Пункт В (“каталогсиз презентация”):
Азиз дўстим, бу бизнесда қизиқ бир ҳақиқат бор: бир қатор кишилар бу ишда инқирозга учраганлар. Бунинг сабаби - уларнинг ўзларини билмасликлари ва тушунчасизликлари. Улар шошилганлар ва ваҳимага тушганлар. Уларнинг фикрича, бу бизнес - чап ва ўнг тарафга одам тўплаш ишидир. Аслида бундай эмас! Бу бахтсизлар презантациядан кейин РЕКЛАМНИ МЕНЕДЖЕРЛИК ҳақида ҳамма нарсани тушуниб еттик” деб ўйлайдилар, ишга алоқасиз яқинлари билан маслаҳатлашадилар. Бу ўзбошимчалик билан бошқаларга бизнесни тушунтиришга киришадилар. Етарсиз ва кам маълумотлар тарқатадилар. Каталоглари бўлмай туриб доиралар чизиб, рақамлар ёзиб ва қоғоз устида гап тўқиб, чап ва ўнг тарафларига одам жамлашга ҳаракат қиладилар. “Қанча кўп ва тез одам тўпласангиз, шунча тез бойиб кетасиз” деб инсонларга пуч ваъдалар берадилар. Ёлғон гапирадилар.
Азиз дўстим, улардек хато қилманг! Агар қоғоз устида тушунтириш билан иш битса эди, сизни презентацияга олиб келмас эдим. Лидерим ва касбдошларим билан сизни таништиришга ва уларнинг каталог ёрдамида ишни тўлиқ тушунтиришларига интилмас эдим. Шунинг учун шошилманг ва ўз қўлингиз билан ўз бизнесингизни синдирманг. Бу бизнес ҳақида бирор сўз ҳам айтманг. Агар айтсангиз, улар бу ишни ўйин деб ўйлашади. Агар бир савол сўраб қолишса ва сиз тўғри жавоб бера олмасангиз, уларга кулгу бўласиз. Сизга шундай дейдилар: “Бу саволларга жавобинг бўлмаса, қанақа бизнесменсан?”.
Шундай қилиб нотўғри иш билан ўз яқинларингизни қочиришингиз ва уларнинг ишончидан чиқишингиз мумкин. Келинг, яхшиси шошилманг. Бизнесни бошланг, ТС эгаси бўлинг. Сиз учун тезда лидерим ёрдамида курс ташкил қиламиз. Бир китобча ва иш ҳақидаги дискларни ўтамиз. Икки тарафингиздан келадиган яқинларингизни биргаликда танлаймиз. Уларни тўғри тарзда бизнесга таклиф қиламиз. Уларни ҳам нотўғри ҳаракатлардан огоҳ қиламиз. Вақти келмай туриб ҳар тарафга маълумот учун югурмасликлари ва вақти келганида ҳамма нарсага улгуришларини тушунтирамиз.
Пункт С (“ресторан очмай туриб мижозлардан пул тўплаш”):
Азиз дўстим, сиз ҳозиргина янги бир бизнес билан танишдингиз. Ҳозиргача бу ҳақда эшитмагандингиз. Бунчалик кам пул (сармоя) билан интернетда бунақа бизнесни ўрганиб даромад олишни тасаввур ҳам қилмагансиз. Ҳақиқатдан ҳам бу бизнесни бошлаш учун талаб қилинган сармоя бошқа бизнеслардагидан кам.
Бу ишда муваффақ бўлиш учун аввало тўғри режа (план) тузишингиз керак. Ширкатда маҳсулот харид қилмасдан ва ТС эгаси бўлмасдан туриб инсонларни бизнесга таклиф қилишга шошилманг. Сиздан “Бу бизнесга ўзингиз ишонасизми? Харид қилиб иш бошладингизми?” деб сўрашади. Агар “Йўқ, сизни кутяпман, сиз келсангиз мен ҳам бизнесни бошлайман”- деб жавоб берсангиз, сиз билан ҳеч ким
бундан кейин ишламайди. Чунки бу гапларингиз билан уларнинг ишончидан чиқасиз.
Бу ҳодиса ресторан очишдан олдин мижозлардан пул тўплашга ўхшайди. Бунақа иш кетмайди. Олдин сармоянгиз билан ресторан очасиз, таомларингизга ва хизматингизга қараб мижозлар ўзи келаверади. Шунинг учун шошилманг.
Олдин чин қалбдан бу бизнесга ишонинг. Сиз билан интернетга кирамиз. Ширкатнинг каталогидан ўзингизга ёққан маҳсулотни танлайсиз, кейин бу мол учун сармоя топасиз. Ширкатдан ТС олганингиздан кейин дарсларни бошлаймиз, ундан кейин дўст ва қариндошларингиз орасидан энг лойиқ кишиларни аниқлаймиз ва уларга бу катта имкониятни тақдим этамиз.Сиздаги бизнесга бўлган иштиёқ ва ишончингизни кўрган яқинларингиз сизнинг ТС эгаси эканлигингизни билганларидан кейин шу гаплар билан сизга қўшиладилар:
- СЕН ИШЛАЁТГАН БЎЛСАНГ, БИЗ ҲАМ СЕН БИЛАН БИРГАМИЗ!
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Do'stlaringiz bilan baham: |