Азиз дўстим! Реклама Менеджерлик деб номланган, катта имконларга бой ажойиб бизнесга хуш келибсиз! Менинг мақсадим - сизни машҳур “Royal Mushroom” Ўкув тизими билан таништириш, тўғри йўналтириш ва сизни бу йуналишда ривожлантириш.
“8 принцип” КИТОБИ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ?
“8 принцип” деб аталган бу китобча-қўлланма сизга бу тижоратда илк қадамларингизни ташлашни ўргатади. Китобчани ўқиш жараёнида бизнесингиз бошид а ўз мақсадларингизни белгилашни ўрганасиз. Мақсадларингизнинг сирларига воқиф бўлишни тушуниб етасиз. Ўз масъулиятларингизни аниқлашни ўрганасиз. Энг асосийси – бутун бу вазифаларни адо этиш учун вақт ва қувватингизни тўғри ишлатиш йўлларини англаб оласиз.
Сиз “ўз ташкилотимга тезроқ одам йиғишим керак” деб шошилмаслигингиз керак. Бу китобча сизга бўлажак ҳамкорларнигизни тўғри танлаб, уларни ҳамкорликка унумли шаклда таклиф қилишни ўргатади. Бу бизнесда сиз на илк ва на охирги одам эмассиз. Сизга қадар дунёда бир қатор одамлар бу иш билан машғул бўлганлар. Улар орасида муваффақият қозонган ҳам, муваффақиятсизликка учраганлар ҳам бор.
Муваффақиятли инсонларнинг сирлари шундаки, яқин кишиларини ҳамкорликка чорлашдан олдин ушбу китобчани диққат билан ўрганишган ва устозларининг маслаҳатларига амал қилишган. Муваффақиятсизликка учраш сабаблари: “10 Кадам” китобчасини ўрганмаслик, дангасалик билан ўрганиш ва устозларининг маслаҳатларига амал қилмаслик! Бундай инсонлар фақатгина 2 кишини бизнесга таклиф қилиб ўз фаъолиятларини тугатдилар. Бошқа иш қилмадилар. Охири бизнеслари хоҳлаган натижаларини келтирмади. Чунки улар бу бизнес ҳақида нотўғри тасаввуротга эга эдилар.
Демак, агар бу ишга буюк мақсадларингизни деб келган бўлсангиз, қуйидаги муҳим асосларги диққат қилинг:
1. Диққат билан “8 принцип” китобчасини ўрганиб чиқишингиз, фақат шу китобчага ва ўз устозингиз кўрсатмаларига амал қилишингиз керак.
2. Китобчани ўқиш жараёнида ҳеч ким билан (ҳатто яқинларингиз билан ҳам) бу иш ҳақида гапирманг ва ишга таклиф қилманг. Улар ҳали билишмайди, сиз ҳали тушунтираолмайсиз. Сиз аввал бу ишни ўрганишингиз керак, кейингина бўлажак ҳамкорларни танлаб, уларни ишга таклиф қилишингиз керак.
3. Ўнг ва чап тарафларингизга бир дўст ёки қариндошингизни ҳамкорликка таклиф қилиб, қайд қилганингиздан кейин тезлик билан ўз устозингиз ёрдамида янги ҳамкорларга дарс ўтишни бошлашингиз керак. Улар ҳам бу китобчани чуқур ўрганишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |