Bog'liq Хромофор гурухи тутган органик моддаларнинг
Кимёвий силжиш ва спин-спин таъсир константалари. Фурье спектроскопия 1970 йилларнинг ўрталарига келиб протон магнит резонанси органик молекулани ўрганиш ишларида энг муҳим физикавий усул сифатида юқори ўринларга чиқиб олди. Ядровий спектроскопия соҳасида олиб борилган кўп назарий тадқиқотлар бу усулнинг жуда кўп имкониятлари мавжудлигини кўрсатади. Бу эса радиоспектроскопиянинг яна бир тури углерод резонанси - 13С-спектроскопиясини юзага чиқарди. Шундай қилиб, углерод резонанси органик кимёда протон резонансига ўхшаб ЯМР нинг ажралмас қисми сифатида ўз ўрнини топди.
1957 йилда инглиз тилидаги "Кимёвий физика" ойномасида П.Лаутербур ҳар хил органик бирикмаларнинг 13С резонанс спектрларини босиб чиқарди ва бир йилдан сўнг биринчи умумлаштирилган мақола босмадан чиқарилиб, унда кимёвий силжиш қиймати билан углерод билан боғланган ўринбосарларнинг электроманфийлиги орасида маълум боғланиш борлиги тасдиқланди.
1965 йилда муҳим тадқиқот ишлар олиб борилиб углерод спектрининг сигналларига халақит берадиган углерод билан боғланган водород ўртасидаги спин-спинларнинг таъсирини йўқотиш услублари яратилди, унинг асосида қўш резонанс усули ётади. Спин-спинларнинг таъсирини йўқотиш углерод спектрида фақат углерод сигналларини намоён бўлишига имконият яратди. Шунинг билан бир қаторда 13С спектрларини олиш учун Вариан, Брукер фирмалари энг замонавий ЭҲМ билан жиҳозланган спектрометрларни ишлаб чиқариш ишларини йўлга қўйдилар.
Углерод атомининг барқарор изотопи 13С магнит моментига эга (I12), аммо ҳар қандай органик моддада унинг миқдори 1,1 фоиздан ошмайди. Бу изотопнинг жуда кам тарқалгани кўпинча тўғридан-тўғри резонанс частоталарни ўлчашда маълум қийинчиликка сабаб бўлади.
ЯМР спектроскопиясининг 13С турида ПМР спектроскопиясига ўхшаб кимёвий силжиш ва спин-спинларнинг таъсир константаси параметрлари бўлиб уларнинг фарқи шундан иборатки, бу параметрларнинг ўзгариш оралиқлари протонникидан анча катта ҳисобланади.
13С спектри билан иш олиб борилганда, кимёвий силжиш қийматларини () ўлчаш жуда осон, чунки унинг ҳосил бўлиш оралиғи - 0-250 м.у. да ётади. Бу оралиқ жуда катта бўлганлиги учун спектрда сигналлар жуда аниқ ажралган ва бир-бирининг устига тушмасдан ҳосил бўлади, бу эса ПМР га ўхшаб интеграллаш ишини олиб бориш шарт эмаслигига сабабчи бўлади, яъни молекулада кимёвий табиати билан бир-биридан фарқ қиладиган қанча углерод атоми бўлса, шунча миқдорда сигналлар намоён бўлади. Углерод атомлари сигналларининг кимёвий силжиш қийматига углероднинг қандай атомлар билан боғланганлиги ва ён томондаги кимёвий боғларнинг табиати таъсир этади. Агар углерод атоми кислород билан боғланган бўлса асосан кучсиз магнит майдони соҳасида сигнал ҳосил қилади. Алифатик углеводородларнинг сигналлари ароматик углеводородларнинг сигналларига нисбатан кучли магнит майдонида намоён бўлади