бет
1
|
Қўлланилиш соҳаси …………………………………………….....
|
1
|
|
|
|
2
|
Атамалар, таърифлар, қисқартмалар ……..................................
|
2
|
|
|
|
3
|
Таълим йўналишининг тавсифи ……………………………......…
|
3
|
|
|
|
4
|
5111200–Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи
|
3
|
|
|
|
5
| Бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар…………………………………………………....................... |
4
|
| |
|
6
|
Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари …..........…....
|
13
|
|
|
|
7
|
Бакалавриатнинг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган шароитларга белгиланган талаблар..................................................................................................
|
21
|
|
|
|
7.1
|
Бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишига белгиланган умумий талаблар …………......…….............................
|
21
|
|
|
|
7.2
|
Таълим дастурини амалга ошириш талаблари ……………….......
|
22
|
|
|
|
7.3
|
Малакавий амалиётни ташкил этишга қўйиладиган талаблар..…...
|
22
|
|
|
|
7.4
|
Ўқув жараёнини педагогик кадрлар билан таъминлашга талаблари
|
23
|
|
|
|
7.5
|
Таълим жараёнини ўқув-методик ва ахборот ресурслари билан таъминлашга талаблар........................................................................
|
23
|
|
|
|
7.6
|
Ўқув жараёнининг моддий-техника базасига қўйилган талаблар ….
|
24
|
|
|
|
8
|
Бакалавр тайёрлаш сифатини баҳолаш ……………………..........
|
24
|
9
|
Эслатма ………………………………………………………............
|
25
|
10
|
Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати ..................
|
26
|
11
|
Илова …………………………………………………………………..
|
27
|
12
|
Библиографик маълумотлар ……………………………………....
|
28
|
III
Ў З Б Е К И С Т О Н Д А В Л А Т С Т А Н Д А Р Т И
Ўзбекистон узлуксиз таълимининг Давлат таълим стандартлари Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар
мазмунига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР
Государственные образовательные стандарты
непрерывного образования Узбекистана
Государственный образовательный стандарт высшего образования
ТРЕБОВАНИЯ
к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению 5111200 –Узбекский язык и литература
State Educational Standards of Continuous Education of Uzbekistan
State Educational Standards of Higher Education
REQUIREMENTS
Necessary for content and level of Bachelors in 5111200 – The Uzbek language and Literature
Амал қилиш муддати «__» __________201_йилдан
«__» __________201_йилгача
I Қўлланиш соҳаси
1.1 Олий таълимнинг мазкур давлат таълим стандарти (ОТ ДТС) 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлашда асосий таълим дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун мажбурий талаблар мажмуини ифодалайди.
1.2 Мазкур таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда Олий таълим муассасаси унинг асосий таълим дастурини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб ҳисобланади.
1.3 ОТ ДТСнинг асосий фойдаланувчилари:
- мазкур таълим йўналиши ва тайёргарлик даражаси бўйича фан, техника ва ижтимоий соҳа ютуқларини ҳисобга олган ҳолда асосий таълим дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, самарали амалга ошириш ва янгилашга масъул олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчи жамоалари;
- таълим йўналишининг асосий таълим дастурини ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия фаолиятини самарали амалга оширувчи барча ходимлар ва талабалар;
- олий таълим муассасаларининг ўз ваколат доирасида битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига жавоб берадиган бошқарув ходимлари (ректор, проректорлар, ўқув бўлими ва деканат);
- битирувчиларнинг тайёргарлик даражасининг баҳолашнишини амалга оширувчи Давлат аттестация ва имтиҳон комиссиялари;
- олий таълим муассасасини молиялаштиришни таъминловчи органлар;
-олий таълим тизимини аккредитация ва сифатини назорат қилувчи ваколатли Давлат органлари;
- таълим йўналишини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар ва бошқа манфаатдорлар.
