиш ва уларда ҳам чап ва ўнг томонлар пайдо қилдириш учун яна 1 ой ўтсин.
Иккинчи ойга келиб сизнинг камандангизда 6 та шогирд бўлади ва уларни тарбия қилишда сиз якка эмассиз. Сизнинг 2 томонингиздаги дўстларингиз ва сизни бизнесга таклиф қилган устозингиз сизга ёрдам беришади. Яъни ўзингиз билан бирга 3 киши тўртта янги ҳамкорингизга ўз ўнг ва чвп томонларини ташкил қилишга ёрдам берасизлар.
Учинчи ой камандангизга 8 киши қўшилади. Тўртинчи ойда 8 кишига ёрдам берасизлар, шундай қилиб 16 киши бу бизнес имкониятидан фойдаланиш учун сизнинг камандангизга қўшилади.
Агар шу тартибда ёрдам берсангиз, 10-ойга бориб чап томонингизда 1023 киши ва ўнг томонингизда ҳам шунча кишига эга бўласиз! Бу икки мингдан ошиқ ҳамкор дегани!
Бир йилдан кейин айнан шу ойга келиб 5000 кишига эга бўлишни Бир йилдан Бир йилдан кейин айнан шу ойга келиб 5000 киши истеьмолчи бўлишини хохлайсизми? Буни албатта ҳамма истайди. Мақсадингизга етишни истасангиз, ишонч доирангизни кенгайтиринг. Чин дилдан юракдан ишланг ва уларги ҳам ишонч доираларини кенгайтиришга ёрдам беринг. Фақат шундагина бизнесингиз муттасил ривожланиши мумкин.
Агар чап ва ўнг томонингизда бештадан миллионерга эга бўлсангиз ва улар сизнинг ёрдамингизда бахтли бўлса, ишонинг, сиз ҳам бахтли бўласиз, ҳатто улардан икки баравар кўпроқ пул топасиз. Кўряпсизми, ўзингизни пулдор бўлишингизни эмас, икки тарафингизда лидер ривожлантиришни ўйлаб иш тутсангизгина бу муваффақиятларга етасиз?
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Do'stlaringiz bilan baham: |