Ҳужайралар ҳаракатчанлигининг номушак шакллари
Ҳужайралар ҳаракатчанлигининг номушак шаклларида актин ва миозин каби оқсиллар ҳужайралар таркибига кириб, уларнинг ҳаракатланишини – тромбоцит, лейкоцит, фибробластлар ва шу каби ҳужайраларнинг амёбасимон ҳаракатини; шунингдек ҳужайра ичида амалга ошадиган ҳаракатларни, масалан хромосомаларнинг тарқалиши, эндоцитоз, экзоцитоз, эпителиал киприкчалар, микроворсинкалар ҳаракатларини таъминлаб туради. Мускул ҳужайраларидан фарқ қилиб, бу ҳужайраларда миозиннинг нисбий миқдори кам бўлади, баъзиларида фақат актин оқсили мавжуд бўлиб, фаол ҳаракатга эга ҳужайраларда, масалан тромбоцитларда актин цитоплазма умумий оқсилларининг 20-30 % ини ташкил этади. Номушак ҳаракат шаклларида тубулин оқсили ҳам иштирок этиши қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |