Хромофор гурухи тутган органик моддаларнинг уб спектрлари


Diyen uglevodorodlarning UB-spektrlari



Download 206,74 Kb.
bet2/16
Sana11.06.2022
Hajmi206,74 Kb.
#654668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Хромофор гурухи тутган органик моддаларнинг

Diyen uglevodorodlarning UB-spektrlari
Ароматик бирикмаларнинг УБ спектри мураккаблиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бензол УБ соҳада иккита максимумни, яъни макс200 нм ( 8000 ) ва макс255 нм ( 200) ҳосил қилади. Агар бензол халқасида ўринбосар бўлса, ютилиш максимуми ўринбосарларнинг табиатига боғлиқ бўлади. Масалан, алкил радикали 6 нм, галоген 9 нм, ОН, ОСН3 15 нм, NH2 бўлса +25 нм га оширади (5-раcм).

5-расм. Бензол ва унинг ҳосилаларининг
УБ спектрлари: 1-бензол; 2-фенол; 3-анилин.

Агар бензол халқасидаги ўринбосарлар сони иккита бўлса, ютилиш максимумлари ўринбосарларнинг бир-бирига нисбатан халқада жойлашишига ва ўринбосар электроно-донор ёки электроно-акцепторлигига ҳам боғлиқ бўлади. Орта ва мета изомерли бензол ҳосилаларининг УБ спектрлари бир-бирига ўхшаш, аммо пара-изомерларники эса улардан кескин фарқ қилиб, битта интенсив ютилиш максимумини намоён қилади.


Конденсирланган ароматик бирикмаларнинг УБ соҳадаги ютилиш максимумининг интенсивлиги юқори бўлиб, уларда бензолга нисбатан батахром силжиш намоён бўлади. Масалан, нафталин максқ221 нм ( 117000), 275 нм ( 10000), 297 нм ( 650), антрацен максқ251 нм ( 200000), 265 нм ( 7500).
Бензол ҳосилаларининг УБ-ютилиш максимумлари.

R

Иккинчи ютилиш максимуми, макс

-
интенсивлик

Учинчи ютилиш максимуми, макс

-интенсивлик

Н

203

74000

256

200

СН

206

7000

261

225

F

204

8000

248

500

Cl

210

7400

264

190

Br

210

7900

261

192

OH

211

6200

270

1450

SH

236

8000

271

630

NH

230

8600

280

1430

CHқCH2

244

12000

282

750

NO2

259

8000

-

-

OCH3

217

6400

269

1480

Кўп атомли молекулаларнинг тебраниши.
Спектрометрларнинг тузилиши
Кўп атомли молекулаларнинг тебраниши икки атомликка нисбатан мураккаб бўлиб, спектрда бирқанча ютилиш частоталарини намоён қилади. Молекула атомлардан ташкил топгани учун, ҳар қандай эркин заррача бўшлиқда уч ўлчовли бўлиши учун унинг эркин тебраниш даражаси 3N қийматда бўлади. Агар молекула чизиқли тузилишга эга бўлса, тебранишлар сони 3N-6 га, халқали кўринишда бўлса 3N-5 га тенг бўлади.
Кўп атомли молекуланинг тебраниш харакати уни ташкил этган атомларнинг нисбий харакати билан боғлиқдир, яъни бу харакатлар яхлит молекуланинг бўшлиқдаги силжишлари ва яхлит ҳолда айланиши сифатида кузатилмайди.
Молекуладаги айрим атомларнинг харакати бир-бири билан чамбарчас боғлангандир. Бунда атомларни боғлаб турган кимёвий боғларнинг узунлиги ва боғлар орасидаги бурчак қийматларининг ўзгаришини асосий кўрсаткич сифатида олиш керак.
Шунинг учун ҳар қандай махсус функционал гурухларда бу кўрсаткичларнинг турлича бўлиши натижасида ҳамда тебраниш частотасининг қийматлари билан кимёвий боғ орқали боғланган атомларнинг массалари ўртасидаги маълум қонуният бўлганлиги учун инфрақизил спектрида - шу гурухлар учун уларга тегишли бўлган ютилиш частоталари мавжуддир (масалан, СН3, CH2, NH2, ОН ва бошқалар). Қўшбоғ тутган гурухлар CC, -CC-, СО ва бошқалар ўзига хос частоталарга эга бўлиб, бу частоталар тебранишда қўшбоғларнинг узайиши натижасида ҳосил бўлади.
Молекулага қандайдир ўринбосарнинг киритилиши ёки молекуланинг геометрик тузилишига таъсир этадиган қандайдир ўрин алмаштиришлар махсус частоталар қийма-тининг ўзгаришига сабабчи бўлади.
Молекуляр спектроскопияда молекуланинг нормал тебраниши натижасида кимёвий боғларнинг узунлиги ўзгариб, бу боғлар орасидаги бурчак кам ўзгарса, бундай тебраниш турларига валент тебранишлар деб айтилади ва  (ню) ҳарфи билан белгиланади.
Агар нормал тебраниш натижасида валент боғлар орасидаги бурчак ўзгариб, бу боғлар узунлиги ўзгармаса, бундай тебраниш турлари деформацияли тебраниш бўлиб уни  (дельта) ҳарфи билан белгиланади. Валент тебранишлар симметрик (s) ва ассимметрик (as) турларига бўлиниб, биринчи тебраниш натижасида кимёвий боғлар узунлиги узаяди, иккинчисида эса қисқариш ҳолати кузатилади
Масалан, сув молекуласини кўрсак, чизиқли тузилишга эга бўлганлиги учун, тебраниш частотаси сони 3N-63. 3-69-63 та бўлади.


Download 206,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish