Телефонда таклиф қилиш:
Телефонда таклиф қилиш 2 минутда ошмаслиги керак.
-ишбилармон кишилардек сўрашинг
-телефонда узоқ гаплашманг, чунки телефонингизни заряди тугаб қолиши мумкин, бошқа линияга жавоб беришингиз зарур, бизнес хамкорлар қўнғироқ қилиб, мухим қўнғироқ кутаётгандек
-гўшакни биринчи бўлиб сиз қўйинг
Таклиф қилиш жараёнида унумли натижаларга эришиш учун қуйидаги хусусларга аҳамият қилинг:
Бизнесга таклифда кишиларга нисбатан самимий ва чин юракдан ёндашинг. Фақат тил ва гап етарли эмас. Инсонлар янги ишдан кўра сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз ва самимиятлигингизга диққат қилишади. Улар сизнинг ҳиссиётингизни кўришни хоҳлашади. Бизнесга бўлган ишончингизни баҳолашади. Ишингизга қанчалик кўп ишонсангиз ва ҳурмат билан тилга олсангиз, таклиф қилиш жараёни осон кечади.
Сизда ўзингизда ишончнинг кучайиши учун ва одамлар билан жиддий суҳбатга тайёр ҳолга келишингиз учун дўстларингизни бизнесга таклиф қилишдан олдин лидерингиз билан машқ қилинг, экспериментлар ўтказинг. Таклиф қилиш вақтида шошилманг ва ёлғон гапирманг. Шуни билинг-ки, дўст ва қариндошларингиз сизнинг энг яқин кишиларингиздир. Улар сизга 2соатларини ажратишга тайёрлар. Презентациядан кейин ҳам улар билан яқин ва самимий алоқаларни давом эттиринг ва уларни кузатинг.
Ҳеч қачон ишнинг тафсилотлари ҳақида гапирманг. Компания ва унинг даромадлари ҳақида гап очманг. Сиз берган нотўғри маълумотлар уларнинг сизга бўлган ишончини йўқотиши мумкин.
Агар дўст ва қариндошларингиз иш ҳақида ҳаддан ташқари кўп қизиқувчанлик билан сизни саволлар ёмғирига тутишса, шундай жавоб беринг:
Шошилманг, 2 соат вақт ажратиш билан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Энг муҳими - иш ҳақида тўлиқ маълумот. Сизга ишни тушунтиришим учун қачон вақт ажратасиз? Масалан, эртага соат 10.00 дами, Якшанба куни 15.00 дами?
Агар шу саволни сўрашса: “Бу бизнесда муваффақиятга эришишимга кафолат берасизми?”, мана бундай жавоб беришингиз мумкин:
- Шубҳасиз кафолат бераман, фақат бир шартим бор: Мен билан елкама-елка ишласангиз, масъулиятларни (вазифаларни) бажарсангиз ва ҳар бир масалани жиддий қарор қабул қилсангиз, албатта биргаликда муваффақиятга эришамиз. Агар айтганларимни қилмасангиз, ҳеч нарсага кафолат бермайман.
6. Дўстингизнинг РЕКЛАМНИ МЕНЕЖЕРЛИК, турли компаниялар ҳақида маълумоти бўлиши ва ҳатто бу ишга манфий муносабатда бўлиши мумкин. Ҳатто сиздан “биодобавкалар ва косметика сотиш керакми?” деб сўраши мумкин. Бу ҳолда жавобингиз шундай бўлсин: . ундай эмас Шошилманг, 2 соат ажратинг, бизнес ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз”.
Ёлғон гапирмаяпсиз, дўстингиз РЕКЛАМНИ МЕНЕЖЕРЛИК ҳақида етарсиз маълумотга эга. Кам маълумот нотўғри хулоса чиқаришга сабаб бўлади.
7. Агар дўстингиз ўта ғурурли бўлса, бу бизнесни билишини айтса ва сизнинг гапларингизга қаршилик кўрсатса, ёдингизда бўлсин, у киши бу бизнес ҳақида бирор нарса билмайди ёки унга бизнес ҳақида нуқсон (етарсиз) ва нотўғри маълумот берилган.
Агар дўстингиз яқин дўстидан тўғри маълумотни олган бўлса эди, аллақачон бу бизнесда ишлаётган бўлар эди. Унга ўзингизга ишонган ҳолда ва қатъий тарзда шундай денг: “Азиз дўстим, сендаги маълумот етарсиз ва нотўғри. Cизнинг кўп ва тўлиқ маълумотга эга эканлигингизни кўрган мағрур дўстингиз кераксиз ғурурини четга суриб қўяди. Шу гаплар билан давом этинг: “Бу бизнес ҳақида кўп нарса билмаслигингни кўрдинг. Шунинг учун 2 соат ажратсанг тўғри ва тўлиқ маълумот оласан. Бу сенга зарар эмас, фойда келтиради. Ишонаманки, агар бу бизнесни тўғри тушунсанг, мен билан бирга бизнес билан шуғулланасан. Сизнинг кўп ва тўлиқ маьлумотга эга эканлигингизни кўрган мағрур дўстингиз ғурурини четга суриб қўяди.
8. Бу бизнес билан шуғулланиш учун вақтлари ва хоҳишлари бўлмаганларни ҳозирча таклиф қилманг, чунки презентация вақтида ишни тушунганлари билан ишни ўрганишга ва машқ қилишга вақт ажрата олмайдилар ва ишлари ривожланмайди. Шошилманг, вақтлари пайдо бўлгунга қадар кутинг. Тасаввур қилинг, 2-3 ой кутгандан кейин у киши вақт ажратиб ишлашга тайёр бўлганида (2-3 ой йўқотган бўлсангиз ҳам) катта имкониятини қўлга киритишингиз мумкин. Ёдингизда бўлсин:
Do'stlaringiz bilan baham: |