6.2 Талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси – 30 соатгача, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
6.3 Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун хафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6.4 Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар ёки интеграллаштирилган курслар муаммолари бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади.
6.5 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни
6.5.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг зарурий мазмуни «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham:
|