2 Атамалар, таърифлар, қисқартмалар
Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:
бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари (бакалавриат дастури) – талабаларнинг тарбияси ва тайёргарлик даражаси сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув режаси, ўқув курслари, фанлари (модуллари)нинг дастурларини қамраб олган ўқув-услубий мажмуалари ҳамда малакавий амалиётлар дастурлари, ўқув жараёни жадвали ва мос равишдаги таълим технологияларини амалга оширилишини таъминловчи методик материаллар;
Интеграллашган курс – таълим дастуридаги ўқув фанлари мазмун жиҳатдан ўзаро боғланган, лекин ўз мустақил фанига эга бўлган фанлар модули.
касбий фаолият соҳаси – илмий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларда, ишлаб чиқаришда намоён бўладиган касбий фаолият объектларининг мажмуаси;
касбий фаолият объекти – касбга йўналтирилган предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва тизимлар;
касбий фаолият тури – таълим йўналишига ўзгартишлар киритиш мақсадида касбий фаолият объектига таъсир қилиш тавсифи методлари ва усуллари;
компетентлик - шахснинг муайян таълим йўналиши ёки мутахассислиги бўйича олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда шаклланган шахсий хислатларини меҳнат фаолиятида муваффақиятли қўллай олиш қобилияти.
компетенция – билим, малака ва шахсий сифатларини маълум соҳада муваффақиятли фаолият учун қўллай олиш;
модул – таълим ва тарбиянинг муайян мақсади ва натижасига эришиш бўйича ўзаро боғланган ҳамда мантиқий тугалликка эга бўлган ўқув фанлари ва уларнинг таркибий қисмлари.
йўналиш – асосий таълим дастурининг касбий фаолиятнинг муайян тури ва ёки объектига йўналганлиги;
таълим дастури – муайян бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислигида мажбурий ва танлаб ўқитиладиган фанлар тизими, ўтказиладиган амалиёт турлари ва уларнинг мазмуни.
таълим йўналиши – битта касбий фаолият доирасидаги турли даражадаги таълим дастурларининг мажмуи;
таълим натижалари – ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмалар ҳамда ўзлаштирилган компетенциялар;
ўқув туркуми – асосий таълим дастурининг илмий ва (ёки) касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида билим, малакаларни ўзлаштириш ва компетенцияларни шакллантиришни таъминлайдиган фанлар (модуллари) йиғиндиси;
АРМ- ахборот ресурслари маркази;
ИТИ – илмий -тадқиқот ишлари;
ОТМ- олий таълим муассассаси;
ЎММ – ўқув - методик мажмуа.
3 Таълим йўналишининг тавсифи
3.1 Ушбу таълим йўналишини қамраб олувчи олий таълимнинг асосий таълим дастурини ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат(лар) берилади.
3.2 Асосий таълим дастурининг меъёрий муддати ва мос малака (даража)си 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Асосий таълим дастурининг муддати ва битирувчиларнинг малакаси
Таълим дастурининг номи
|
Малака
(даража)
|
Таълим дастурини ўзлаштиришнинг меъёрий муддати
|
Бакалавриат таълим дастури
|
Бакалавр
|
4 йил
|
4 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи
4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти – умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчисини тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.
Бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
Касбий таълим дидактикаси;
Касбий таълим педагогикаси ва ташхис технологияси;
Ўқитишнинг дидактик воситалари;
Таълимнинг электрон воситалари;
Умумий ўрта таълим;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги ўрни ва роли.
4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари – умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, ўзбек тили ва адабиёти, араб графикаси.
4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турларини юритиши мумкин:
- ўқитувчилик;
- тарбиячилик;
- ўқув-методик;
- илмий-тадқиқот.
Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.
4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари
5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин:
- ўқитувчилик: академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек тили ва адабиёти, эски ўзбек тили ва ёзуви фани ўқитувчиси;
- тарбиячилик: мактабдан ташқари муассасаларда фаолият;
- ўқув-методик: ушбу йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист ;
- илмий-тадқиқот: ўқув жараёни билан боғлиқ жараённи ўрганувчи илмий-тадқиқот ишларини бажариши мумкин.
4.5 Таълимни давом эттириш имкониятлари
Бакалавр касбий тайёргарликдан кейин турдош таълим йўналишларининг магистратурада мутахассисликлари бўйича таълимнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланадиган икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин
Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |